Янгисидан бор

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:54, 21.09.2017 ✔7

Биров хунуккина хотинга уйланган экан, хотини эридан:

Қариндош-уруғларинг жуда кўп экан, қайси биридан юзимни беркитишни билмай қолдим, — деса, эри:

— Фақат мендан беркитсанг, кифоя! — дебди.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔13:37, 14.09.2017 ✔17

Хотин, биласанми, газетада ёзишича, бир марта юракдан кулиш кулган кишига тўртта тухумнинг кучини берар экан. Ҳар куни қозон осавермай, болаларни кулдириб ҳам тур, — деди хасис эр.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:17, 08.09.2017 ✔37

Бир ҳамкасбимиз ким бизга бошлиқ бўлиб келса, ўшанга мослашади. Аввалги бошлиғимиз итни яхши кўрарди, у ҳам олтинчи қаватдаги уйида ит боқа бошлади. Кейинги бошлиғимиз қизил рангга ўч экан, у қизил кўйлак кийиб, итини ҳайдаб юборди. Навбатдаги бошлиғимиз мўйловли эди. У қизил кўйлагини қизига бериб, мўйлов қўйди.

Яқинда бизга аёл киши бошлиқ бўлиб келди. Э, аттанг, туппа-тузук эркак эди-я!..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:14, 05.09.2017 ✔32

— Севара, кеча ишга келмайман дегандинг, келибсан-у?

— Вой, бугун ишга келмай бўладими? Неварам чақиртирган. Сартарошим фақат бугун ишлайди. Қизимнинг боғчасида утренник... шунча ишни уйда бажариб бўладими?

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:36, 24.08.2017 ✔58

Комиссия келгани яхши-да. Ишлар ўз-ўзидан йўлга тушиб кетади. Комиссия деб супурамиз-сидирамиз. Комиссия деб ишлаймиз, комиссия деб кийинамиз, комиссия деб… Хуллас, яшасин, комиссия!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:04, 17.08.2017 ✔69

Келин қайнонасига шикоят қилиб қолди:

— Ойи, ўғлингизнинг қилиқларига ортиқ чидолмайман. Нима қилиб бўлса ҳам ичишни ташлаттирмасак бўлмайди. Маошининг ҳаммасини ичиб битиряпти.

Қўй, қизим, унақа дема, бўшаган шишаларга совун олиб турибмиз-ку, — деди қайнона.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:04, 10.08.2017 ✔72

Қиз кафеда ўтирар эди. Бегона йигит ёнига келиб:

— Яхши қиз, танишамизми?

Қиз:

— Менинг йигитим бор.

Йигит:

— Менинг икки қаватли уйим бор. «Captiva»да юраман.

Бирдан қиз йиғлаб юборди.

Йигит:

Ҳа, нима бўлди?

Қиз:

— Мени йигитим ташлаб кетган...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:32, 03.08.2017 ✔78

Эр ишдан келса, хотин йиғлаб ўтирибди.

— Хўжайин, бу кўргиликни қаранг. Сизга атаб торт пишириб, столнинг устига қўйгандим. Очкўз итимиз еб қўйибди!..

Эр таскин беряпти:

— Хавотирланма, гўзалим. Мен ҳозироқ итни ветеринарга олиб бораман.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:09, 27.07.2017 ✔96

— Дадаси, биласизми, кўнглим нима тусаяпти... Муносабатларимизда илгари мавжуд бўлган шоироналик, учрашувлар ва ваъдаларни! Мени худди олдингидек латофат билан учрашувга таклиф қила оласизми?

— Нега қила олмас эканман. Мана, марҳамат. Бугун кечаси соат ўнда  ошхонада сирли учрашувга кел. Сени чойга таклиф қиламан!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:10, 20.07.2017 ✔106

Узоқ йиллар узилишиб кетган синфдошлари билан учрашувдан қайтган эридан аёли сўрай бошлабди:

Азаматни кўрдингизми?

— Ҳа, у хумпар катта прокурор бўлиб ишлаётган экан.

— Ботир-чи? У қалай? — У тентак бош шифокор лавозимига кўтарилибди.

— Сардор? — Э, у лапашанг тадбиркорликни бошлабди!

Хотин: Єачон сиз ҳам хумпар, тентак, лапашанг бўларкинсиз-а..?

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:44, 14.07.2017 ✔96

Дўхтир бўлмоқчи эдинг, тайёргарлик кўряпсанми?

— Албатта, ҳар куни реклама кўряпман!

— И-е, рекламанинг ўқишга нима алоқаси бор?

— Нега энди?! Мана, истаган касалингни айт, нима даво бўлишини дарров айтаман, бел оғриса «кюпен-гел», томоғинг оғриса, «фалимент»... Хуллас, реклама кўрсанг, ўқиш ҳам шарт эмас!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔20:25, 06.07.2017 ✔125

Қадримга етмадингиз, энди мендақасини топиб бўпсиз!..

 — Бекор айтибсан, мен энди сендақасини излаб бўпман!..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:37, 29.06.2017 ✔172

Эр-хотин тушлик қилиб ўтиришганда уришиб қолишди. Тарелкалар, енгил стуллар парвоз қила бошлади. Қўшнилар ваҳимага тушиб қолишди.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:47, 22.06.2017 ✔147

— Донолар доноси, айтингчи, ҳалол одамни сотиб олиш мумкинми? — Сотиб олиш қийин. Аммо уларни осонгина сотиб юбориш мумкин.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:19, 15.06.2017 ✔144

Эр: — Мен сенга мўйна ёқали пўстин совға қилдимми? Хотин: — Қилдингиз! — Мен совға қилган этикда маза қилиб ишга бориб келяпсанми? — Келяпман! — Шундоқ экан, ўғлингни боғчадан олиб келгани ўзинг боравер! — Сиз борсангиз, нима, оҳорингиз тўкилиб қоладими? — Нимада бораман?! Сен совға қилган пайпоқда бораманми?!

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • 2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.

    2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.

    🕔10:21, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.

    🕔10:24, 29.12.2016
  • Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Экспорт билан шуғулланади

    Экспорт билан шуғулланади

    «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
  • ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биров хунуккина хотинга уйланган экан, хотини эридан:

    Қариндош-уруғларинг жуда кўп экан, қайси биридан юзимни беркитишни билмай қолдим, — деса, эри:

    — Фақат мендан беркитсанг, кифоя! — дебди.

    ✔ 7    🕔 11:54, 21.09.2017
  • Хотин, биласанми, газетада ёзишича, бир марта юракдан кулиш кулган кишига тўртта тухумнинг кучини берар экан. Ҳар куни қозон осавермай, болаларни кулдириб ҳам тур, — деди хасис эр.

    ✔ 17    🕔 13:37, 14.09.2017
  • Бир ҳамкасбимиз ким бизга бошлиқ бўлиб келса, ўшанга мослашади. Аввалги бошлиғимиз итни яхши кўрарди, у ҳам олтинчи қаватдаги уйида ит боқа бошлади. Кейинги бошлиғимиз қизил рангга ўч экан, у қизил кўйлак кийиб, итини ҳайдаб юборди. Навбатдаги бошлиғимиз мўйловли эди. У қизил кўйлагини қизига бериб, мўйлов қўйди.

    Яқинда бизга аёл киши бошлиқ бўлиб келди. Э, аттанг, туппа-тузук эркак эди-я!..

    ✔ 37    🕔 10:17, 08.09.2017
  • — Севара, кеча ишга келмайман дегандинг, келибсан-у?

    — Вой, бугун ишга келмай бўладими? Неварам чақиртирган. Сартарошим фақат бугун ишлайди. Қизимнинг боғчасида утренник... шунча ишни уйда бажариб бўладими?

    ✔ 32    🕔 10:14, 05.09.2017
  • Комиссия келгани яхши-да. Ишлар ўз-ўзидан йўлга тушиб кетади. Комиссия деб супурамиз-сидирамиз. Комиссия деб ишлаймиз, комиссия деб кийинамиз, комиссия деб… Хуллас, яшасин, комиссия!

    ✔ 58    🕔 14:36, 24.08.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар