Хориж хабарлари      Бош саҳифа

2016  ЙИЛ:  НИМА, ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН?

Поёнига етаётган 2016 йил жаҳон айвонида турли сиёсий зиддиятлар, терроризм, миграция муаммоси, табиий офат ва йўқотишларга бой бўлган эса-да, оламшумул кашфиётлар, улкан бунёдкорликлар, тинчлик қадри, олимпиада завқи ва яна олам-олам қувончли воқеалари билан ҳам тарихга айланмоқда.

2016 йилда содир бўлган, келажакка умид уйғотувчи хабарларни яна бир марта ёдингизга солишни лозим топдик.

Менделеев даврий жадвалига тўртта янги кимёвий элемент қўшилди. 113-элементни — Япония, 115, 117 ва 118-элементларни эса Россия, Америка олимлари аниқлашди.

* * *

Хитойда 9-синфгача бўлган ўрта таълим тизимида хусусий тижорий мактаблар (тахминан 162 мингта) ёпилиши тўғрисида қонун қабул қилинди. Мамлакатда бепул умумий таълим давлат томонидан назоратга олинди.

* * *

Сельфи ишқибозларининг эҳтиётсизлик ва бахтсиз ҳодиса сабаб кўп сонли ўлимидан сўнг, Ҳиндистоннинг айрим шаҳарларида сельфига тушиш қонун билан тақиқланди.

* * *

Япониялик биологлар бундан 30 йил муқаддам музлатиб қўйилган тирик организмни қайта тирилтиришга муваффақ бўлди. Улардан бири уруғланиш палласига кириб ҳатто, тухум ҳам қўйди.

Америкалик биомуҳандислар инсон аъзоларини ишлаб чиқарувчи 3D-биопринтерни кашф қилди. Янги технология ёрдамида инсоннинг суяги, бармоқлар ҳамда қулоқнинг жонли нусхаларини яратиш устидаги тажрибалар муваффақиятли чиққан. Олимлар ушбу янгиликнинг тиббиётда улкан имкониятлар эшигини очишига умид боғламоқда.

* * *

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати таркибида «Бахтлилик» вазири лавозими жорий этилди. Унга «жамиятни янада бахтли қилиш учун давлатнинг барча режалари, дастур ва сиёсатини мувофиқлаштириш» вазифаси юклатилган.

* * *

Колумбия Марказий банки машҳур ёзувчи Габриэль Гарсиа Маркес сурати туширилган пулларни муомалага киритди. Банкнотда ёзувчининг сурати ва унинг атрофида капалаклар айланиб юргани акс этган. Бу унинг «Ёлғизликнинг юз йили» романига ишорадир.

* * *

Хитойда ўқитувчи оиласида тўрт эгизак дунёга келди. Ғаройиблиги шундаки, ота-онаси уларга Ернинг тўрт горизонт томони номи билан — Сяобей (Шимол), Сяонань (Жануб), Сяоси (Ғарб) ва Сяодун (Шарқ), дея исм қўйишди.

* * *

Канадада ўтказилган оммавий югуриш мусобақасида ҳиндистонлик юз ёшли Ман Кау исмли аёл, 78 ёшли ўғлидан озгина кечикиб маррага етиб келди.

* * *

Жанубий Кореяда «пора» иборасига аниқлик киритувчи қонун қабул қилинди. Унга кўра, давлат хизматчилари, ОАВ ходимлари ва ўқитувчилар хизмати учун ёки тўй ва байрамларда 50 минг вондан (тахминан 45 доллар) қиммат қийматдаги совға олиши тақиқланади.

* * *

Бангладеш пойтахти Даккада йўл тирбандлиги сабаб бир оилага иккитадан ортиқ автомобилга эгалик қилишни чекловчи қонун кучга кирди.

* * *

Поёнига етаётган йилда илк марта ОИВ инфекцияси билан касалланган буюк британиялик беморнинг соғайиши қайд этилди. Америка ва Буюк британиялик олимлар яратган усул вирусни бутун организмда йўқ қилиш имконини беради. Аммо ҳали ғалабага эрта. Агар бемор қони вирусдан бутунлай «тоза» чиқса, у ҳолда бу тарихда ОИВ инфекциядан илк шифо топиш ҳолати бўлади.

* * *

Россияда федерал ташкилотлар раҳбарлари учун нархи 15 минг, ўринбосарлар 10 минг, хизматчилар эса 5 минг рублдан қиммат бўлган мобиль телефон аппаратларини сотиб олиши ва фойдаланишини тақиқловчи қонун қабул қилинди.

* * *

Ҳиндистонлик миллиардер бизнесмен Ажай Манот ёлғиз қизининг никоҳ тўйида 90 та камбағал бошпанасиз оилага барча қулайликларга эга бўлган уйлар қуриб берди. Никоҳ куни эса қизи ва куёви уй калитларини уларнинг омадли эгаларига топширди.




Ўхшаш мақолалар

Скутерларимиз Тожикистонда

Скутерларимиз Тожикистонда

🕔11:06, 19.07.2018 ✔13

Душанбеда ИИВнинг патруль-пост хизматига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 20 дона янги скутер топширилди, дея хабар берди ca-news.org электрон нашри.

Батафсил
Тож Маҳални бузишмоқчи

Тож Маҳални бузишмоқчи

🕔11:05, 19.07.2018 ✔15

Ҳиндистон Олий суди судьялари агар Тож Маҳал тарихий обидаси реставрация қилинмаса, ҳукуматни уни бузишга чақиришга мажбурлиги ҳақида баёнот беришди, дея хабар тарқатди РАА «Новости».

Батафсил
Параддаги тўқнашув

Параддаги тўқнашув

🕔11:05, 19.07.2018 ✔15

Парижда 100 йилдан бери ҳар йили кенг нишонланадиган Бастилиянинг қўлга олиниши куни муносабати билан ўтказилган парадда икки мотоциклчи-полициячи ўзаро тўқнашиб кетди, дея хабар тарқатди РАА «Новости».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Скутерларимиз Тожикистонда

    Скутерларимиз Тожикистонда

    Душанбеда ИИВнинг патруль-пост хизматига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 20 дона янги скутер топширилди, дея хабар берди ca-news.org электрон нашри.

    ✔ 13    🕔 11:06, 19.07.2018
  • Тож Маҳални бузишмоқчи

    Тож Маҳални бузишмоқчи

    Ҳиндистон Олий суди судьялари агар Тож Маҳал тарихий обидаси реставрация қилинмаса, ҳукуматни уни бузишга чақиришга мажбурлиги ҳақида баёнот беришди, дея хабар тарқатди РАА «Новости».

    ✔ 15    🕔 11:05, 19.07.2018
  • Параддаги тўқнашув

    Параддаги тўқнашув

    Парижда 100 йилдан бери ҳар йили кенг нишонланадиган Бастилиянинг қўлга олиниши куни муносабати билан ўтказилган парадда икки мотоциклчи-полициячи ўзаро тўқнашиб кетди, дея хабар тарқатди РАА «Новости».

    ✔ 15    🕔 11:05, 19.07.2018
  • Кучли устознинг кучли шогирдлари

    Кучли устознинг кучли шогирдлари

    Мўғулистонлик ёш пианиночилар Испаниянинг Бенаске шаҳрида ўтказилган «Beyond the music» халқаро мусиқий танловида жуда ажойиб чиқиш қилди, дея хабар берди «Montsame» электрон нашри.

    ✔ 14    🕔 11:04, 19.07.2018
  • Туркманистонда компьютер ишлаб чиқариляптими?

    Туркманистонда компьютер ишлаб чиқариляптими?

    «Нейтральный Туркменистан» газетаси маълумотига кўра, Туркманистонда 100 минг дона компьютер ишлаб чиқарилган.

    ✔ 14    🕔 11:04, 19.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар