«САНЪАТ БОҒИДА ЎЗ ГУЛИМ БОР!»
Бугунги саҳифамиз меҳмони нафақат ўзига хос роллари, балки дубляждаги такрорланмас овози билан элга манзур инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Маҳмуд ИСМОИЛОВ.
Бугунги саҳифамиз меҳмони нафақат ўзига хос роллари, балки дубляждаги такрорланмас овози билан элга манзур инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Маҳмуд ИСМОИЛОВ.
Санъаткор — элнинг одами. Унинг ижодига холис баҳо берувчи ҳам шу халқ, шу тингловчи. Инсонлар қалбига йўл топиб, маънавий завқ улаша олган санъаткоргина чин маънода халқ артисти унвонига муносибдир. «Авазхон» фольклор-этнографик халқ ансамбли асосчиси, қирқ йилдан буён самарали ижод қилиб келаётган санъаткор, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар НОРМАТОВ билан суҳбатимиз шу ҳақда — элнинг эътибори ва ишончи хусусида бўлди.
Жиддий қиёфа, жиддий роллар... Чиндан ҳам у бири-бирига ўхшамаган жиддий роллари билан мухлислар қалбига кириб борди, назаримизда. Мухлислар берган таъриф қанчалик тўғри ёки нотўғрилигига унинг ўзи — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин РАҲМАТОВ суҳбатимизда жавоб қайтарди.
Ҳаётнинг турфа синовларидан ўтар эканмиз, тажрибали инсонларнинг маслаҳати ва йўл-йўриқларига муҳтожлик сезаверамиз. Айниқса, улар доим халқ билан ҳамнафас бўлса, ўз муносабати ва айтадиган сўзи билан янада кенгроқ фикрлашимизга ёрдам беради.
«Суюнчи» бадиий фильмидаги Шермат аканинг оиласи ҳамманинг ёдида. Уларнинг оилавий футбол жамоаси ғалаба қозониши учун бир футболчи камлик қилади. Ҳозирги ўзбек футболининг жаҳон чемпионатига азалий бесамар уринишлари, доим муҳим ўйинлардаги мағлубияти ҳақида ўйласак, шу фильм эсга тушади.
Бир пайтлар телеэкран орқали намойиш этилган «Чархпалак» сериали ҳали-ҳануз томошабинлар ёдида. Уни ҳаммамиз мароқ билан томоша қилганмиз. Фильмдаги ҳар бир роль ижрочиси ўз мухлисини топиб, муваффақиятга эришган. Айниқса, бош қаҳрамон — Эгамқул образининг ижрочиси Карим МИРҲОДИЕВ катта шуҳрат қозонган.
Деярли барча ролларида сабр-бардошли, камтарин, жиддий, ҳалол инсонни гавдалантирадиган бу инсон аслида ҳаётда қандай? Актёр билан кечган мазмунли суҳбатимизнинг дастлабки саволини шундан бошладик.
«Битта қўшиқ билан инсон вужудини ларзага келтириш учун санъаткор халқнинг ичида яшаши керак. Унинг дарду аламини ўз юрагидан ўтказгандагина ҳақиқий санъаткор мақомига эриша олади».
Ўн беш йил ижодий танаффусдан сўнг яна театр саҳнасига қайтиб, «Имон» спектаклида бош қаҳрамонни маромига етказиб ижро қилган, худди яратган образларидагидек кескин характерли, жиддий, кези келганда, ўйлаб мурожаат қилишга мажбур этадиган актёр, Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор САЪДИЕВ саҳифамиз меҳмони бўлди.
Унинг ним табассумли чеҳрасида ҳақиқий ўзбек аёлини кўрасиз. Берилиб, тўлқинланиб гапиришида ўзбекона жозиба яққол акс этиб туради. Театр ва кинодаги кўпгина ижроларида миллий образларни моҳирона гавдалантириб келаётган Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Зуҳра АШУРОВА билан суҳбатни айни шу мавзуда бошладик.
Бу кишининг оддий одам эмаслиги дарров сезилади. Чунки унинг нафақат ташқи кўриниши, балки гап-сўзлари ҳам мусиқа оламининг вакили эканини билдиради. Бугун ана шундай инсон, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, композитор Рустам АБДУЛЛАЕВ билан суҳбатни ҳавола этмоқчимиз.
Ҳаёт тажрибаси катта инсонлар билан учрашганда суҳбат ўз-ўзидан қизиб кетади. Бу галги суҳбатдошимиз — Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат консерваторияси доценти Замира СУЮНОВА билан ҳам худди шундай бўлди. Айтишларича, инсоннинг ўз ҳаёт йўлини топишида бурилиш нуқтаси бўларкан. Суҳбатни эса ўқитувчи оиласида туғилиб, санъат соҳасини танлаши, хор дирижёрлигидан хонандаликка ўтишида бурилиш нуқтаси вазифасини ким ёки нима ўтагани ҳақидаги савол билан бошладик.
У бир қарасанг худди ижро этган ролларидагидек мўмин-қобил, мулойим кишидек кўринади.
Актрисанинг хаёлчанлиги панд бердими, суҳбат вақтига кечикиброқ келди. Менинг ҳам вақтим зиқ бўлганидан, норозиландим. У эса бироз андиша ва айни пайтда жуда самимийлик билан жавоб берди: «Узр, кечирасиз...» Шунда актриса Юлдуз Ражабова ўз образларига жуда ўхшашини ҳис қилдим. Суҳбатимиз жуда қизиди. Жавоблари санъатдаги қиёфасини яна ҳам тиниқлаштиргандек бўлди.
Мухлислар талаб ва таклифлари билан уюштирилган бу суҳбатда ёзувчи ўзининг адабиёт ва китобхон ҳақидаги фикрларини баён этди.
Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.
2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.
Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.
«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.
Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.