Давр нафаси      Бош саҳифа

БУЮК МАҚСАДЛАР БИЛАН ЯШАШ САОДАТИ

Инсон ҳаётида ўтаётган куннинг қандай бўлгани, аҳамияти эришган ютуқлари билан белгиланса, Ватан ва халқ тақдирида йиллар муҳим роль ўйнайди. Йиллар сарҳисоб қилинади ва натижалар таҳлили олиб борилади.

БУЮК МАҚСАДЛАР БИЛАН ЯШАШ САОДАТИ

Жорий йилда халқимиз улкан ютуқлар билан бирга, катта йўқотишларни ҳам бошдан ўтказди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов вафоти барчамизни оғир қайғуга солди. Аммо халқимиз йўлини йўқотмади, аксинча, янада бирлашди, аҳил-ҳамжиҳат эканини жаҳон узра яна бир бор намоён этди.

Биринчи Президентимиз ­Ислом Каримов ҳар бир янги йилга муайян ном бериш анъанасига асос солган эди. Йилларга ном берилар экан, бу йўналишда давлат дастури қабул қилиниб, соҳадаги ишлар ривожида муҳим қадамлар қўйилади.

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилга «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб ном беришни таклиф этди. Бу Биринчи Президентимиз бошлаб берган инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиши каби ғоянинг мантиқий давоми бўлди.

Инсон манфаатлари, халқ фаровонлигини таъминлашда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш муҳим ҳисобланади. Одатда, яхши таклиф ва муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда етилади ва ечимини топади.

«Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик. Уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш бизнинг фаолиятимизда, афсуски, охирги ўринга тушиб қолди», деди Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ­Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.

Халқ билан мулоқот инсон манфаатларининг юксалишига олиб келади. Яъни, мулоқот ва манфаат тушунчаси халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойилга асосланади. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидаги асосий вазифалар давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига замин бўлиб, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади.

«Бизнинг асосий мақсадимиз — «Халқ қабулхоналари»га қилинган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим яратишдан иборат», деди Шавкат Мирзиёев. Бу дегани ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилиши кутилаётган «Халқ қабулхоналари» фуқароларнинг мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқарадиган куч сифатида амалиётга жорий этилади.

Яна бир жиҳат: бу қабулхоналар ҳар бир ҳудуддаги вазиятни, аввало, қонун, фармон ва қарорлар ижросини аҳолининг кенг қатламига етказиш, уларнинг самарадорлигини янада оширишда муҳим қадам бўлади. Бу ишлар инсон манфаатларини таъминлашга, халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш йўлидаги ишларимизни изчил давом эттиришга асос бўлади.

Халқимиз буюк мақсадлар, эзгу ниятлар билан яшаш қандай юксак марраларга, саодатга мушарраф этишини яхши билади. Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун, деган тамойил халқимиз ҳаётида, турмуш даражаси ва сифатининг изчил ўсиб бораётганида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Шу боис Ватанимиз мустақиллигининг қадрига етиш, уни мустаҳкамлаш учун курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик, фарзандлик бурчимиздир.

Мустақиллик йилларида эришилган улуғвор натижалар давомийлигини халқимиз ўзи танлаган, ўзи сайлаган Президенти раҳбарлигида давом эттиражак.

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

🕔12:43, 19.11.2019 ✔37

«Мен дунёга биттагина сўз айтмоқчи эдим. Уни тополмаганим учун ёзувчи бўлиб кетдим», деган эди буюклардан бири. Биз ҳам сизга бир сўз айтмоқчи эдик. 
Балки... «айтилмаган сўздир қутлуғ ҳар лаҳза» деб тушунишимиз тўғри бўлар.

Батафсил
БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

🕔12:42, 19.11.2019 ✔36

Парламент Қонунчилик палатасига киритилган   2020 йилга мўлжалланган Бюджетномани тасдиқлашда янги амалиёт ҳаётга татбиқ этилмоқда ва Олий Мажлис томонидан биринчи марта Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади. Бу ҳақда қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилишида ­айтиб ўтилди.
 

Батафсил
Илоҳий имтиёз

Илоҳий имтиёз

🕔14:24, 11.11.2019 ✔542

Фано – ўтаётган вақт воситачилигида мавжудот тараққиёт ва таназзулининг фалсафий суврати, ривожланиш ва инқироз белгиси, вақтнинг ҳаёт, ҳаётнинг вақт орқали ўтиши тавсифи, оламлар мажмуасидан тортиб, бўлакларга бўлинмас зарраларнинг тинимсиз инқилобий жараёни. Тараққиёт ва инқироз, инқироз ва тараққиёт жараёнларининг умумжаҳоний дард истилоҳидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

    АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

    «Мен дунёга биттагина сўз айтмоқчи эдим. Уни тополмаганим учун ёзувчи бўлиб кетдим», деган эди буюклардан бири. Биз ҳам сизга бир сўз айтмоқчи эдик. 
    Балки... «айтилмаган сўздир қутлуғ ҳар лаҳза» деб тушунишимиз тўғри бўлар.

    ✔ 37    🕔 12:43, 19.11.2019
  • БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

    БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

    Парламент Қонунчилик палатасига киритилган   2020 йилга мўлжалланган Бюджетномани тасдиқлашда янги амалиёт ҳаётга татбиқ этилмоқда ва Олий Мажлис томонидан биринчи марта Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади. Бу ҳақда қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилишида ­айтиб ўтилди.
     

    ✔ 36    🕔 12:42, 19.11.2019
  • Илоҳий имтиёз

    Илоҳий имтиёз

    Фано – ўтаётган вақт воситачилигида мавжудот тараққиёт ва таназзулининг фалсафий суврати, ривожланиш ва инқироз белгиси, вақтнинг ҳаёт, ҳаётнинг вақт орқали ўтиши тавсифи, оламлар мажмуасидан тортиб, бўлакларга бўлинмас зарраларнинг тинимсиз инқилобий жараёни. Тараққиёт ва инқироз, инқироз ва тараққиёт жараёнларининг умумжаҳоний дард истилоҳидир.

    ✔ 542    🕔 14:24, 11.11.2019
  • Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

    Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, бу борада галдаги вазифалар сифатида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш масаласи қўйилган эди.

    ✔ 583    🕔 13:56, 01.11.2019
  • ОНА ТИЛИ ВА  МИЛЛИЙ ҒУРУР

    ОНА ТИЛИ ВА МИЛЛИЙ ҒУРУР

    Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу жуда катта воқеа. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси остида амалга оширилаётан улуғвор ишларнинг яна бир ифодаси.

    ✔ 888    🕔 19:49, 24.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар