Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОРТИҚЧА «ЮК»

— Нима, эсингни едингми? Бу гаплардан эрингнинг хабари борми? — деди  дугонасининг айтган режасидан қўрқиб кетган аёл.

ОРТИҚЧА «ЮК»


— Йўқ, айтиб жинни бўлибманми? — дея бамайлихотир жавоб берди, таксининг орқа ўриндиғида ўтирган иккинчи қиз.

— Нима қилганинг бу, ахир?

— Ҳали ёшман. Энди йигирма бирга кирдим. Орзу-ниятларим қанча! Нима, уларни хазон қилайми? Фарзанд кўриш ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмаганман. У ортиқча ташвиш. Режаларимни барбод қилади. Аввало, «карьера» қилмоқчиман, фарзанд кўриш қочиб кетмайди. Аввал орзуларимга эришай, ундан кейин ўйлаб кўришим мумкин.

Саросимага тушган дугонаси уни бу йўлдан қайтаришга уринди:

— Ўйлаб кўр, абортдан кейин бир умр фарзанд кўролмай қолсанг, нима бўлади?

— Бундай бўлмайди. Намунча соддасан? Ўзинг ўйлаб кўр, туни билан уйқу йўқ. Тинимсиз хархаша, камига, қоматим ҳам бузилади. 

— Турмуш қуриб, фарзандли бўлиш ҳар бир қизнинг орзуси. Сен бўлсанг...

Дугонасининг қарори қатъийлигини кўриб, уни бу йўлдан қайтара олмаслигига кўзи етган қиз маъюс хўрсинди:

— Ўзинг биласан. Кейин афсусланмасанг бўлгани...

ТИРНОҚҚА ЗОР

— Яқинда никоҳ тўйимизга тўрт йил бўлади. Аммо ҳануз фарзандимиз йўқ. Мен билан олдин-кейин турмуш қурган қизлар ҳозир фарзандини эркалаб, суйиб ўтирибди. Лекин менда... Шифокорлар ҳам, табиблар ҳам ҳеч қандай айб йўқлигини айтди...

Ёши олтмишларга бориб қолган онахон тол тагидаги супада ўтирганча арзи ҳол қилаётган қўшни жувоннинг сўзларига қулоқ тутади. Уни овутмоқчи бўлади-ю, аммо яна жувоннинг дардли сўзларини эшитади. «Ахир, унинг ҳам сўзларини кимдир эшитиши керак-ку», ўйлайди ичида аёл. Жувон эса ич-ичини кемираётган изтиробларини тўкади.

— Менинг ҳам тунлари алла айтиб, бешик тебратгим келади. Биламан, турмуш ўртоғимга ҳам осонмас. Буни сездирмасликка ҳаракат қилади. Дўстлари билан бўладиган йиғинларга ҳам боргиси келмай қолган. У ўзини, мен эса ўзимни қийнайман. Қайнонам яхши аёл, бошқа биров бўлганида аллақачон жавобимни бериб юборарди. Қайнонам ҳам сабр қилиб кутяпти. Қанча орзу-ниятлар қилгандим. Инсон ҳаёти фарзанд билан нурафшон экан. Онамнинг биттагина қизиман. Ҳар сафар кўргани борганимда, «бирон хушхабар борми?» дея жовдираб турган кўзларига қарашга журъатим етмайди. Ахир, онажонимнинг ҳам хонадонимизга бешик кўтариб келгиси келади...

Аёл ҳиқиллаётган жувоннинг бошини силайди. Қароқларига тўлган ёшни енги билан артади. Маъюс, аммо юпатувчи оҳангда жувонга далда беради:

— Ўзим ҳам узоқ вақт тирноққа зор бўлганман, қизим. Ўн йилдан кейин эгизак ўғилли бўлдик. Балки бу бир синовдир. Сабрли бўл, бу синовдан юзинг ёруғ бўлиб ўт. Насиб қилса, фарзандларинг кулгиси хонадонингни тўлдиради. Ҳали кўрасан, қизим, Яратган ўша ёруғ кунларни насиб этади...

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

🕔12:00, 21.09.2017 ✔16

Оилани ёки бунёд ёки барбод қилади

Бугунги кунда, айниқса, ёш оилаларда учраётган келишмовчиликлар, зиддиятларнинг сабаблари кўп, албатта. Аммо ёшларни оилавий турмушга тайёрлашда йўл қўйилаётган хатолар уларнинг энг каттаси эканини унутмайлик.

Батафсил
ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

🕔12:00, 21.09.2017 ✔27

Яқин дугонамнинг тўйига таклифнома олдим. У шу қадар чиройли эдики... Нархи ҳам шунга яраша экани аниқ. Ўйлаб қолдим, бир кунга хизмат қилувчи қоҚоз. Фақат бир марта ишлатамиз ва кейин чиқитга айланади. Бунинг учун шунча пул сарфлаш шартмикан? Оддийроқ қоҚозда ортиқча жимжималарсиз ҳам таклифнома чиқарса бўлади-ку!

Батафсил
ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

🕔13:56, 14.09.2017 ✔47

Эркаклар қандай аёлларни кўпроқ ҳурмат қилади?

Кўпинча эркаклар тўғрисида гапирилганда уларнинг дийдаси қаттиқ, унча-мунчага эриб кетавермайдиган, ҳиссиётлардан-да кўра, ақл билан иш олиб борадиган хислатларига тўхталамиз. Бироқ унутмаслик керакки, улар ҳам инжа туйғулар эгасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

    БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

    Оилани ёки бунёд ёки барбод қилади

    Бугунги кунда, айниқса, ёш оилаларда учраётган келишмовчиликлар, зиддиятларнинг сабаблари кўп, албатта. Аммо ёшларни оилавий турмушга тайёрлашда йўл қўйилаётган хатолар уларнинг энг каттаси эканини унутмайлик.

    ✔ 16    🕔 12:00, 21.09.2017
  • ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    Яқин дугонамнинг тўйига таклифнома олдим. У шу қадар чиройли эдики... Нархи ҳам шунга яраша экани аниқ. Ўйлаб қолдим, бир кунга хизмат қилувчи қоҚоз. Фақат бир марта ишлатамиз ва кейин чиқитга айланади. Бунинг учун шунча пул сарфлаш шартмикан? Оддийроқ қоҚозда ортиқча жимжималарсиз ҳам таклифнома чиқарса бўлади-ку!

    ✔ 27    🕔 12:00, 21.09.2017
  • ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

    ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

    Эркаклар қандай аёлларни кўпроқ ҳурмат қилади?

    Кўпинча эркаклар тўғрисида гапирилганда уларнинг дийдаси қаттиқ, унча-мунчага эриб кетавермайдиган, ҳиссиётлардан-да кўра, ақл билан иш олиб борадиган хислатларига тўхталамиз. Бироқ унутмаслик керакки, улар ҳам инжа туйғулар эгасидир.

    ✔ 47    🕔 13:56, 14.09.2017
  • ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Лабзак мавзесида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида тўрт жиноят иши кўриб чиқилди.

    ✔ 44    🕔 13:55, 14.09.2017
  • ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Лабзак мавзесида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида тўрт жиноят иши кўриб чиқилди.

    ✔ 39    🕔 13:55, 14.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар