Даромад манбаи      Бош саҳифа

БОҒЛАРДА ҚИШ ЮМУШЛАРИ

Юртимизда боғ ва токзорлардан мўл ҳосил олишда йилнинг ҳар бир ойида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник чора-тадбирларнинг аҳамияти беқиёс. Тажрибали боғбонларнинг декабрь ойида қилажак ишлари ҳам анча. Янаги йилги мўл ҳосил учун ҳаракатни бугундан бошлаш керак.

БОҒЛАРДА ҚИШ ЮМУШЛАРИ

Боғларда

Боғ қатор оралари 25-30 сантиметр чуқурликда ҳайдалади. Бироқ ҳайдашдан олдин гектарига 5-10 тонна ҳисобида маҳаллий ўғит солиш мақсадга мувофиқ. Янги боғ ва токзорлар барпо этиш мақсадида ажратилган майдонларга гектарига 30-40 тонна ҳисобида маҳаллий ўғит ҳамда 300-400 килограмм фосфор ва калийли ўғит солиш зарур. Борди-ю, боғ ёки токзорлар учун ажратилган ер шўрланган бўлса, шўрини ювиш чоралари кўрилади, бундай майдонлар атрофидаги коллектор ва зовурлар тозаланади. Декабрь ойида қишки суғориш 4-5 кун давомида амалга оширилади.

Ушбу ойда об-ҳаво илиқ кунларда жанубий минтақаларда катта ёшдаги мевали дарахтларга шакл бериб, буташ ишларини бошласа бўлади. Бунда биринчи галда катта ёшдаги олма, нок ва уруғли мевали дарахтлар буталади. Боғларни дорилашда сўнгги йилларда кенг тарқалган монилиоз, кластеросполиоз, қўтир (парша), дарахтлар танасини шикастлайдиган рак касалликларига қарши курашга жиддий эътибор қаратилади. Бунинг учун дарахтлар 3-4 фоизли «Бордо» суюқлиги билан жиққа ҳўл қилиб пуркалади. «Бордо» суюқлиги ўрнига мис купоросининг 1 фоизли ёки темир купоросини 3 фоизли эритмасини ҳам сепиш мумкин. Турли касаллик қолдиқлари дарахтларнинг тўкилган баргларида ҳам бўлади. Шу боис дарахтлар атрофини чопиб, ағдариш мақсадга мувофиқ.

Токзорларда

Юртимизда аксарият токлар тупроқ билан кўмилган бўлади. Қишнинг илиқ кунлари жанубий минтақаларда кўмилмаган токларга бутаб шакл берилади ва симбағазлар тўғриланади. Ток қатор ораларига гектарига 10-15 тонна гўнг солиб, 25-30 сантиметр чуқурликда ҳайдалади. Қишки суғориш амалга оширилади.

Абдулла ОРИФОВ,

қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди




Ўхшаш мақолалар

Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

🕔12:56, 25.03.2019 ✔1735

Ҳаётдан нолиб, ҳамма нарсадан камчилик излаб, қачон қарасанг, иши юришмаганидан тушкун кайфиятда юрадиганлар йўқ эмас. Одамларнинг яна бир тоифаси борки, ҳаракатчан, изланувчан ва ташаббускор бўлиб, эзгулик ҳисларини бошқаларга улашиб яшайди. Энг яхши ғоялар, янгича фикрлар ҳам ана шундай кишилардан туғилади, аслида.

Батафсил
Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

🕔17:31, 13.12.2018 ✔2187

Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

Батафсил
Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

🕔17:31, 13.12.2018 ✔1978

Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

    Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

    Ҳаётдан нолиб, ҳамма нарсадан камчилик излаб, қачон қарасанг, иши юришмаганидан тушкун кайфиятда юрадиганлар йўқ эмас. Одамларнинг яна бир тоифаси борки, ҳаракатчан, изланувчан ва ташаббускор бўлиб, эзгулик ҳисларини бошқаларга улашиб яшайди. Энг яхши ғоялар, янгича фикрлар ҳам ана шундай кишилардан туғилади, аслида.

    ✔ 1735    🕔 12:56, 25.03.2019
  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 2187    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

    Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

    Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

    ✔ 1978    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Бир ҳовлидаги ризқ

    Бир ҳовлидаги ризқ

    Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

    ✔ 2138    🕔 16:08, 29.11.2018
  • «Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

    «Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

    Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

    ✔ 774    🕔 16:08, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар