Саломатлик      Бош саҳифа

БАЙРАМДАГИ ТЎКИНЛИК СОҒЛИҒИНГИЗГА ДАХЛ ҚИЛМАСИН

Шифокорларнинг таъкидлашича, Янги йил байрамидан кейин ошқозон-ичак хасталиги билан шифокорларга мурожаат этувчилар сони анча ортар экан. Бунинг асосий сабаби эса дастурхондаги ноз-неъматларни муайян кетма-кетликка риоя қилмасдан, меъёридан ортиқча истеъмол қилиш.

БАЙРАМДАГИ ТЎКИНЛИК СОҒЛИҒИНГИЗГА ДАХЛ ҚИЛМАСИН

Харидда эътиборли бўлинг!

— Байрам кунлари озиқ-овқат харид қилаётганда доимгидан кўра эътиборли бўлиш керак, — дейди Тошкет тиббиёт академияси 3-клиникаси диетологи Жонибек ­ҚОДИРОВ. — Уй шароитида тайёрланиб, савдога чиқарилган ширинлик ва консерва маҳсулотларидан кўра, нархи бироз юқори бўлса-да, дўконлардаги ишончли ва текширилган маҳсулотлар афзалроқ. Унинг қаерда, қачон ишлаб чиқарилгани ва сақланиш муддатини кўздан кечиришни унутманг. Айниқса, колбаса, товуқ гўшти, тузлама, дудланган ва консерва маҳсулотлари харидида эҳтиёт бўлинг. Кўпроқ мол, қўй ва балиқ гўшти фойдали эканини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Кўпроқ мева ва сабзавотлар

Дастурхоннинг кўркини очувчи энг асосий маҳсулот бу — мевалар. Улар фақат мазали бўлиб қолмай, жуда фойдали ҳамдир. Мева овқат ҳазмини яхшилайди. Қолаверса, танани ортиқча вазн йиғишдан сақлайди. Шундай экан, мандарин, банан, олма, узумлар қанча кўп бўлса ҳам ортиқчалик қилмайди.

Сабзавотли, ҳазми енгил салатлар ҳам кони фойда.

Ёғлини ширинга аралаштирманг

Ошқозонни ортиқча зўриқтирмаслик учун тановулни енгил салат ва суюқ овқатдан бошлаш тавсия қилинади. Маълум фурсат ўтгач, қуюқ таом истеъмол қилиш мумкин. Мева ва ширинликларгача эса бир-икки соат вақт ўтгани маъқул. Таом ва егуликларни бир-бири билан аралаштирманг. Қуюқ овқатдан кейинги ширинлик тез ҳазм бўлади, овқат эса ошқозонда туриб қолиши сабабли қоринни дам қилади. Майонезли салат, шўр ва тузланган маҳсулотлар ва ёғли таомлар билан ширинликни аралаштириш ҳам беҳузурликка сабаб бўлиши мумкин.

Газсиз, табиий шарбатлар энг тўғри танлов. Қолаверса, оддий қайнатилган сув ҳам қорин дам бўлиши ва овқат ҳазми қийинлашишининг олдини олади ва таомнинг танага яхши сингишини таъминлайди.

Бирор хасталик безовта қилса...

Юрак-қон томир касаллигидан азият чекувчилар қон босимини оширадиган қўй ва от гўшти емаслиги тавсия қилинади. Қандли диабетга чалинган беморлар эса ўзини ширинлик ва хамир овқатлардан тийгани маъқул. Ўт пуфагидан шикоят қилувчилар ёғли таомлардан кўра, салат, қайнатиб ва димлаб пиширилган, тез ҳазм бўладиган овқатлар истеъмол қилиши керак. Буйрагида муаммоси бор кишилар эса шўр маҳсулотларни емаслиги зарур. Жигар хасталигида қовурилган ва ёғли овқатлар мумкин эмас.

Табиий маҳсулотлар тавсия қилинади

Ёш болаларга кўпроқ табиий маҳсулотлар тавсия қилинади. Асосан уйда пиширилган таомлар бериш мақсадга мувофиқ. Уларга кучли овқатлардан кўра, суюқ ва қайнатилган таомлар фойдалироқ. Айниқса, аллергияга мойиллиги бор болаларга цитрус мевалар ва ширинликлар бермаган маъқул. Ота-оналарнинг эътиборсизлиги натижасида байрамдан кейин жуда кўп болаларни турли тошмалар тошиши ва ошқозон фаолиятининг бузилиш ҳолатлари безовта қилади. Бунинг олдини олиш эса ўз қўлингизда.  

Кексаларга ҳам ҳазми енгил, қайнатилган, суюқ овқатлар, мева ва салатлар, парҳезда бўлмаса, таъбга кўра, маълум миқдорда ширинлик тавсия қилиш мумкин.

Ҳамма рақсга тушсин

Ҳаракат — саломатлик ва гўзаллик демакдир. Янги йил оқшомида истеъмол қилинган таомларнинг тезроқ ҳазм бўлишида рақсга тушиш ёки оила даврасида турли ҳаракатли ўйинлар ўйнаш, тоза ҳавода сайр қилиш жуда фойдали. Бундай ҳолатларда тана ўтиргандагига қараганда етти баробар кўпроқ қувват сарфлайди. Қолаверса, вақтингизни безатилган дастурхондан олисроқда ўтказиш сизни кўп овқат ейишдан асрайди.

Бир суткадан кўп эмас

Байрам куни тез айнийдиган егуликлар, масалан, салатларни маълум миқдорда дастурхонга қўйиб, қолган қисмини совутгичда сақлаш керак. Ортиб қолган таомларни эса бир суткадан кейин истеъмол қилиш мумкин эмас. Йўқса, ошқозон-ичак касаллиги, ўткир ичак инфекцияларига, ҳатто  заҳарланишга олиб келиши мумкин.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бухорода тарвуз пишмоқда

Бухорода тарвуз пишмоқда

🕔12:00, 22.05.2020 ✔156

«Вобкент марказий томорқа хизмати» МЧЖ томонидан жорий йилда кам таъминланган оилаларга субсидия асосида аҳоли хонадонларига 17 минг дона помидор кўчатлари ҳамда фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларининг талабидан келиб чиқиб 13,2 минг дона ҳар хил турдаги мевали кўчатлар етказиб берди.

Батафсил
Кўзлар нега оғрийди?

Кўзлар нега оғрийди?

🕔11:55, 22.05.2020 ✔172

Кўзлар фаолиятида кичик муаммо одатий ҳаёт тарзининг бузилишига, иш қобилиятининг пасайишига ва биз визуал равишда оладиган маълумотни идрок этишнинг ёмонлашувига олиб келади. Бундай муаммоларга нима сабаб бўлиши мумкин ва нега бизнинг кўзларимиз оғрийди? Тушунтирамиз!

Батафсил
ҚУЛУПНАЙ – ОРГАНИЗМ ТОЗАЛОВЧИСИ

ҚУЛУПНАЙ – ОРГАНИЗМ ТОЗАЛОВЧИСИ

🕔11:55, 22.05.2020 ✔175

Қулупнай – барча бирдек яхши кўрадиган ноёб табиат неъмати. У ёрқин рангга, бетакрор таъмга ҳамда димоқни қитиқловчи хушбўй ҳидга эга. Ушбу резавор меванинг организмга фойдали томонлари кўп. Айни вақтда унинг зарарли жиҳатларини ҳам эсдан чиқармаслик зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бухорода тарвуз пишмоқда

    Бухорода тарвуз пишмоқда

    «Вобкент марказий томорқа хизмати» МЧЖ томонидан жорий йилда кам таъминланган оилаларга субсидия асосида аҳоли хонадонларига 17 минг дона помидор кўчатлари ҳамда фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларининг талабидан келиб чиқиб 13,2 минг дона ҳар хил турдаги мевали кўчатлар етказиб берди.

    ✔ 156    🕔 12:00, 22.05.2020
  • Кўзлар нега оғрийди?

    Кўзлар нега оғрийди?

    Кўзлар фаолиятида кичик муаммо одатий ҳаёт тарзининг бузилишига, иш қобилиятининг пасайишига ва биз визуал равишда оладиган маълумотни идрок этишнинг ёмонлашувига олиб келади. Бундай муаммоларга нима сабаб бўлиши мумкин ва нега бизнинг кўзларимиз оғрийди? Тушунтирамиз!

    ✔ 172    🕔 11:55, 22.05.2020
  • ҚУЛУПНАЙ – ОРГАНИЗМ ТОЗАЛОВЧИСИ

    ҚУЛУПНАЙ – ОРГАНИЗМ ТОЗАЛОВЧИСИ

    Қулупнай – барча бирдек яхши кўрадиган ноёб табиат неъмати. У ёрқин рангга, бетакрор таъмга ҳамда димоқни қитиқловчи хушбўй ҳидга эга. Ушбу резавор меванинг организмга фойдали томонлари кўп. Айни вақтда унинг зарарли жиҳатларини ҳам эсдан чиқармаслик зарур.

    ✔ 175    🕔 11:55, 22.05.2020
  • Коронавирус ташқи муҳитда қанча яшайди?

    Коронавирус ташқи муҳитда қанча яшайди?

    SARS-CoV-2 коронавируси турли юзаларда бир неча соатдан бир неча кунгача яшаши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Маргарет Харрис Женевадаги брифингда маълум қилган, дейилади РИА Новости хабарида.

    ✔ 147    🕔 11:53, 22.05.2020
  • ТАБИАТНИНГ НОЁБ НЕЪМАТИ

    ТАБИАТНИНГ НОЁБ НЕЪМАТИ

    Бола дунёга келган кунидан тўғри овқатлантириш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Албатта, бунда она сутига тенг келадиган неъмат йўқ. Бугун бутун дунёда гўдакларни аввало она сути билан озиқлантириш кенг тарғиб этиляпти.

    ✔ 1686    🕔 14:19, 31.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар