Янгисидан бор

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔20:25, 06.07.2017 ✔713

Қадримга етмадингиз, энди мендақасини топиб бўпсиз!..

 — Бекор айтибсан, мен энди сендақасини излаб бўпман!..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:37, 29.06.2017 ✔791

Эр-хотин тушлик қилиб ўтиришганда уришиб қолишди. Тарелкалар, енгил стуллар парвоз қила бошлади. Қўшнилар ваҳимага тушиб қолишди.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:47, 22.06.2017 ✔703

— Донолар доноси, айтингчи, ҳалол одамни сотиб олиш мумкинми? — Сотиб олиш қийин. Аммо уларни осонгина сотиб юбориш мумкин.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:19, 15.06.2017 ✔785

Эр: — Мен сенга мўйна ёқали пўстин совға қилдимми? Хотин: — Қилдингиз! — Мен совға қилган этикда маза қилиб ишга бориб келяпсанми? — Келяпман! — Шундоқ экан, ўғлингни боғчадан олиб келгани ўзинг боравер! — Сиз борсангиз, нима, оҳорингиз тўкилиб қоладими? — Нимада бораман?! Сен совға қилган пайпоқда бораманми?!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:27, 08.06.2017 ✔759

— Қани, болам, тур. Бугун дала-ҳовлига картошка қазигани борамиз.

— Саҳарда-я!

— Ҳа, саҳарда, нимқоронғи, картошка қазиб олишга жа қулай пайт...

— Ахир, бизнинг дала-ҳовлимиз йўғ-у, дада. Картошка экиб қўйган жойимиз ҳам бўлмаса...

— Нима, дала-ҳовлимиз бўлмаса, картошка экиб қўймаган бўлсак, биз картошка емаслигимиз керакми?..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:38, 01.06.2017 ✔743

Менга қара, Акмал, сен мушук ҳақида ёзган иншо акангники билан бир хил-ку. Буни қандай тушунса бўлади?

— Нимасини тушунмайсиз? Уйимизда фақат биттагина мушук бор-ку...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:07, 25.05.2017 ✔893

Тўртинчи синф боласи дадасига деди:

Дада, кўзингизни юмганча имзо қўя оласизми?

— Ҳаракат қилиб кўраман!

— Унда кўзингизни юминг.

Бола кундалигининг керакли жойини очиб, дадасининг олдига қўйди. Отаси кўз юмганча қўл қўйди. Бола қойил қол­ди:

— Беш кетдим, дада! Сиз — суперсиз!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:41, 18.05.2017 ✔770

— Яхшиям сиз борсиз, устоз. Шундай оғир кунимда ёнимда туриб мадад бўляпсиз. Мен сизга ишонаман.

— ...Аммо, азизам, эрингиз ҳозирча жонлантириш бўлимида... Озгина сабрли бўлайлик.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔09:54, 11.05.2017 ✔817

— Ойижооон! Эртага ота-оналар мажлиси бўларкан! Борасизми?

— Йўқ! Жонга тегди!

— Нимаси жонга тегибди?

— Ота-оналар мажлисингни биламан! Ундан кўра шу пулга Парижга бориб келамиз!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:25, 04.05.2017 ✔713

Хотин эрига суратни кўрсатиб:

— Мана шу болани кўр­япсизми?

— Кўряпман, нима қипти?

— Шу болани кеч олтиларда болалар боғчасидан уйга олиб келасиз.

— Э, хотин, боланг боғчага борадиган бўлиб кетганми?

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:54, 27.04.2017 ✔719

— Розахон! Ичишга бирор нима бероласизми?

— Албатта, марҳамат, мана чой.

— Ўткирроқ бирон нима йўқмиди?

— Бор, марҳамат, икки ҳисса соламиз.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:19, 20.04.2017 ✔770

Ҳамшира тиббий дафтарча очяпти:

Эрга текканмисиз?

Қайси эримни айтяпсиз?

— Фарқи йўқ... Болалар ҳам бордир?

— Бор. Иккитаси биринчидан, яна иккиси иккинчидан, бундан ташқари, ўзимнинг ҳам икки болам бор.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:10, 13.04.2017 ✔710

Шаҳар марказий кўчасида бир амаки икки куркани олдига солиб кетяпти. Олдидан кўча нозири чиқди:

— Амаки, бу ерда куркалар билан юриш мумкин эмас.

— Нега, ахир, мана, каптарлар бемалол юришибди-ку?

Ҳа, энди улар, тинчлик элчилари...    

— Нима, менинг куркаларим уруш элчиларими?!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:19, 06.04.2017 ✔874

— Э, болам, бу бош нималарни кўрмади. Мана бу сандиқчадек телевизоримиз бор эди.

— Пултсиз, олти каналли телевизорни айтмайсизми, дадаси?

— Э, хотин, эсингдами, бошқа каналга омбир билан олардик.

— Зўр кўрсатувлар ҳам бўларди-а, дадаси?

— Ана энди буёғи эртак, онаси...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:39, 30.03.2017 ✔790

Анчадан бери кўришмаган танишлар кўчада дуч келишди:

Э, қаёққа бунча шошиб кетяптилар

— Вазирликка, ўзим у ерга бир бориб ҳаммасини супуриб ташламасам!

— Йўғ-э, текширувчи бўп кетганмисиз? 

— Йўғ-а, кулгимни қистатманг, мен фаррошман.

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • 2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.

    2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.

    🕔10:21, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.

    🕔10:24, 29.12.2016
  • Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Экспорт билан шуғулланади

    Экспорт билан шуғулланади

    «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
  • ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.

    — Сен қайси институтга кирдинг?

    — Тиббиётга. Сен-чи?

    — Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.

    ✔ 162    🕔 17:38, 06.12.2018
  • Бир аёл қўшнисининг ўғлидан сўради:

    — Аҳмаджон, отангнинг қўлига нима қилди?

    — Отнинг ёшини билмоқчи бўлиб қўлларини оғзига тиқдилар.

    — Кейин нима бўлди?

    — Кейин от оғзини ёпиб, отамнинг бармоқларини санади.

    ✔ 241    🕔 16:25, 08.11.2018
  • Хотин эрининг шкафидан бир даста пул топиб олиб, эрига жаҳл қила бошлабди:

    —Шу-унча пулни мендан яшириб нима қилмоқчи эдингиз?

    — Сенинг туғилган кунингда бераман, деб йиғиб юрган эдим.

    — Бунча кам?..

    ✔ 244    🕔 16:47, 18.10.2018
  • — Сиз қизимнинг қўлини сўраяпсиз, шундайми?

    — Ҳа.

    — Оилани таъминлашга қурбингиз етадими?

    — Албатта!

    — Яхшилаб ўйлаб кўринг, биз оилада етти кишимиз!..  

    ✔ 304    🕔 11:16, 04.10.2018
  • Икки жарроҳ суҳбатлашмоқда:

    — Биринчи марта оёқни кесиб ташлаш операциясини амалга оширганимда қаттиқ ҳаяжонланганман ва хато қилиб қўйганман.

    — Жиддий хатоми?

    — Йўғ-э, шунчаки беморнинг соғ оёғини кесиб ташлаганман.

    ✔ 293    🕔 09:47, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар