Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЖАМОАТ ЖОЙИ — КАРВОНСАРОЙ ЭМАС

«Ярим тунда кимнингдир баланд овозидан уйғониб кетдим. Қарасам, юқори қаватдаги қўшним деразаси олдида туриб, баланд овозда телефонда гаплашаётган экан. «Қўшни, бироз пастроқ гаплашинг, илтимос», дегандим, менга бир ўқрайиб қаради-да, овозини пастлатишни хаёлига ҳам келтирмади. Яна қарийб бирор соат шу оҳангда гаплашди. Ўзим истамаган ҳолда бировнинг суҳбатига гувоҳ бўлдим, ҳаловатим йўқолди...»

ЖАМОАТ ЖОЙИ — КАРВОНСАРОЙ ЭМАС

Бу етмиш бир ёшли онахоннинг гаплари. Унинг айтишича, уйининг рўпарасидаги хиёбонда ўспирин йигит-қизларнинг телефондаги суҳбати тинмас экан.

— Уларга телефон ишлатишни тақиқлаб бўлмайди, аммо унда гаплашиш одобини кимдир ўргатиши керак-ку, — дейди меҳнат фахрийси Рисолат Маҳкамбоева. — Неварам тенги қизларга «Секинроқ гаплашсанг бўлмайдими, эшитганлар безовта бўлишяпти», десам, гапим ёқмаганидан юзини буриштиради. Бу катталарга нисбатан ҳурматсизлик эмасми?

Ҳозир бундай ҳолатларни кўча-кўйда кўп учратяпмиз. Бунга сабаб нима? Эсини таниган одамларга жамоат жойида телефонда қандай гаплашиш кераклигини ўргатиш кулгили эмасми?

— Савдо дўконидаги сотувчи аёлнинг қўлидан телефон тушмайди, — дейди сартарош Комила ҚАЮМОВА. — Унинг баланд овозда (беҳаё сўзлар билан) гаплашишидан харидорларнинг ҳаммаси безор. Секинроқ гаплашишни илтимос қилганлар билан овози борича тортишганига бир неча марта гувоҳ бўлганман. Шундан кейин имкон қадар бошқа савдо дўконидан харид қилишга ҳаракат қиламан...

— Тунов кун машинамга икки йигит чиқди, — дейди ҳайдовчи Шарофиддин ­МУТАЛОВ. — Манзилга етгунча иккиси ҳам телефондан бўшамади. Яна уларнинг баравар бақиришидан бошимда оғриқ турди. Манзилга етгач, йигитларга бу иши бефаҳмлик эканини тушунтиришга уриндим. Улар эса, гапимни охиригача эшитмай, ишларига аралашишга ҳаққим йўқлигини уқтиришди. Яна, гапим кайфиятини бузгани учун йўл ҳақини ҳам тўламай кетишди. Ўйлаб қолдим, уларнинг телефондаги суҳбатдоши ҳам ўзларига ўхшаган бўлса керак-да.

Ёнингиздаги одамнинг ўзини қандай тутиши сизнинг ҳам кайфиятингизга таъсир этмай қолмайди. Фаросатни фойда келтирадиган ўриндагина намойиш этиб, бошқа вақтда унутиб юбориш тўғримикан?

«Тўхтанг, ҳалиги... нимайди...»

— Бу мақтанчоқликнинг бир кўриниши бўлиши ҳам мумкин, — дейди психолог Нилуфар ДОЛИМОВА. — Айримлар сўнгги русумдаги телефони борлигини атрофидагиларга мақтаниш учун, зарурат бўлса-бўлмаса, бирор танишига қўнғироқ қилиб, овози борича гаплашади. Уларнинг бу ҳаракати бошқаларга ёқмаслиги мумкинлигини эса, ўйлаб ҳам кўришмайди. Телефон урфдан қолгач, бу одатлар ҳам ўз-ўзидан йўқолади. Шундай экан, вақтинчалик ҳамроҳ бўлувчи буюмни деб бошқаларда ўзига нисбатан салбий фикр уйғотиш жуда хунук ҳолат.

— Гўшакдан бақириб гапириш яхшироқ эшитишга ёрдам бермайди, — дейди дастурловчи Бекмурод ДАДАЖОНОВ. — Муҳими, телефон сўзлашувлари қисқа, мулойим оҳангда ва албатта, ҳурмат юзасидан бўлиши зарур. Унутмаслик керакки, телефон бекорчи гаплар ёки бошқаларга кўз-кўз қилиш учун ихтиро қилинмаган. Агар яқин инсонимиз билан кўнгилдан суҳбатлашмоқчи бўлсак, шовқин солиб, атрофдагиларнинг асабига тегиш эмас, холироқ жойда учрашиб, гаплашган маъқул. Жамоат жойида қўнғироқ қилишганда, зарур бўлмаса, «Тўхтанг, ҳалиги... нимайди...» деб ўтиришдан, «Ҳозир гаплашолмайман, бироздан кейин ўзим қўнғироқ қиламан», дейиш энг тўғри йўл, деб ўйлайман.

— Айримларни кўриб, ҳеч қандай алоқа воситасисиз икки кўча наридаги одам билан гаплашяпти, деб ўйлайсиз, — дейди педагог Гулжаҳон КАРИМОВА. — Бу тарбиядаги сусткашликнинг натижаси. Ёш йигит-қизларга бундай қилиш бефаросатлик эканини ота-оналар тушунтириши керак. Улар бегоналарнинг гапини назарга илмасликка одатланиб бўлишган. Бунинг учун эса аввало, ўша ота-онанинг ўзида телефонда гаплашиш, жамоат жойида ўзини тутиш маданияти бўлиши керак.

«Яна нима янгиликлар?»

Жамоат жойида телефонда баланд овозда бекорчи гапларни гапираётганларни кўриб, асабимиз бузилмай қолмайди, албатта. Уларнинг кўпчилик олдида узоқ вақт ўз муаммоларини муҳокама қилишига эса, тоқат қилиб бўлмайди. Баъзан ўзимиз истамаган ҳолда, айримларнинг суҳбатини эшитамиз ва мулоқотнинг асосий қисмида тилга олинган гаплар унчалик муҳим эмаслигига гувоҳ бўламиз. Ҳар икки гапнинг бирида «Яна нима янгиликлар?» деган саволдан аслида телефонда гаплашишга арзигулик гапнинг йўқлиги, мақсад эса, атрофдагиларни ўзига жалб қилиш экани аниқ бўлади.

Жамоат жойларининг ёзилмаган тартиб-қоидалари бор. Шулардан бири телефонда гаплашиш одобидир. Оддий техника воситасидан фойдаланишдаги муаммолар мана шу тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик, кўпчиликнинг фикри билан ҳисоблашмаслик оқибатида келиб чиқяпти.

Яхши тарбия кўрган, ақл-фаросати бор киши атрофидагиларнинг эркинлигига дахл қилмаслик зиммасидаги мажбурият эканини англаши, ортиқча истакларини жиловлаши, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўладиган қилиқлардан тийилиши керак.

Ҳозирги кунда мобиль телефондан фойдаланишнинг тартиб-қоидаларига риоя этиш нафақат маданий-маънавий, балки ҳуқуқий аҳамиятга эга бўляпти. Бу борадаги айрим муносабатлар юртимизда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди. Шунингдек, бу жараён умуммаданият қоидаларига амал қилишнинг муҳим таркибий қисмидир.

Яна шуни ҳам унутмаслик керакки, жамоат жойидаги ҳар қандай тартиб ва қоидага риоя этилишини жамоанинг ўзидан яхшироқ назорат қилувчи йўқ. Бунинг учун айрим Ғарб давлатларида жорий қилингани сингари «Ахлоқ полицияси» фаолиятини йўлга қўйиш ҳам шарт эмас, назаримда. Ўзимиз қилаётган ишга четдан баҳо бериб, уни назорат қилишимиз керак, холос.

Шаҳноза РАЖАБОВА




Ўхшаш мақолалар

«Бир кун сен ҳам  қайнона бўласан»

«Бир кун сен ҳам қайнона бўласан»

🕔18:44, 11.07.2019 ✔41

Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

Батафсил
ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

🕔18:40, 11.07.2019 ✔49

«Маҳаллага янги раис келибди! Беғамжон акани бошқа ишга олишибди!..» Бутун қишлоққа тарқалган шунга ўхшаш «хабар»ларни эшитар экан, Мўмина аянинг юрагида бир умид пайдо бўлди.

Батафсил
«БОЛАЛАР  КУНИГА  ДАДАМНИ  СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

«БОЛАЛАР КУНИГА ДАДАМНИ СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

🕔20:24, 04.07.2019 ✔77

«Эшикдан йиғлаб кириб келган фарзандларим кўзидаги ёшни артишим учун кучли бўлишим керак эди...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Бир кун сен ҳам  қайнона бўласан»

    «Бир кун сен ҳам қайнона бўласан»

    Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

    ✔ 41    🕔 18:44, 11.07.2019
  • ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

    ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

    «Маҳаллага янги раис келибди! Беғамжон акани бошқа ишга олишибди!..» Бутун қишлоққа тарқалган шунга ўхшаш «хабар»ларни эшитар экан, Мўмина аянинг юрагида бир умид пайдо бўлди.

    ✔ 49    🕔 18:40, 11.07.2019
  • «БОЛАЛАР  КУНИГА  ДАДАМНИ  СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

    «БОЛАЛАР КУНИГА ДАДАМНИ СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

    «Эшикдан йиғлаб кириб келган фарзандларим кўзидаги ёшни артишим учун кучли бўлишим керак эди...»

    ✔ 77    🕔 20:24, 04.07.2019
  • Энди озодсиз...

    Энди озодсиз...

    Президент афви эълон қилинган кундан бошқа кунларда ҳам қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган хотин-қизлар озодликка чиқарилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳам бекорга эмас ҳар ҳолда.

    ✔ 56    🕔 20:23, 04.07.2019
  • «I LOVE...»

    «I LOVE...»

    Онаизоримизга инглизча муҳаббат изҳори эмас, ўзбекона меҳр керак!

    ✔ 91    🕔 11:40, 28.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар