СУТ — ТУШКУНЛИККА ҚАРШИ
Хитой ва Япония тадқиқотчилари депрессияга чалинганларга таомланишга алоҳида эътибор беришни, айнан ёғ миқдори кам бўлган сут ва қатиқни мунтазам истеъмол қилишни тавсия этишмоқда.
Хитой ва Япония тадқиқотчилари депрессияга чалинганларга таомланишга алоҳида эътибор беришни, айнан ёғ миқдори кам бўлган сут ва қатиқни мунтазам истеъмол қилишни тавсия этишмоқда.
Психологларнинг фикрича, инсоннинг қайси фаслда туғилганига қараб характерини аниқласа бўлади. Қуйидаги маълумотлардан сиз ҳам ўзингиз ҳақингизда батафсил билиб олишингиз мумкин.
Пойтахтимиздаги олий ўқув юртларидан бирида ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни»га боргандим. Ўқитувчилар билан қизғин савол-жавоб қилаётган ота-оналардан бири эътиборимни тортди. Уларни кузатар эканман, қизи келажагига қайғураётганини тушундим. Унинг фарзандига касб танлаш борасида нималарга эътибор қаратаётганини билгим келди.
Психологларнинг айтишича, инсон севиб истеъмол қилаётган мевалар унинг феъл-атворини очиб бериши мумкин экан. Хўш, сиз қайси мевани яхши кўрасиз?
Айрим ота-оналар фарзандини доимий катталар назоратида юришга ўргатиб қўйган. Шу тариқа уни ташқи оламдан асрашга уринади. Аслида бу қараш тўғрими ёки хато? Шу ҳақда психолог Шоира ИСОҚОВАнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.
Нимадандир аламзада бўлиб, гап ёқмайдиган бўлиб қолган ўсмир қиз онасининг танбеҳларига ҳам зарда қилиб кўчага чиқиб кетди. Фарзандининг кундан-кунга бундай қўрслашиб бораётганидан сиқилаётган она эса ўйлаб-ўйлаб, калаванинг учини топгандай бўлди...
Яқинда турмушга чиққан дугонамни учратиб қолдим. Тўйгача севган инсони билан бахтли бўлиш умидида кўзлари ёниб турган қизнинг сўлғин кайфиятини кўриб ҳол сўрадим. Йиғи аралаш турмуш ўртоғининг кунора ишдан совға-салом, гул кўтариб келишини айтди...
Унсиз йиғлаётган аёл эрининг асабий қиёфасига тикилганча, унинг аччиқ сўзларини эшитиб тош қотганди. Кўзининг оқу қораси билиб ўстирган ўғлининг камчиликларини «бола-да, секин-аста яхши бўлиб қолар», қабилида эридан яширавериб, жар ёқасига бориб қолгани учун ўзини кечира олмасди...
Ёққан гулни танлаган бўлсангиз, энди ўзингиз ҳақингизда билиб олинг:
Ўсмир негадир ўйчан. Хаёлини банд қилган чигал ўй-фикрлар тинчлик бермаяпти. Унга маслаҳат бериб, далда бўладиган инсон керак. Лекин ким билан гаплашсин, отаси ишидан, онаси уй юмушларидан ортмаса...
Фасллар алмашинуви айрим одамларда тушкунлик ҳолатини юзага келтиради. Бундай вақтда иш ва уйдаги арзимаган омиллар ҳам сиқилишга сабаб бўлади. Уни бартараф этиш усуллари ҳақида психолог Наргиза ҒУЛОМОВА ўз тавсияларини берди.
Мия фаолиятига назар ташласак, у биз ўйлаганимиздан кўра бошқачароқ эканини биламиз. Бунга эса қуйидаги беш психологик омил ёрдам беради.
«Ўқишга ҳеч тобим йўқ. Мактабга фақат дугоналарим билан гаплашиб, вақтимни чоғ ўтказиш учун бораман. Кун бўйи уйда нима ҳам қилардим. Телевизор билан телефон ҳам жонга тегар экан», деб ўз мулоҳазаларини билдирган ўсмир қиз ҳаммани ажаблантирди. У, чамаси, вақтини китоб ўқиш ёки дарс тайёрлашга сарфлашни истамаслиги кундек равшан эди.
Эрталаб фарзандингизга тайинлаб кетган юмушларингиз бажарилмай қолганини кўриб, асабийлашишингиз аниқ. Бўйи бўйингизга тенглашиб қолган ўғлингиз ёки қизингиздаги бундай масъулиятсизликни бартараф этиш сизни чуқур ўйга толдириши аниқ. Хўш, нима қилиш керак?
Қўпол, қўрс, тўнг одамлар билан икки дақиқалик мулоқот ҳам киши кайфиятини бузади, жаҳлимизни чиқаради, ҳатто, қонимизни қайнатади.
Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.
2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.
Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.
«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.
Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.