Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ОТАНИНГ СОВҒАСИ

Янги йил остонасида байрамга тайёргарлик авжга чиқди. Жажжигина қизим атрофимда айланиб, менга ёрдамлашишга ҳаракат қиларди. Ўғлим эса негадир бир четда кайфиятсизгина ўтирибди. Хафалигининг сабабини билай, дедим.

ОТАНИНГ СОВҒАСИ

— Ҳа, болажоним, нима бўлди? — Баҳодир менга бир қараб олди-да, яна жимгина телевизор кўришда давом этди. — Бугун мактабда Қорбобо шунча совға берган бўлса, қара, ширинликларни, — дедим ҳалигина Қорбободан олган совғасига ишора қилиб.

— Лекин дадам ваъда қилган совғасини олиб келмади-ку?!

Ўғлимнинг кайфиятини кўтариш учун дадасига қўнғироқ қилдим. Телефонни шошиб кўтарган хўжайиним: «Ҳа, бориб қоламан, бироз ишларим чиқиб қолди. Совғани ҳам олиб кетяпман», деб телефонни ўчирди. Гўшакни қўяр эканман, ўғлимни юпатишга киришдим.

— Даданг, албатта, ваъдасини бажаради. Тур, ундан кўра, бизга ёрдамлашиб юбор.

Оз бўлса-да, юрагида умид уйғонган ўғлим аста жойидан силжиб, менга кўмаклашишга киришди. Лекин кўнгли сира ёришмасди. Эшик тиқ этса, югуриб борар, ўзи учун қадрли бўлган совғанинг келишини интиқ кутаётгани шундоққина билиниб турарди.

Ўғлимни хурсанд қилиш учун кеча сотиб олган янги кўйлакни беришнинг айни пайти деб ўйладим. Ошхона юмушлари, пишир-куйдир тугагач, икки фарзандим билан дастурхон атрофига ўтирдик. Чиройли безатилган совғамни уларга тутдим. Қизалоғим қўғирчоқни кўриб, бўйнимга осилди. «Раҳмат, онажоним», деб юзимдан ўпди. Лекин ўғлимнинг чиройи очилай демасди. «Ҳа, чиройли экан, лекин мактабга кийиб бўлмайди-ку бу кўйлакни», деб бир четга қўйди.

Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Баҳодир ўрнидан ирғиб турди-да, дастакни тортди. Дадасининг келганини хаёл қилган ўғлим, қаршисидаги меҳмонларни кўриб қотиб қолди. Уни бағрига босиб, катта машина ўйинчоқ тутқазган буваси билан ҳам, бувиси билан ҳам кўришди-ю, индамайгина келиб жойига ўтирди.

Баҳодир кутган совғанинг кечикаётгани мени ҳам ташвишга сола бошлади. Бир телефонга, бир соатга, бир эшикка қараб қўярдим.

Ўғлим кута-кута чарчади чоғи, «уйқум келди», деб хонасига кириб кетди. Унинг кўнглини фақатгина дадасининг совғаси кўтаришини тушунганим учун ҳам қаршилик кўрсатиш бефойдалигини билдим.

...Эшик қўнғироғи чалинди. Қўлида кичкинагина сумка кўтариб, турмуш ўртоғим кириб келди. Сўрашиб улгурмасимдан, ичкаридан Баҳодир отилиб чиқди. Дадасининг бўйнидан қучоқлаб, юзига юзини босди. Ўзи учун аталган китобни қўлига олар экан, устига нима ёзилганига ҳам қарамай, бағрига маҳкам босди. Шунда унга дадасининг берган ваъдаси ва эътибори ҳамма нарсадан устунлигини тушундим. Кутган инсонимиз келгани ва ўғлимнинг совға олиб, ёришган чеҳрасидан кўнглим алланечук таскин топган бир он соат миллари ҳам Янги йил эшик қоқаётганини кўрсатди. 

Мушарраф ФАЁЗ




Ўхшаш мақолалар

Олча гуллаган кун

Олча гуллаган кун

🕔11:38, 20.09.2018 ✔24

Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

Батафсил
Ҳаёт бу — саёҳат

Ҳаёт бу — саёҳат

🕔11:37, 20.09.2018 ✔26

«Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

Батафсил
Данак

Данак

🕔11:14, 13.09.2018 ✔48

Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 24    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 26    🕔 11:37, 20.09.2018
  • Данак

    Данак

    Саҳар — узоқдан азон овози эшитилмоқда. Аҳён-аҳёнда уйдаги хўрозлар ҳам шукрона билдиргандай қичқиради.

    ✔ 48    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Шапалоқ

    Шапалоқ

    — Қўйинг домла, ўзим юваман. Йўқ-йўқ... Майли. Сизга хизмат бўлади-да энди. Қўлларим қорамойга булғанмаганда ўзим ювардим. Сал оздан қуйинг домла.

    ✔ 39    🕔 11:14, 13.09.2018
  • Манзилсиз йўловчи

    Манзилсиз йўловчи

    «Онанинг кўнгли — болада, боланинг кўнгли — далада, деб шуни айтса керак-да. Йўқ, боласи тушмагур меҳрсиз эмас, ҳар ҳафтада бир марта бўлса-да мени йўқлаб туради.

    ✔ 66    🕔 10:53, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар