ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ
Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?
...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.
...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.
Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...
Пойтахтдаги ишларимни якунлаб, ишхонамга қайтиш учун таксига ўтирдим. Машинада нуроний онахон, ёш аёл ва икки бола ўтирарди. Йўлда кетаётиб, дўкондан харид қилган китобни сумкамдан олдим. Анчадан бери қидирган китобимни топганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим.
Инсон руҳияти — мураккаб. Баъзан ота-онанинг ўз фарзандини тушуниши ҳам жуда қийин кечади. Айниқса, бола улғайгани сари ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлаши ҳар икки томоннинг жабр чекишига сабаб бўлади.
Тоғ ёнбағирларида мириқиб дам олиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Руҳий ва жисмоний ҳордиқдан кейин эса яна ишга киришиб кетиш бироз мушкул кечиши аниқ. Психотерапевтлар бу ҳолатни «таътилдан кейинги синдром» деб атайди.
Ўсмирликнинг жозибаси ва ташвишларидан бири — кимгадир нисбатан илиқ туйғунинг пайдо бўлиши. Бу ҳолат кўпгина ота-оналарда норозилик туғдиради. Улар ўғли ёки қизининг ўзга бир инсонга яқин муносабатини сезиши ҳамон бунга нуқта қўйишга уринади. Шу йўл билан муаммога барҳам бермоқчи бўлишади. Қарабсизки, икки томонлама қарама-қаршилик юзага келади.
Айсбергнинг сув юзасига чиқиб турган қисми бизга жуда улкан кўринса-да, аслида унинг тасаввуримизга ҳам сиғмаган катта қисми сув қаърида яширинган. Биз унинг ўн фоиз қисминигина кўра оламиз, холос. Айсбергнинг айни шу жиҳатини инсонларга нисбатан менгзаса бўлади.
Насиба оиланинг эрка қизи. Тўрт ўғилдан кейин туғилган кенжа фарзанд бўлгани учунми, айтгани айтган, дегани деган. Кун бўйи акалари билан тўп тепади, қўй боқади, баъзида маҳалладаги болалар билан куч синашиб ҳам туради. Онасининг койишу дашномлари сира кор қилмаяпти. Балоғат ёшидаги қизнинг кўча чангитиб, ўғил болалар билан дўстлашиб юриши аввалига билинмаган бўлса ҳам, энди қўшниларнинг эътиборини тортяпти.
Илк бор мактабга қадам қўйиш нафақат бола, балки ота-она учун ҳам катта синов. Шу боис улар ўзини ҳам бу даврга тайёрлаб бориши ва қийинчиликларни бирга енгиб ўтиши зарур. Бу қийин жараёнда фарзанд биринчи галда ота-онага суянади.
«Доим оиламизда муҳим қарорлар қабул қилиш олдидан фикр билдирсам: «Сен нимани ҳам билардинг, ҳали ёшсан, аралашмай жим ўтир!», деб ҳеч кимнинг эшитгиси келмайди. Баъзан ўртоқларим ота-онаси улар билан худди катталардек муомала қилишини айтади. Айнан уларнинг фикри билан кўп ишлар амалга оширилганига гувоҳ ҳам бўлганман. Охирги вақтларда дарсда, дўстларим даврасида мулоҳазаларимни айтгим келмай қолди...
Фарзанд тарбияси эгаллаш мушкул бўлган илмлардан бири экан. Буни фақат бошдан ўтказган кишигина тушуниши мумкин. Болаларим кичиклигида шўхлиги, тез-тез касал бўлишидан азият чеккан бўлсам, улғая бошлагач, қалбига йўл топиш, бирор масалани ётиғи билан тушунтириш муаммога айланди.
«Ўғлим уйга кеч келадиган одат чиқарди. Сабабини суриштирсам, ҳар хил баҳоналар тўқийди. Унинг ёлғон гапираётганини сезганимда эса фарзандимга алдаш аллақачон одат бўлиб улгурган экан...»
Катта ишлар олдидан ҳаяжонланиш ҳаммамизга таниш туйғу. Ёшларимиз ана шундай катта ҳаяжон бўсағасида турибди. Тест синови олдидан кўп ёшларни кучли ҳаяжон босади, уларга қўрқув ва иккиланиш баъзан халал бериши мумкин. Бунда ўз-ўзидан мутахассис маслаҳати ва йўл-йўриқларига муҳтож бўламиз. Психолог Наргиза ҒУЛОМОВАнинг тавсиялари бу борада абитуриентларга асқатиши аниқ.
Бекат яқинида бир неча ўсмир йигит қўлини пахса қилиб, ўзаро ниманидир қаттиқ муҳокама қилаётганига кўзим тушди. Бир хил кийиниб олишган демак, коллеж ўқувчилари. Анча давом этган тортишув уларнинг бир-бирига қўл кўтаришигача етиб борди.
Ҳар куни иш жараёнида турли вазиятларга дуч келамиз. Баъзан кичик кўнгилсизлик ҳам асабийлашишга сабаб бўлади. Аммо бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва тезда бартараф этиш ўз қўлимиздалигини ҳам унутмаслик лозим.
Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.
2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.
Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.
«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.
Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.