Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?
Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
Аҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
Глаукома (юнон тилидан таржима қилинганда «денгизнинг яшил ранги» деган маънони англатади) даволанмаса, кўзнинг бутунлай кўрмай қолишигача олиб келиши мумкин бўлган прогрессив касалликдир. Ҳозирги вақтда глаукома деганда кўпинча келиб чиқиши турли бўлган касалликлар гуруҳи тушунилади. Ушбу касалликларнинг ривожланишига нима сабаб бўлганлиги борасида ҳали, ҳамон аниқ бир тўхтам мавжуд эмас. Глаукома ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин, аммо кўпинча у қарияларда ривожланади.
Пандемия инсониятни «уй қармоғи»га ташлагани, иш-у ҳаракатдан чеклаб қўйгани – айни ҳақиқат. Камҳаракатлилик аслида инсонни кўплаб касалликларга гирифтор қилади. Бунинг устига, охирги вақтлар уйда ўтириб, эртаю кеч қорин ғамидан ортмай қолганимиз ҳам рост. Ижтимоий тармоқларда ҳам турли хил овқат-у ширинликларнинг суратлари кўпайиб қолгани ҳазиломуз киноялар билан ифодаланмоқда.
Меланома – меланотситлар (меланин пигментини ишлаб чиқарувчи тери ҳужайралари)дан пайдо бўладиган ўсма бўлиб, сўнгги ўн йиллар давомида бу касаллик билан оғриш ҳолатлари кўпайган. 75 фоиздан ортиқ меланомалар терида жойлашган холлар ёки сепкиллар ўрнида ривожланади. Шу сабабли мутахассислар танадаги холларни доимо назорат қилиб бориш ва улардан бирортасининг кўриниши шубҳа уйғотса дарҳол онколог шифокорга кўринишни маслаҳат бермоқда.
Наъматак мевалари нефрит, гепатит, бавосир, меъда яраси, яллиғланиш касалликлари, кўз касалликлари, бронхиал астма сингари касалликлар давоси учун ишлатилади. Шунингдек, ўт-тош ва сийдик-тош касалликлари, гипертония, стенокардияда ва қон кетаётган маҳалларда ҳам анча наф беради.
ёхуд белгиларсиз кечадиган касаллик ҳақида биласизми?
Кариес – оғиз бўшлиғининг энг кенг тарқалган касалликларидан биридир. Кариес пайдо бўлганда, аввало, тиш эмали шикастланади, агар даволанмаса, у тишнинг қаттиқ тўқималарини шикастлайди. Халқ орасида кариес «тиш чириши», «тиш қуртлаши» деган атамалар билан ҳам номланади.
Анемия бир қатор касалликларда синдром сифатида юзага келади ва тананинг барча аъзолари ва тўқималарига кислород етказиб беришда узилишларга олиб келади ва бу ўз навбатида кўплаб бошқа касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Франциянинг Монпелье университети тадқиқотчилар гуруҳи коронавирусни «ўлдирувчи» маҳсулотни аниқлашди, дея хабар берди «The Sun».
Қора седана ёғи ошқозон ости безига «огоҳлантирувчи» таъсир кўрсатади. Иммунитетни кучайтириш учун ушбу мой ҳам терапевтик, ҳам профилактик мақсадларда ишлатилиши мумкин.
Қариётган ота-онангиз ёки бобо-бувингиз соғлиғига жиддий эътиборда бўлинг. Улар билан дилдан суҳбатлашинг, турли бадантарбия ёки ақлий машқлар билан шуғулланинг, овқатланишига аҳамият қаратинг.
Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
Аломатлари қандай, давоси борми?
Рахит – болаларда ҳаётининг дастлабки икки йилидаги кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан суякларнинг ўзига хос ўзгариши билан намоён бўлади. Бу хасталик организмда калций ва фосфор моддалари етишмаслиги туфайли келиб чиқади.
Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.
2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.
Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.
«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.
Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.