Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

КУЁВ СОТИБ ОЛИНАДИМИ?

«Мадина яқинда унаштирилди. Маҳалладошлар: «Куёв бўлмиш уни бир кўришда ёқтириб қолиб, совчисини жўнатибди, роса мард йигит экан», дея Мадинага ҳавас қилишди. Ота-онаси қизининг ўрни чиққанидан мамнун эди.

КУЁВ СОТИБ ОЛИНАДИМИ?

Бир куни Мадина онасига куёв сарпо ҳақида гап очди. Айтишича, дугоналарининг ҳаммаси бўлажак турмуш ўртоғига сарпо қилишаётган экан. Она ҳам қизининг бахти ва кўнглини ўйлаб, отаси билан маслаҳатлашиб кўришини айтди.

Ниҳоят, куёвга сарпо олинди, бироқ Мадинахон ота-онасидан хафа, чунки тўққиз хил патнисда турли ноз-неъмат, энг сўнгги урфдаги костюм-шим ва бир қанча нарсалар қаторига музлатгич қўшишга улар унашмаганди...»

Бу каби воқеаларни эшитиб ҳайрон қоласан киши. Наҳотки, отаси, ака-укаларининг ёнида бегона эркакка қарашни, уларнинг ёнидан ўтишни уят билиб, ўзига эп кўрмаган ўзбек қизлари бугун отасига бемалол бўлажак куёв учун сарпо олдирса?.. Наҳот, улар шу орқали куёвни сотиб олишаётган бўлса...

Бечора ота-она қиз ўстириб, оқ ювиб, оқ тараб, вақти келганда ўзга бир хонадонга вужудининг бир бурдасини юлиб бергандек қўшқўллаб берса-ю, эвазига қизининг борган жойида унинг тарбиясига, ибосига эмас, балки ўзи билан бирга олиб келган нарсасига қараб баҳо беришса. Шунга қараб ҳурматини, қадрини белгилашса. Бунга қизни вояга етказган ота-она айбдорми?

Афсуски баъзи йигитларимиз ҳам бўлғуси қайнота-қайнонасидан ана шундай совғалар тама қилиш, ҳатто уларни олиб, яна кўз-кўз қилиш, мақтанишгача етиб келишди. Бу ҳолатда ўзбек йигитларига хос ғурур, ор-номус қайда қолди, дея беихтиёр ўз-ўзингга савол берасан киши.

— Бугун ана шу олди-бердилар ортидан келиб чиқаётган келишмовчиликлар туфайли кўп оилалар ўртасидаги қуда-андачилик муносабатлари ҳали бошланмасданоқ бузилиб кетмоқда, — дейди эндигина янги ҳаёт остонасида турган Алишер Иброҳимов. — Сабаби, бизнинг аждодлардан мерос бўлиб келаётган удумларимизга тобора қоришиб кетаётган, одамлар ўзича кашф қилган «урф-одат»лардир. Буларнинг пайдо бўлишида «ҳавасманд» ота-оналарнинг ҳиссаси беқиёс. Кўпчилик хонадонда куёвнинг ота-онаси бўлажак келинни тўйдан олдин жондан азиз фарзандига ҳадя қилган куёв сарпоси-ю, жиҳозларига қараб баҳолайди ва кўнгли тўлса, қабул қилади. Акс ҳолда, тўй тўхтатилиши ҳам ҳеч гап эмас.

Шу ўринда бир савол туғилади. Аслида куёвга бош-оёқ сарпо қилиш (ҳатто, машинагача бериш) бизда қачондан урф бўлди? Ота-боболаримиз замонида ҳам бу каби одатлар бўлганми?

Бой маънавиятимизнинг бир қисми бўлган достонлар ёки бадиий асарлар, қолаверса, нуроний отахону онахонларимиз бу каби удумларни инкор қилади. Чунки ҳақиқий ўзбекман, деб кўкрак керган ўғлон қиз боладан нимадир умидвор бўлишни ўзига эп кўрмайди, уларнинг наздида бу йигит кишига уят ҳисобланади.

— Илгари қиз томонга куёв тарафдан сарпо келганда қудаларнинг товоғини бўш қайтаришни эп кўрмасдан бир кийимлик сарпо беришар ва албатта, қизнинг онаси ният қилиб, бўлажак куёвга ўз қўли билан қавилган чопон ва белбоғ жўнатар эди, — дейди тўқсонни қоралаган Тошбиби момо Жўраева. — Бунинг маъноси куёвимиз оғир-вазмин ва бели доимо мустаҳкам бўлсин, оиласини бошқалардан кам қилмасин деганидир. Биз қизлар эса совчилар эшигимизни қоққан кундан бошлаб отамиз тугул ҳатто, ака-укаларимиздан ҳам ийманардик, имкон қадар уларнинг кўзидан пана бўлишга уринардик.

Бугун кўпчилик «сендан мен зўр» қабилида иш юритиб, келин-куёв бахтини ҳам уларнинг қилаётган жиҳозлари, сарпо-суруғи билан ўлчаб қўйишмоқда. Оқибатда, нафақат қўли калта оилалар, балки ўзига тўқ хонадонлар ҳам тўйдан кейин иқтисодий муаммоларга дуч келяпти.

Энди бир ўйлаб кўрайлик, шунча дабдаба ва ташвишларнинг юки қанча оғир бўлса, бу муаммоларнинг кўпайишига олиб келмайдими? Муаммолар эса оиланинг тинчлигига рахна солувчи илк омилдир. Шундай экан, обрў-эътиборни деб ортиқча муаммо орттирмаяпмизми? Азалдан муқаддас саналган оила, никоҳ каби тушунчаларни ўзимизнинг қаричимиз билан ўлчаб, хатога йўл қўймаяпмизми? Гап бир оила тақдири, умр савдоси ҳақида борар экан, бу саволларни ҳар ким ўзига бериб кўриши керак.

Жавҳар ТУРСУНОВА,

Сурхондарё вилояти




Ўхшаш мақолалар

МУАММО  КЕЛИШМОВЧИЛИКДА ЭМАС…

МУАММО КЕЛИШМОВЧИЛИКДА ЭМАС…

🕔16:51, 23.02.2018 ✔3

Соғлом оила келишмовчиликларни ҳал қилишни билади, муаммоларни бартараф эта олади ва оилада ҳамма бўйсуниши лозим бўлган қоидалар мавжуд бўлади. Аслида муаммо келишмовчиликда эмас, муносабатдадир. Чунки тортишув ва келишмовчиликлар ҳам табиий ҳол бўлиб, жуфтларнинг бунга, албатта, эҳтиёжлари бўлади.

Батафсил
ОДАМГАРЧИЛИК

ОДАМГАРЧИЛИК

🕔10:53, 09.02.2018 ✔67

(«Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

Бирон нохуш хабар бўлса, у бутун маҳаллага яшин тезлигида тарқалади. Бир маҳалладошимизнинг йигирма яшар ўғли хорижда бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

Батафсил
ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

🕔10:52, 09.02.2018 ✔60

Кейинги пайтларда эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ҳақида тез-тез гапириляпти. Бу гаплар қанчалик асосли? Турмуш қуриш ва оила мустаҳкамлиги учун эр-хотиннинг ёши аҳамиятлими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУАММО  КЕЛИШМОВЧИЛИКДА ЭМАС…

    МУАММО КЕЛИШМОВЧИЛИКДА ЭМАС…

    Соғлом оила келишмовчиликларни ҳал қилишни билади, муаммоларни бартараф эта олади ва оилада ҳамма бўйсуниши лозим бўлган қоидалар мавжуд бўлади. Аслида муаммо келишмовчиликда эмас, муносабатдадир. Чунки тортишув ва келишмовчиликлар ҳам табиий ҳол бўлиб, жуфтларнинг бунга, албатта, эҳтиёжлари бўлади.

    ✔ 3    🕔 16:51, 23.02.2018
  • ОДАМГАРЧИЛИК

    ОДАМГАРЧИЛИК

    («Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

    Бирон нохуш хабар бўлса, у бутун маҳаллага яшин тезлигида тарқалади. Бир маҳалладошимизнинг йигирма яшар ўғли хорижда бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

    ✔ 67    🕔 10:53, 09.02.2018
  • ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

    ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

    Кейинги пайтларда эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ҳақида тез-тез гапириляпти. Бу гаплар қанчалик асосли? Турмуш қуриш ва оила мустаҳкамлиги учун эр-хотиннинг ёши аҳамиятлими?

    ✔ 60    🕔 10:52, 09.02.2018
  • 16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

    16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

    Ажримларга барҳам бериш идораси маҳалланинг иккинчи номига айланиши керак

    «Туну кун хаёлимда фақат бир фикр: қани энди, ота-онам, оиламиз бирга яшасак. Уйда ҳам, ўқишда ҳам шуни ўйлаб тинчим йўқ. Тенгдошларим янги русумдаги телефон олишни, олийгоҳга киришни орзу қилишади. Мен эса дадамни жуда соғиндим. Олти ойдан буён биз билан бирга эмас...»

    ✔ 94    🕔 14:37, 01.02.2018
  • АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

    ✔ 143    🕔 12:11, 11.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар