Давр нафаси      Бош саҳифа

ХАЛҚИМИЗ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ИШОНЧ БИЛДИРДИ

2016 йил 4 декабрь. Бу мамлакатимиз ҳаётида муҳим давртарихимизнинг янги саҳифаси очилган кун сифатида қолди. Шу куни тонгдан юртдошларимиз катта қувонч ва зўр кайфият билан сайлов участкалари томон ошиқди...

ХАЛҚИМИЗ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ИШОНЧ БИЛДИРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун мамлакатимизда 9 минг 383, жумладан, Ўзбекистон Рес­публикасининг хорижий вако­латхоналари ҳузурида 44 сайлов участкаси тузилган эди. Сайлаш ҳуқуқига эга ҳар бир юртдоши­миз ўз сиёсий ҳуқуқидан фойда­ланиб, фуқаролик бурчини фаол адо этди: сайловда ўзи муносиб деб билган номзодга овоз бер­ди! Бунинг учун ҳар бир сайлов участкасида барча имконият ишга солинди: сиёсий тадбирга ташкилий-ҳуқуқий ва моддий­техник жиҳатдан юксак даражада тайёргарлик кўриш, уни миллий сайлов қонунчилигимизда мус­таҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўлиқ мувофиқ ҳолда, очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш учун ҳамма шарт-ша­роитлар яратилди.

Бу галги Президент сайлови кўп янгиликлар билан эсда қолди. Аввало, сайловда илк бор жисмо­ний имконияти чекланган фуқа­роларнинг овоз беришда иштирок этиши учун қулайликлар яратиш мақсадида сайлов участкаларида пандуслар ўрнатилди, кабиналар­дан бири ногиронлар учун ажра­тилди. Брайль алифбосида кўзи ожиз сайловчиларга мўлжаллан­ган сайловга оид турли рисолалар тайёрланди, илк марта улар учун махсус сайлов бюллетенлари чоп этилди. Сайловда илк бор иш­тирок этаётган ўғил ва қизларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёр­гарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини бешта халқаро таш­килот — Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Де­мократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мус­тақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкор­лик ташкилоти, шунингдек, 46 давлатдан 600 га яқин кузатувчи кузатиб борди. Сайловда қат­нашган тўрт сиёсий партиянинг 37 мингдан зиёд вакили ҳам овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатиб борди. Сайлов комиссиялари томонидан уларнинг фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароит яратиб берилди. Сайлов жараёнини мам­лакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 400 нафардан зиёд вакили кенг ёритиб борди.

Сайлов кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайло­вини ёритиш бўйича Республика матбуот марказидан ташқари, бу йил «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайло­вини ёритиш бўйича «Press klub: Saylov.uz — 2016» пресс-клуби ташкил этилди. У ерда сайлов кампаниясида қатнашган миллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун халқаро стандартларга мос қулай инфратузилма ва шароитлар яра­тилиб, интерфаол медиа майдони барпо этилди.

2016 йил 5 декабрь куни Ўз­бекистон Марказий сайлов ко­миссияси томонидан ўтказилган брифингда Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, сайловчилар рўйхатига киритил­ган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз бериш­да иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади.

Шундай қилиб, 2016 йил 4 декабрь куни ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сай­ловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди.

«Бутун жараён ошкоралик ва холислик асосида ўтди»

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида сайлов жараёнини кузатиб борган халқаро ташкилотлар миссиялари якуний матбуот анжуманларини ўтказди.

ШҲТ кузатувчилари миссияси матбуот анжу­манида миссия раҳбари, ШҲТ Бош котиби Рашид АЛИМОВ ўқиб эшиттирган миссиянинг баёнотида Президентликка номзодларга ОАВдан фойдаланишда тенг имкониятлар берилгани, сайловолди ташвиқотини олиб боришда қонунни бузиш ҳолатлари аниқланмагани қайд этилган.

Овоз бериш жараёни ва сайлов якунларини сарҳисоб қилишни холис баҳолаш мақсадида миссия участка сайлов комиссияларининг фаолияти билан ҳам танишди. Ўз фаолияти давомида миссия 13 сайлов округи­да 235 сайлов участкасида бўлди. Миссия кузатув якунлари бўйича Президент сайлови мамлакат сайлов қонунчилиги, Марказий сайлов комиссиясининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва Ўзбекистон ўз зим­масига олган халқаро мажбуриятларга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ҳамда демократик вазиятда ўтгани таъкидланди.

* * *

МДҲ кузатувчилари миссиясининг матбуот анжума­нини бошқарган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — иж­рочи котиби Сергей ЛЕБЕДЕВ Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилигига кейинги йилларда киритилган ўзгартишлар уни янада такомиллаштирганини таъкидлади.

— Биз сайлов жараёнини эркин кузатишимиз учун барча шароит яратиб берилди, — деди Сергей Лебедев. — Сайлов комиссиялари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари би­лан учрашдик, фуқаролар, сиёсий партиялар кузатувчилари билан суҳбатлашдик. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб, жойларда сайловга тайёргарлик ишлари билан танишдик, овоз бериш жараё­нини кузатдик. Сайлов юксак савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлдик. Сиёсий партиялар кузатувчилари ва халқаро экспертлар билан фикр алмашиб, сайлов очиқ ва ошкора ўтгани ҳақида якдил хулосага келдик.

* * *

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси кузатувчилари миссиясининг матбуот анжуманини бошқарган миссия раҳбари, ассоциация Бош котиби Ким Ён ХИ сайлов куни миссия вакиллари Тошкент ва Бухоро шаҳарларидаги сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш ҳамда уларни санаб чиқиш жараёнини кузатганини таъкидлади. Миссия раҳбарининг фикрича, сайлов юксак ташкилий даражада ўтди, сайловчилар овоз беришда фаол иштирок этди, овозларни санаб чиқиш жараёни очиқ ва ошкора амалга оширилди. «Ку­затув давомида сайлов қонунчилиги бузилганига гувоҳ бўлмадик, — деди Ким Ён Хи. —Сайлов участкаларида овоз бериш учун барча шарт-шароит яратилган, комиссия аъзолари юқори тайёргарликка эга».

* * *

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқла­ри бўйича бюроси кузатувчилари миссияси раҳбари, элчи Йохан Петер Трауготт ТЕЙЛЕР Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан самарали сайловолди ишлари ташкил этилгани, мазкур тадбирлар қонунда кўзда ту­тилган муддатларда бажарилганини қайд этди. Тўрт сиёсий партиядан Президентликка кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари сайловчилар умумий сонининг беш фоизидан бир фоизига қисқартирилгани, сайлов комиссияларининг ошкоралик ва холисликни таъминлаш борасидаги ишлари ижобий баҳоланди.

 СЎЗ CАЙЛОВ КУЗАТУВЧИЛАРИГА

Жим МОРАНН, конгрессмен (АҚШ): — Тўрттала номзоднинг ҳам дастури билан танишдим. Ҳар бир дастурда мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигига эътибор қара тилган. Сайлов жараёнларида ёшлар жуда фаол. Мен кўзлари чақнаб турган Ўзбекистон ёшларини кўриб, мамлакат келажаги ҳам шундай порлоқ бўлишига ишондим.

Масанори АИКЁ, Аичи Миллий университе­ти президенти (Япония): — 14-Тошкент сайлов округида ва бир нечта сайлов участкасида бўлиб, аҳолининг овоз бериш жараёнини кузатдим. Аҳоли сайловга жиддий ёндашаётгани менда яхши таассурот қолдирди. Сайлов очиқ-ошкора, демократик руҳда ўтди. Ўзбекистондаги бу қадар юксалиш диққатга сазовор.

Шин Хюн ДУ, «The Seoul City» журнали президенти (Корея Республикаси): — Ўзбекистонда сайлов жараёнига катта тайёр­

гарлик кўрилгани ва барча тадбирлар демократик тамойиллар ҳамда сайлов қонунчилигига мувофиқ амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдим. Қисқа вақтда мана шундай юксак даражада тайёргарлик кўриш ҳамда сайловларни адолатли ўтказиш — бу осон эмас. Айниқса, сайлов куни барча бирдек фаоллиги, ўз ҳуқуқидан фойдаланиб,  овоз беришга келгани эътиборим­ни тортди. Барча сайловчиларнинг 87,73 фоизи овоз беришда иштирок  этиши — бу жуда катта кўрсаткич.

Исмини КРИАРИ, Афина Пантеон ижтимоий ва сиёсий фан­лар университети ректори, конституциявий ҳуқуқ профессори (Греция): — Сайлов участкаларида она ва бола хонасининг ташкил этилгани эътиборимни тортди. Бизнинг сайлов тизимимизда оналар ёки бола­лар учун бундай имконият яратилмаган. Бу тажрибани дунё миқёсида оммалаштиришни таклиф этган бўлардим.

Фредерик СТАРР, Ж.Хоп­кинс университети ҳузу­ридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси,  профессор (АҚШ): — Ўзбекистон мустақил­лик йилларида амалга оши­рилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида улкан ютуқларга эришди. Бу соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаётганини таъкидлаш жоиз. Тошкент шаҳридаги бешта сайлов участкасида бўлдим. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтиб, белгиланган хонада яширин овоз бериш жараёнларини кузатдим. Аҳо­лининг барча қатлами — ёшлар, кексалар, ёш болали оналар, ногиронларнинг бирдек иштирок этганига гувоҳ бўлдик. Бунинг учун уларга ҳамма шароит яратилган.




Ўхшаш мақолалар

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

🕔23:03, 18.07.2019 ✔25

Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

Батафсил
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

🕔18:46, 11.07.2019 ✔55

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

Батафсил
ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

🕔20:33, 04.07.2019 ✔73

Қайси ташкилотга эшик қоқиб бормайлик, «мумкин эмас» деган гапни эшитиш остонадан бошланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

    ✔ 25    🕔 23:03, 18.07.2019
  • МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

    МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

    Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

    ✔ 55    🕔 18:46, 11.07.2019
  • ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

    ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

    Қайси ташкилотга эшик қоқиб бормайлик, «мумкин эмас» деган гапни эшитиш остонадан бошланади.

    ✔ 73    🕔 20:33, 04.07.2019
  • СОБИҚ БОШ ПРОКУРОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

    СОБИҚ БОШ ПРОКУРОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

    Жиноий гуруҳ бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди

    ✔ 83    🕔 11:41, 28.06.2019
  • Энг улуғ мўъжиза

    Энг улуғ мўъжиза

    Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    ✔ 99    🕔 11:20, 21.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар