Янгисидан бор

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:50, 01.12.2016 ✔1129

— Менга сизнинг гўзаллигингиз, зеболигингиз, доно-ю, ақллилигингиз ёқади. Хўш, сизга менинг нимам ёқади? — деб сўрабди йигит.

— Менга сизнинг  бошқаларга мана шундай тўғри баҳо бера олишингиз  ёқади.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔09:58, 24.11.2016 ✔1179

Габрова хонадони. Ўғилча отасига деди:

— Дада, шу кеча тушимда сиз менга кичкина шоколадча олиб берган эмишсиз!

— Агар ақлли бола бўлсанг, тушингда ундан ҳам каттароғини совға қиламан.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:26, 17.11.2016 ✔1132

Бир габровалик йигит янада яшармоқчи бўлиб пойтахтга поездда кетаётса, вагонда бирга кетаётган йўловчи сўраб қолибди.

— Қайтишга ҳам чипта олганмисиз?

— Олиб ўтирмадим, — дея жавоб қилди орзуманд йигит, — балки, операция жуда омадли чиқиб, болалар чиптаси билан қайтиш насиб қилар.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:24, 10.11.2016 ✔1202

Кичкинтой уй шифтини бўяётган отасининг ишини томоша қилаётган эди. Онаси гап ташлади:

— Ўрган, ўғлим, катта бўлсанг, отангга ёрдам берасан.

Бола ҳайрон бўлди:

— Нима, дадам ўшангача ишини тугатолмайдими?

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:40, 03.11.2016 ✔1208

— Ҳайронман... — деди фолбин хола ихлос билан келган одамга, — қарталаримнинг айтишига қараганда, сиз бундан икки йил олдин ўлган бўлишингиз керак-ку?

Келган одам ҳам жавоб қилди:

— Мен ҳам ҳайронман. Билиб беринг-чи, нега ўлмасдан юрибман экан...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:47, 27.10.2016 ✔1216

Қўшнижон, ҳозир  одамлар анча олийжаноб бўлиб қолишибди.

— Нега ундай деяпсиз?

— Яқинда мен автобусга чиқаётиб қоқилиб тушдим. Биласизми, одамлар мени босиб кетишмади, устимдан сакраб ўтишди.

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • 2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

    Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.

    2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.

    🕔10:21, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    Абитуриентлар қачон ҳужжат топширади?

    2017-2018 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади.

    🕔10:24, 29.12.2016
  • Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Қиличбозлик мажмуаси ишга тушди

    Андижон шаҳрида янги қиличбозлик саройи фойдаланишга топширилди.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Экспорт билан шуғулланади

    Экспорт билан шуғулланади

    «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти — «Ўзтекстильэкспорт» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади, деб ёзмоқда podrobno.uz сайти.

    🕔10:23, 29.12.2016
  • Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ҳар бирингиз умрим парчаси

    Ёшлар ижод саройида «Камолот»да меҳмон»да лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ҳар бирингиз умрим парчаси» мавзуида онлайн мулоқот ташкил этилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
  • ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    ФҲДЁ бўлими — янги бинода

    Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.

    🕔10:22, 29.12.2016
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.

    — Сен қайси институтга кирдинг?

    — Тиббиётга. Сен-чи?

    — Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.

    ✔ 274    🕔 17:38, 06.12.2018
  • Бир аёл қўшнисининг ўғлидан сўради:

    — Аҳмаджон, отангнинг қўлига нима қилди?

    — Отнинг ёшини билмоқчи бўлиб қўлларини оғзига тиқдилар.

    — Кейин нима бўлди?

    — Кейин от оғзини ёпиб, отамнинг бармоқларини санади.

    ✔ 349    🕔 16:25, 08.11.2018
  • Хотин эрининг шкафидан бир даста пул топиб олиб, эрига жаҳл қила бошлабди:

    —Шу-унча пулни мендан яшириб нима қилмоқчи эдингиз?

    — Сенинг туғилган кунингда бераман, деб йиғиб юрган эдим.

    — Бунча кам?..

    ✔ 369    🕔 16:47, 18.10.2018
  • — Сиз қизимнинг қўлини сўраяпсиз, шундайми?

    — Ҳа.

    — Оилани таъминлашга қурбингиз етадими?

    — Албатта!

    — Яхшилаб ўйлаб кўринг, биз оилада етти кишимиз!..  

    ✔ 408    🕔 11:16, 04.10.2018
  • Икки жарроҳ суҳбатлашмоқда:

    — Биринчи марта оёқни кесиб ташлаш операциясини амалга оширганимда қаттиқ ҳаяжонланганман ва хато қилиб қўйганман.

    — Жиддий хатоми?

    — Йўғ-э, шунчаки беморнинг соғ оёғини кесиб ташлаганман.

    ✔ 392    🕔 09:47, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар