Оила шифокори      Бош саҳифа

«ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

Муштарийлардан келган ОИТС касаллиги ҳақидаги саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази  директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

«ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

Шаҳло РАҲМОНБЕРДИЕВА, Тошкент вилояти:

ОИВ касаллигининг яширин даври узоқ давом этармиш, бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Яширин даврида касалликни қон таҳлиллари ҳам кўрсатиб беролмайдими?

— ОИВ инфекцияси узоқ давом этувчи сурункали вирусли юқумли инфекциялар қаторига кирадиган антропоноз (фақат одам касалланадиган) касалликдир. Ҳақиқатдан ҳам хасталикнинг яширин даври 3-6 ойдан 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин. ОИВ инфекцияси лабораторияларда қон таҳлилини шу инфекцияга текшириш асосида аниқланади. Лаборатория текширувисиз, ҳеч қачон беморнинг ташқи қиёфасига ва клиник белгиларига қараб, «Сизда ОИВ инфекцияси бор», деб айтиб бўлмайди. ОИВ инфекцияси юққандан кейин 3 ой ичида касалликни лаборатория усулида аниқлаш мумкин.

Шаҳло РАҲМОНБЕРДИЕВА, Тошкент вилояти:

— ОИВ касаллигининг яширин даври узоқ давом этармиш, бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Яширин даврида касалликни қон таҳлиллари ҳам кўрсатиб беролмайдими?

— ОИВ инфекцияси узоқ давом этувчи сурункали вирусли юқумли инфекциялар қаторига кирадиган антропоноз (фақат одам касалланадиган) касалликдир. Ҳақиқатдан ҳам хасталикнинг яширин даври 3-6 ойдан 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин. ОИВ инфекцияси лабораторияларда қон таҳлилини шу инфекцияга текшириш асосида аниқланади. Лаборатория текширувисиз, ҳеч қачон беморнинг ташқи қиёфасига ва клиник белгиларига қараб, «Сизда ОИВ инфекцияси бор», деб айтиб бўлмайди. ОИВ инфекцияси юққандан кейин 3 ой ичида касалликни лаборатория усулида аниқлаш мумкин.

Гулнора АСАДОВА, Тошкент шаҳри:

— ОИВ инфекцияси мавжуд онанинг фарзанди соғлом туғилиши мумкин экан. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

— ОИВ онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёллар барвақт хисобга олиниб, ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасидан бошлаб, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғимида бепул ОИВ инфекциясига текширилади. Инфекция аниқланган ҳолатларда улар диспансер кузатувига олинади ва антиретровирус профилактикаси билан қамраб олинади. Олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижасида ҳозирда Ўзбекистонда 99 фоиз ҳолатларда ОИВ инфекцияли оналардан соғлом фарзандлар туғилишига эришилди.

Учқун АЗИЗОВ, Тошкент шаҳри:

— ОИТС касаллигига чалинаётганлар асосан хорижда ишлаб қайтган фуқаролар ҳиссасига тўғри келаётган экан?

— Ҳа. Миграция жараёнлари аҳоли орасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Кейинги йилларда чет давлатларда узоқ вақт бўлиб, қайтган фуқароларимиз орасида ОИВ инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Умумий рўйхатга олинганларнинг чорак қисми меҳнат мигрантларига тўғри келмоқда. Республикамиздан узоқ муддатга, яъни 3 ойдан ортиқ муддатга четга чиқиб, қайтган шахслар, албатта, ихтиёрий равишда ОИВ инфекциясига текшириш билан қамраб олинади.

Элшод ХУРРАМОВ, Самарқанд вилояти:

— Агар одам «ОИТС юқтириб олдим», деган гумонда бўлса, қанча вақтгача касалликка қарши эмлаш мумкин? Агар юқтирган бўлса, қандай муолажа олса, касаллик ривожланмайди?

— Агар одам ўзида ОИВ инфекция борлигига шубҳа қилса, Республика, Тошкент шаҳар ва вилоят ОИТСга қарши кураш марказларининг аноним хоналарида махфий тарзда қон топшириб, ОИВ инфекциясига текширтириш ҳуқуқига эга. Бунда текширилувчининг шахси, касб-кори махфийлигича қолади. Аммо бугунги кунда ОИВ инфекциясига қарши махсус профилактиканинг йўқлиги сабабли касалликка қарши эмлаш ишлари амалга оширилмайди. Касалликни юқтириб олганлиги маълум бўлган тақдирда эса, бугунги кунда ОИВ инфекциясини юқтирган одамнинг умрини соғлом одамнинг умричалик узайтириш мумкин. Бунинг учун ретровирусга қарши даволаш усули — антиретровирусга қарши терапия мавжуд. Антиретровирус препаратлар вирусни тўлиқ йўқ қилмаса-да,  унинг бемор организмида кўпайиб кетишига йўл қўймайди, яъни дорининг таъсирида қонда вируслар сони камайиб, иммунитет кучаяди, вирусга қарши курашувчи ҳужайраларнинг (СД4) сони ортиб, беморнинг аҳволи яхшиланади. ОИВ инфекцияли шахснинг соғлом ҳаёт кечириши ва узоқ умр кўришига имкон яратилади. Бу дорилар фақат ОИТСга қарши курашиш марказлари врачлари томонидан буюрилади ва текин берилади. Бунинг учун эса тиббий кўрсатма бўлиши даркор.

Султонбек НОРБОЕВ, Самарқанд вилояти:

— ОИТСни юқтирган одам қандай касалликларга тез чалинади? Унда инфекция борлиги ташқи белгилар орқали намоён бўладими?

— Одам организмига тушган вирус маълум даражада меъёрда ишлаб турган иммун тизимини емира бошлайди. Вирус билан организм ўртасидаги кураш узоқ давом этади, аммо вирус организмда кўпайиб аста-секин иммун тизимни мутлақо издан чиқаради Шу вақтдан ОИТС даври бошланган ҳисобланади. Бу давр учун хос бўлган аломатлар йўқ. Зеро, бу даврда организмга тушган микроб, вирус, замбуруғ касаллик қўзғатиши мумкин. Шунинг учун бу давр тузалиши қийин бўлган турли-туман касалликлар аломатлари билан намоён бўлади. Яъни, сабабсиз узоқ давом этувчи йўтал, одамнинг қисқа вақт ичида кескин озиб кетиши, ҳароратнинг узоқ вақт сабабсиз кўтарилиши, узоқ вақт ич кетиши, оғиз бўшлиғи ва турли аъзоларнинг яллиғланиш белгилари, хавфли ўсмаларнинг ривожланиши пайдо бўла бошлайди. Беморлар ОИВнинг бевосита таъсиридан эмас, балки юқоридаги ёндош касалликларнинг асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмушлари мумкин.

Ғунча АЛЛАМОВА,  Хоразм вилояти:

— ОИТСни гўзаллик салонида маникюр орқали ҳам юқтириш мумкин экан. Айтинг-чи, касаллик юқиши учун жароҳатланиш қай даражада бўлиши керак? Салонда бармоқлар тирналган ёки кесилганда касаллик юқмаслиги учун нима қилиш зарур?

— Тери ва шиллиқ қаватлар бутунлиги бузилиши билан кечган ҳар қандай муолажаларда ностерил анжомлардан фойдаланилса, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юзага келади. Касаллик юқмаслиги учун албатта, бир марталик ёки стерилланган асбоб-анжомлардан фойдаланиш талаб қилинади.

Дилмурод ЭРГАШЕВ,  Жиззах вилояти:

— Агар ОИТС билан хасталанган одам касаллигини яшириб, бошқаларга қасддан юқтирмоқчи бўлса, унга жавобгарлик белгиланганми?

— «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга асосан, ОИВ инфекцияси билан хасталанган одам бошқаларга қасддан касалликни юқтирса ёки юқтириш хавфини юзага келтирса, жиноий жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.

Камол КЎЧИМОВ, Жиззах вилояти:

Республикамизда касалланганлар асосан қайси йўл орқали юқтириш ҳисобига кўпаймоқда?

 — Республикамизда ОИВ инфекциясининг жинсий йўл билан юқиши бугунги кунда анча фаоллашган ва касаллик юқишининг 70-80 фоизи айнан шу юқиш йўлига тўғри келмоқда.

Баҳодир ҲАМДАМОВ, Тошкент шаҳри:

ОИВ асосан, стоматология ва туғруқхоналардан юқаётган экан. Бунинг олдини олиш учун марказингиз томонидан қандай чоралар кўриляпти?

— Касаллик асосан уч хил йўл билан юқади. Биринчиси, бетартиб жинсий алоқа ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилинмаса, енгил табиатли шахслар билан мулоқот қилиш орқали юқади. Иккинчи парентерал йўл, яъни умумий фойдаланган ва зарарсизлантирилмаган шприц орқали, вирус билан зарарланган қон ва унинг таркибий қисмлари қуйилганда, стерилланмаган шприц, игна, катетер, жарроҳлик, доялик, стоматологик, гинекологик ва бошқа тиббий анжомлар орқали тиббий муолажалар, етарлича зарарсизлантирилмаган маиший асбоб-анжомлар орқали юқади. Шунингдек, татуировка, пирсинг қилдириш пайтида қон билан ифлосланган санчилувчи, қадалувчи ҳамда кесувчи ўткир предметлар билан жароҳат олиш орқали ҳам юқади. Учинчиси, вертикал йўл бўлиб, ОИВ инфекцияга чалинган ҳомиладор онадан болага ҳомиладорлик даврида жароҳатланган йўлдош орқали, бола туғилиши жараёнида туғруқ йўллари жароҳатланиши туфайли ва болани эмизиш жараёнида она сути орқали юқиши исботланган. Касаллик қон қолдиқлари мавжуд бўлган шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткаси, устара), тери қоплами бутунлиги бузилиши билан кечадиган муолажалар орқали ҳам юқиши мумкин. Ўтган йили ОИВ инфекцияли шахсларни даволаш масалаларига бағишланган 14 та клиник протоколлар маҳаллий шароитларга мослаштирилди. Натижада ОИТСга қарши кураш соҳасида тиббий хизматлар сифати яхшиланиб, ретровирусга қарши махсус терапия билан қамраб олинган беморлар сони ортди. Бу, ўз навбатида, ОИВ инфекцияли беморлар умрини узайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бермоқда. Республика ОИТСга қарши кураш маркази қошида фаолият кўрсатаётган 60 ўринли клиникада ОИВ инфекцияли шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Гўзал СОЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

🕔12:15, 27.07.2017 ✔369

Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

Батафсил
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

🕔10:53, 16.02.2017 ✔582

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

🕔09:52, 02.02.2017 ✔771

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

    ✔ 369    🕔 12:15, 27.07.2017
  • ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 582    🕔 10:53, 16.02.2017
  • БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 771    🕔 09:52, 02.02.2017
  • «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    Муштарийлардан келган ОИТС касаллиги ҳақидаги саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази  директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

    ✔ 843    🕔 10:22, 22.12.2016
  • ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    Мухлислардан келган нейрохирургия касалликларига оид саволларга Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбари Ғайрат Кариев жавоб берди.

    ✔ 1066    🕔 10:44, 03.11.2016
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар