Янгисидан бор

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:17, 24.03.2017 ✔807

Ўспириннинг қўлидаги телефони жиринглади:
— Жаҳонгир! Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Табриклайман!
— Раҳмат... Бу ким экан?..
— Мен сизнинг орзуингизман!
— Э, ростданми, қаранглар болалар, мотоцикл ҳам гапираркан!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:41, 16.03.2017 ✔899

Икки қадрдон ҳамкасб ишхона ҳовлисида учрашиб қолишди:

Охирги пайтларда ишда кўринмай қолдинг?

— Малака ошириш курсида эдим.

— Хўш, малаканг ошдими?

— Ошди, энди мажлис пайти кўзим очиқ ҳолда бемалол ухлайвераман.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:03, 09.03.2017 ✔907

Йигит қизнинг қўлидан ушлаганча етаклаб кетяпти. Қиз эркаланиб сўради:

— Мендан олдин мана шунақа қилиб бирортасини етаклаб юрганмисиз?

— Э, нимасини айтасиз, кўп етаклаб юрганман.

— Нима!? Мен бўлсам, сизни одобли деб...

— Ваҳима қилманг, жоним, мен қишлоғимизда молларни етаклаб юрганман.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔09:55, 02.03.2017 ✔906

Яқинда танишиб, турмуш қуришга аҳд қилган севишганлар расмларни кўришяпти. Йигит қизиқсинди:

— Асалим, манави олдингизда турган маймунзода ким бўлди?

— Ахир, бу менинг акам-ку...

— Вой-бўй, йигит деганам шунақа кетворган бўладими-а!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:02, 23.02.2017 ✔831

Габроволик ресторанга кириб келди-да, ходимни чақирди ва унга бир танга берди. Ходим пулга энсаси қотиб қаради:

— Жаноблари, жой банд қилиб кетмоқчимилар?

— Йўғ-э, жинни бўпманми, — жавоб қилди габроволик. — Бироздан кейин кетворган жонон билан келаман. Битта яхши жой қилиб бермасангиз бўлмайди, дейман. Сиз бўлсангиз бўш жой умуман йўқ, дейсиз.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:52, 16.02.2017 ✔925

Габроволик узоқ шаҳардан келган меҳмонни кутиб олди. Шаҳарни айлантириб бир меҳмонхонанинг ёнига оборди ва деди:

— Энг арзон меҳмонхона шу. Мен югуриб уйга кириб чиқаман. Сен мана бу ошхонада жуда арзонга овқатланиб олсанг бўлади.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:53, 09.02.2017 ✔882

Рус тили ўқитувчиси Шумболага шум савол берди:

— Тухумнинг жинси қанақа?

Шумбола кўп бош қотириб ўтирмади:

— Ҳали номаълум.

Ўқитувчи ҳайрон бўлди:

— Нега энди?

Шум бола жиддий туриб жавоб берди:

— Ахир, ундан ҳали жўжахўроз чиқадими ёки мокиёнми, номаълум-ку...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔09:47, 02.02.2017 ✔884

Италияликнинг хотини аччиқ қилиб уйдан кетиб қолди. Аммо кўп ўтмай, қайтиб келди ва эридан кечирим сўради:

— Кечиринг, жоним, бунақа аҳмоқлик бошқа қайтарилмайди.

— Нима?! Қайтарилмайди!? Нега қайтарилмас экан? Уйдан кетиб қолганингни кечирдим, аммо лекин... қайтиб келганингни ҳеч қачон кечиролмайман!..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔09:58, 26.01.2017 ✔1006

— Жоним, жуда қулай ўрнашиб олдингми?

— Вой, нимасини айтасиз, ҳам қуёш тушиб турибди, ҳам майин шабада эсяпти. Маза!

— Сенга ҳаммаси яхши кўриняптими?

— Ҳа, жоним.

— Иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмасми?

— Раҳмат, олтиним!

— Унда кел, жойларимизни алмаштириб олайлик...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:17, 19.01.2017 ✔918

Бир қишлоқлик чол шаҳарга келиб театрга кирибди. Саҳнада симфоник оркестр чалиб турган экан. Чол энтикиб қўли билан саҳнага ишора қилиб ёнидаги шаҳарликдан сўрабди:

— И-е, бу Моцартми?

— Э, қаёқдан биламан, орқасини қилиб олгану! — дермиш шаҳарлик энсаси қотиб.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔08:25, 12.01.2017 ✔956

— Нега машинанг йўқолиб қолганини полицияга айтмаяпсан?

Ҳо, дарров айтиб нима оламан! Олдин машинамни бўясин, яхшилаб таъмирласин...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:03, 05.01.2017 ✔918

Қўйди-чиқди иши судда кўрилмоқда:

— Даъвогар, нима учун эрингиз билан ажрашмоқчисиз?

— Ўтган йили Янги йил байрами куни  аразлаб онасиникига кетиб қолган эди. Кеча — Янги йил байрамида пайдо бўлиб, овқатинг нега совиб қолган, деб мени дўппослади...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:20, 22.12.2016 ✔1004

Меҳмонхона хўжайини янги келган меҳмонни шахсан ўзи кутиб олди ва сафар сумкасини тўртинчи қаватга олиб чиқди.

— Мана, чой ҳақига! — дея келган меҳмон унга бир дона оққанд берди.

Шунинг учун ҳам меҳмонхона хўжайини ундан ҳужжат ҳам сўраб ўтирмади. Пастга тушиб, қайднома дафтарни очиб ёзиб қўйди: «Габроволик савдогар».

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:18, 15.12.2016 ✔1061

— Дада, сизни телефонга чақиришяпти! — хабар берди шумбола соқол олаётган отасига. Отаси телефонда гаплашиб бўлгач, ўғли сўради:

— Дада, юзингизни эслаб қолдингизми?

— Нима? Юзимни? Нимайди?

— Ойнангиз ўзидан-ўзи синиб қолди...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔13:50, 10.12.2016 ✔1066

Рингда ҳакам санай бошлади:

— Бир, икки, уч...

Ерда қулаб ётган боксчининг устози шогирдининг қулоғига шивирлади:

— Саккизгача ўрнингдан турмай ётавер.

— Хўп, — дебди боксчи ётган жойида, — ҳозир соат неча бўлди?

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • 2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.

    2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.

    🕔10:21, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.

    🕔10:24, 29.12.2016
  • Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Экспорт билан шуғулланади

    Экспорт билан шуғулланади

    «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
  • ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.

    — Сен қайси институтга кирдинг?

    — Тиббиётга. Сен-чи?

    — Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.

    ✔ 274    🕔 17:38, 06.12.2018
  • Бир аёл қўшнисининг ўғлидан сўради:

    — Аҳмаджон, отангнинг қўлига нима қилди?

    — Отнинг ёшини билмоқчи бўлиб қўлларини оғзига тиқдилар.

    — Кейин нима бўлди?

    — Кейин от оғзини ёпиб, отамнинг бармоқларини санади.

    ✔ 349    🕔 16:25, 08.11.2018
  • Хотин эрининг шкафидан бир даста пул топиб олиб, эрига жаҳл қила бошлабди:

    —Шу-унча пулни мендан яшириб нима қилмоқчи эдингиз?

    — Сенинг туғилган кунингда бераман, деб йиғиб юрган эдим.

    — Бунча кам?..

    ✔ 369    🕔 16:47, 18.10.2018
  • — Сиз қизимнинг қўлини сўраяпсиз, шундайми?

    — Ҳа.

    — Оилани таъминлашга қурбингиз етадими?

    — Албатта!

    — Яхшилаб ўйлаб кўринг, биз оилада етти кишимиз!..  

    ✔ 408    🕔 11:16, 04.10.2018
  • Икки жарроҳ суҳбатлашмоқда:

    — Биринчи марта оёқни кесиб ташлаш операциясини амалга оширганимда қаттиқ ҳаяжонланганман ва хато қилиб қўйганман.

    — Жиддий хатоми?

    — Йўғ-э, шунчаки беморнинг соғ оёғини кесиб ташлаганман.

    ✔ 392    🕔 09:47, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар