Долзарб мавзу      Бош саҳифа

УМР ДАФТАРИНИ БИР-БИР ВАРАҚЛАБ...

Юрган — дарё, дейди халқимиз. Дарё эса бирда тўлиб-тошиб, бирда сокин, бирда маромида оқади. Бунинг ҳикмати кўп, албатта: оққан дарё оқаверади, сув тозаланаверади. Бир жойда туриб қолган оби-ҳаёт эса айнийди. Инсон умри дарёга менгзалиши бежиз эмас: вақтнинг югуриклиги, доимий ҳаракат, руҳни, баданни поклаш, юрган йўлида яратувчанликка интилиш, тириклик, ҳаётни гуркиратиш дарёга ҳам, инсонга ҳам хосдир. 

УМР ДАФТАРИНИ БИР-БИР ВАРАҚЛАБ...

Мана, кўз очиб юмгунча куни кеча катта шодиёна билан кутиб олганимиз 2016 йил ҳам поёнига яқинлашмоқда. Янги йил, янги режалар, орзу-умидлар остонасида турган инсон, шоир айтганидек, «умр дафтарини бир-бир варақлаб», дафъатан бир нарсани аниқ кўнглидан ўтказади: «Якунланаётган йилда нималарга эришдим? Режаларимни тўла амалга ошира олдимми?»

2016 йил сизу бизнинг, барчамиз, бутун халқимизнинг ҳаётида катта из қолдирди. Хўш, бир йиллик «умр дафтари»мизни варақлаб, энг муҳим саҳифаларига кўз ташласак, нималарни кўрамиз?

Дунёнинг ярми — Тошкентда!

Жорий йилда Ўзбекистон кўп жабҳада дунё эътибори маркази бўлди. Хусусан, 23-24 июнь кунлари йирик халқаро тадбир — Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига мезбон бўлди.

ШҲТнинг Ўзбекистон раислигида ўтган Тошкент саммити мазкур нуфузли ташкилот ташкил топганининг 15 йиллиги, яъни ўзига хос юбилей тадбири экани билан ҳам аҳамиятлидир. Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар имзолангани, давлат раҳбарлари Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Камбоджа Қироллиги ва Непалга ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланишини маъқуллагани Тошкент саммитининг муҳим воқеаларидан бўлди.

Музокаралар якунида ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси, ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Азал-азалдан тинчлик-осойишталик рамзи, тараққиётга эш бўлиб келган Тошкент шу тариқа яна бир катта хайрли тадбир мезбони сифатида эътироф этилди.

Асрларга татигулик бунёдкорлик

Пурвиқор тоғлар орасидан пўлат из ётқизиб, поезд юргизиш шунча асрлар мобайнида халқимизнинг эришиб бўлмас орзуси бўлгани рост. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ғоят улкан лойиҳанинг амалга оширилиши — Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли барпо қилиниши учун эса атиги 32 ой керак бўлди! Ўзбекистон учун катта ютуқ, муҳим ва унутилмас тарихий воқеа бўлган ушбу иншоот энг юксак халқаро нормаларга жавоб беради ва жаҳон амалиётида ноёб лойиҳа сифатида тилга тушди.

Ўзингиз тасаввур қилинг: мазкур темир йўл денгиз сатҳидан 2 минг 200 метр баландликда жойлашган Қамчиқ довони орқали ўтган. Узунлиги 123,1 километр бўлган Ангрен-Поп темир йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 19,2 километрли туннель очилди. Тасаввур қиляпсизми, 19,2 километрли туннел-а! Тоғни тешиб, шунча узун йўл очиш, инсоф билан айтганда, жуда катта жасорат! Довоннинг улкан қоялари, чуқур жарликлари, пасту баланд адирлари узра поезд қатновини йўлга қўйиш учун туннелдан ташқари, у ерда 285 сунъий иншоот ва сув ўтказиш қувурлари, умумий узунлиги 2,1 километр, ўртача баландлиги 25 метрли 15 темир йўл кўприги ва 6 йўлўтказгич барпо этилди. Умумий қиймати қарийб 1 миллиард 635 миллион доллар маблағга тенг бўлган мазкур улкан лойиҳа доирасида темирйўлчилар учун ўнга яқин тураржой бинолари ҳам барпо этилди.

Ана шундай улуғвор амалий иш туфайли бугун Фарғона водийси вилоятлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари аҳолиси водий ҳамда пойтахт ўртасига қўйилган замонавий поездда қатнамоқда.

Олимп чўққисининг забт этилиши

Спорт азалдан халқни, миллатни дунёга энг тез танитувчи, оламшумул довруқ берувчи воситалардан бири бўлиб келган. Қаердаки спортга эътибор кучли бўлса, ўша халқни жаҳон таниган, эътироф этган, унга ҳавас қилган. Ана шу тамойилни белгилаб олиб, катта мақсад-муддаолар тизгинини маҳкам тутган мамлакатимизда истиқлол йилларида спортга жуда катта эътибор қаратилди. Айнан жорий йилда бунинг самараси ҳар доимгидан ҳам кўпроқ намоён бўлди.

Ёзда бутун Ўзбекистон нигоҳи экранга михланди. Ҳар куни оқшом палласида халқимиз Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларини жуда катта иштиёқ, қизиқиш билан томоша қилди. Ўзбекистон спортчиларининг бирин-кетин ғалаба қозона бошлаши халқимизни бағоят хушнуд этиб, кўксини фахрга тўлдирди. Айниқса, боксчиларимизнинг зафарли юришлари барчамизни тўлқинлантириб юборди. Оддий қишлоқларимизда вояга етиб, юртимизда яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, тинимсиз машқ олган ўзбек ўғлонлари дунёни лол қолдирди! Миқтигина боксчимиз Ҳасанбой Дўстматовнинг шиддатли жанглари, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаровнинг ниҳоятда ҳаяжонли баҳслари, Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳрам Ғиёсов, Рустам Тўлагановларнинг аёвсиз муштлашувлари, полвонимиз Руслан Нурудиновнинг ақлга сиғмас оғирликдаги тошни кўтариб, рекорд ўрнатганларини нафақат халқимиз, балки бутун дунё олқишлар билан томоша қилди.

Эътибор беринг, «Рио — 2016»да Ўзбекистон спортчилари 13 медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этди. Спорт делегациямиз Осиё давлатлари орасида тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Боксчиларимиз медаллар шодаси бўйича бокс энг ривожланган давлат спортчиларини ортда қолдириб, дунёда биринчи ўринни эгаллади!

Олимпиадачиларимиз ўзбек спорти тарихида илк бор мисли кўрилмаган ана шундай катта натижа: 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронза медаль билан Ватанимизга қайтди! Тошкент аэропортида ушбу нуфузли мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчиларини халқимиз чексиз ифтихорга тўла ҳайқириқлар, олқишлар билан жуда катта тантана қилиб кутиб олди.

Ана шу қувончли кунлардан бироз ўтиб, Рио-де-Жанейро шаҳрида XV ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам спортчиларимиз эришган юксак ғалабалар халқимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Паралимпиячиларимиз мазкур нуфузли мусобақада 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза, жами 31 та медални қўлга киритиб, Ватанимиз обрў-эътиборининг халқаро майдонларда янада юксалишига муносиб ҳисса қўшди!

Бугун Ўзбекистон деганда исталган хорижликнинг кўз олдида спорт жадал ривожланаётган, забардаст спортчиларга эга, жаҳон ареналарини мунтазам забт этаётган давлат келади. Бу халқимизга чексиз фахр-ифтихор туйғуларини бахш этадиган эътирофдир. 

Катта йўқотиш

2016 йил... Бизга кўпдан кўп яхши кунларни, улкан-улкан ютуқларни ҳадя қилган, чексиз қувончлар бағишлаган йил миллатимизнинг иродасини ҳам синовдан ўтказди. Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Юртимиз мустақиллиги ва янги давлатчилигининг асосчиси, моҳир сиёсатчи, тинчликпарвар ва халқпарвар давлат раҳбари, доно ислоҳотчи,  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, халқимизнинг буюк фарзанди Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди.

Халқимизни истибдоддан истиқлолга олиб чиқиб, чорак аср мобайнида мустақил бўлиб яшашини, фаровон ҳаёт кечиришимизни таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилиб, сўнгги нафасигача бошимизга соябон бўлган бу инсондан айрилиб қолган халқимиз чуқур қайғуга ботиб, катта мотам тутди.

Яратганнинг иродасига қарши бориб бўлмайди. Қанчалик оғир бўлмасин, буни тан олмасликнинг имкони йўқ. Ўзбекистон буюк фарзандидан айрилгани миллионлаб қалбларни жунбушга келтирди. Халқини бошига кўтариб келган ўз Йўлбошчисини сўнгги манзилига ҳам қабатма-қабат, елкама-елка туриб кузатди... Бутун дунё қайғумизга шерик бўлди.

Мусибат ҳам инсонни тоблайди, одамларнинг бир-бирига оқибатини кучайтиради, дейишади. Бир таскин борки, ана шундай оғир мусибатли кунларни бошдан ўтказган халқимиз синовли даврда ҳам ўзини йўқотиб қўймади. Янада жипслашди, бирдамлиги, меҳр-оқибати юз чандон ортди.

Улуғ йўлнинг давоми

2016 йил 4 декабрь. Мамлакатимизда яна бир муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди.

Пухта тайёргарлик асосида ўтказилган сайлов жараёнида 5 та халқаро ташкилот ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчилар қатнашди. Бу сафар илк бор ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 200 нафарга яқин таркибдаги тўлақонли миссияси кузатувчилари иштирок этгани диққатга сазовор бўлди.

Халқаро кузатувчилар ушбу сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларга юксак баҳо бергани бежиз эмас. Сабаби, барча сайлов участкаларида сайловчиларга қулай шароитлар яратилди, айниқса, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, турли миллат вакиллари учун сайлов ҳуқуқини амалга ошириш имконияти юқори даражада ташкил қилинди. Барча чет эллик кузатувчилар томонидан сайлов тенглик ва адолат принциплари асосида, очиқ ва ошкора ўтгани бир овоздан тан олинди.

Шундай қилиб, халқимиз ўзининг янги Президентини танлади. 2016 йил 4 декабрь куни ўтган Президент сайловида сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Ният холис бўлса...

Гапимиз аввалида дарё ҳақида бежиз тўхталмадик. Оққан дарё оқаверади. Янги йил остонасига қадам босиб, ҳаётимиз янги дафтарининг саҳифасини очар эканмиз, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошлаб берган улуғ йўлни муносиб давом эттириш, тараққиёт йўлимиздан дадил қадам ташлашда давом этиш, бирдам ва жипсликда ­янгидан-янги мақсадлар сари интилишни ният қиламиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан  яхши ният ила Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган 2017 йил барча хайрли мақсадларимиз, ғоя ва ташаббусларимизни рўёбга чиқаришда тарихий бир давр бўлиб қолсин, деб умид қиламиз. Инчунун, ниятни холис қилган албатта муродига етади.

Меҳр МАЛИК




Ўхшаш мақолалар

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

🕔12:09, 21.09.2017 ✔133

ёхуд кўчада қолдирилган ёшларга ким жавобгар?

Олийгоҳларга ўқишга кириб, талаба деган номга мушарраф бўлган узоқ ҳудудлардан келган аксарият талаба, биринчи навбатда, турар жойга эҳтиёж сезади. Бу улар учун сув ва ҳаводек зарур. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги институту университетлардаги талабалар турар жойларида яратилган шароитлар киши ҳавасини келтиради. Шинам, замонавий. Лекин олий таълим муассасасининг ётоқхоналарида талабалар учун жой етарлими? Ётоқхонадан жой тегмаган ёшлар қаерда яшамоқда? Уларнинг ўқишдан ташқари ҳаёти кимнинг назоратида?

Батафсил
БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

🕔14:05, 14.09.2017 ✔63

нега бунча қийин?

«Боламни боғчага беришим керак».

Бу фарзанди уч ёшга тўлган аксарият ота-онанинг дарду ташвиши. Албатта, боғчага борган бола кўп нарсани ўрганади, тенгқурларига нисбатан ҳар томонлама ривожланади, мактабга чиқишга тайёрланади. Шу боис боласини боғчага бериш истагидаги ота-она айни пайтда кўпаймоқда. Бироқ…

Батафсил
ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

🕔13:43, 14.09.2017 ✔53

ёхуд яшаш завқи, ҳаёт гўзаллигидан бебаҳралик оқибатлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар қирқ сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади. Улар орасида инсоният наслининг давомчилари бўлган аёлларнинг борлиги жуда аянчли. Аёл — оиланинг мадори. Фарзандлар туғилганидан бошлаб онага суянади. Она улар учун чинакам ватан. Эркакнинг ҳам бу ёруғ дунёдаги рўшноси — аёл. Эркак кези келганда, шу ожизага суяниб яшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

    ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

    ёхуд кўчада қолдирилган ёшларга ким жавобгар?

    Олийгоҳларга ўқишга кириб, талаба деган номга мушарраф бўлган узоқ ҳудудлардан келган аксарият талаба, биринчи навбатда, турар жойга эҳтиёж сезади. Бу улар учун сув ва ҳаводек зарур. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги институту университетлардаги талабалар турар жойларида яратилган шароитлар киши ҳавасини келтиради. Шинам, замонавий. Лекин олий таълим муассасасининг ётоқхоналарида талабалар учун жой етарлими? Ётоқхонадан жой тегмаган ёшлар қаерда яшамоқда? Уларнинг ўқишдан ташқари ҳаёти кимнинг назоратида?

    ✔ 133    🕔 12:09, 21.09.2017
  • БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

    БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

    нега бунча қийин?

    «Боламни боғчага беришим керак».

    Бу фарзанди уч ёшга тўлган аксарият ота-онанинг дарду ташвиши. Албатта, боғчага борган бола кўп нарсани ўрганади, тенгқурларига нисбатан ҳар томонлама ривожланади, мактабга чиқишга тайёрланади. Шу боис боласини боғчага бериш истагидаги ота-она айни пайтда кўпаймоқда. Бироқ…

    ✔ 63    🕔 14:05, 14.09.2017
  • ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

    ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

    ёхуд яшаш завқи, ҳаёт гўзаллигидан бебаҳралик оқибатлари

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар қирқ сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади. Улар орасида инсоният наслининг давомчилари бўлган аёлларнинг борлиги жуда аянчли. Аёл — оиланинг мадори. Фарзандлар туғилганидан бошлаб онага суянади. Она улар учун чинакам ватан. Эркакнинг ҳам бу ёруғ дунёдаги рўшноси — аёл. Эркак кези келганда, шу ожизага суяниб яшайди.

    ✔ 53    🕔 13:43, 14.09.2017
  • НАЗОРАТЧИГА НАЗОРАТЧИ КЕРАКМИ?

    НАЗОРАТЧИГА НАЗОРАТЧИ КЕРАКМИ?

    Ёхуд намунавий уйларнинг сифатсиз қурилишига сабаб нима?

    Кейинги йилларда халқимиз турмуш шароити яхшиланиб, шаҳар ва қишлоқ ўртасида фарқ қисқарди. 2009 йилдан буён қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаб келаётган уйлар бунга исбот.

    ✔ 280    🕔 10:46, 08.09.2017
  • СУВ  КУНИГА  ИККИ СОАТ  КЕЛСА...

    СУВ  КУНИГА  ИККИ СОАТ  КЕЛСА...

    унга ўттиз кун учун пул тўлаш адолатданми?

    Тасаввур қилинг, оила даврасида телевизор кўриб ўтирибсиз. Шу маҳал бир дори ҳақида реклама берилди. Уни боғчага борадиган фарзандингиз тушунмай, сиздан сўради: «Дадажон, простата бези нима дегани?»

    ✔ 97    🕔 10:46, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар