Давр нафаси      Бош саҳифа

МАНА, ЎТМОҚДАМИЗ ЯНА БИР ЙИЛ ОСТОНАСИДАН

Дастурхонда тўртта нонга жой топилмаса-я. Эндигина тандирдан узилган иссиқ патир кўтариб кирган набирам байрамона безатилган хонтахта ноз-неъматларга тўлалигидан уни қўйишга жой қидирарди. Ахир, Янги йил дастурхони эмасми, йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Бундай тўкинликни кўрганда бехос қалбимда шукроналик туяман...

МАНА, ЎТМОҚДАМИЗ ЯНА БИР ЙИЛ ОСТОНАСИДАН

Шундай йиллар ўтди орадан...

…Ўтган умримни хотирлаганда кўз олдимга эшигимиз олдида бир бурда нонга қўл чўзиб турган кишилар келаверади. 1950 йиллар эди, эрталаб нонуштага дастурхон ёзиладиган бўлса, «яхши ўтирибсизми», деб ён-веримизда турадиган ўн-ўн беш қўшни кириб келишарди. Уларни бизникига фақат бир илинж етакларди, ейишга нони йўқ эди. Бувим зоғора, туршак ва олма қоқини дастурхонга қўяр, ҳамма бирдек қорин тўйдирарди. Катта самовардаги чой, бир пиёладан қуйиб беришга етмасди. Тушлигу кечки овқатлар ҳам шундай ўтарди. Нон у ёқда турсин, буғдой топиш имконсиз эди. Одамлар жўхори ва сулини тегирмонда ун қилдириб, кун кечирарди. Фақатгина ўзига тўқроқ оилаларда зоғора бўларди, холос. Муҳтожлик нақадар оғир эканини ўшанда кўрганман.

Деҳқонлар жўхори экишга ҳашар бошласа, одамлар ёпирилиб борарди. Тушликка ширгуруч қилинарди-да. Ҳеч бўлмаса қоринни тўқлаб олиш мумкин эди.

Бозорлар қашшоқ, одамлар фақат қорни учун яшарди. Ҳозир харидга борсангиз, расталарни томоша қилиб қайси фасл эканини ҳам унутиб қўясиз. Қишин-ёзин мўл-кўлчилик. Нон исидан димоғлар чоғ. Мен учун эса қўлимдаги бурда нон ҳамон энг катта саодат. Муҳими, кў­нгилларда хотиржамлик. Шундай замонда, шундай диёрда виждонни поклаб, юракни бериб ишламаслик катта гуноҳ.  

Ўзлигимизни ўзимиздан яширишган

Умр деганлари кўз очиб юмгунча ўтиб борар экан. Яқиндагина Янги йилни кутиб олгандик. Бугун эса уни кузатяпмиз. Умримизнинг яна бир йили ортда қолди...

Ёшим ҳам саксонга яқинлашди. Умримнинг эллик йилини маорифга бағишладим. Аммо қалбимни ўртайдиган бир оғриқ бор: биз ўзимизнинг кимлигимизни англаш бахтидан мосуво улғайдик. Олий ўқув юртида Ўзбекистон тарихидан жуда юзаки билим берилган. Амир Темурни босқинчи, зулмкор, деб уқтиришган. Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик ҳақида ҳеч нарса билмаганмиз. Алишер Навоийни фақат сарой амалдори сифатида билардик. Унинг ижоди борасида ҳеч қандай билим берилмаган. Ўз тарихимизни ўзимиз яхши билмаганмиз. Кимлардир бизнинг ўтмишимиздан қўрққан. Ҳеч нарса билмай, муте ҳаёт кечиришимизни хоҳлаган. Кейин биз ҳам болаларга худди шу тарзда дарс бердик. Ўзбекистон тарихи 7-синфдан бошлаб ўқитиларди. Ҳафтада атиги бир соат вақт ажратиларди. У ҳам энг охирги соатга қўйилар, ҳатто, дарс жадвалига киритилмасди.

Ўзбекистоннинг уч минг йиллик тарихини эса мустақилликка эришгачгина ўргандик. Ўзбекка ўзлигини истиқлол қайтариб берди. Бугунги авлодга шу жиҳатдан ҳам ҳавас қиламан. Уларда ёшлигидан ким экани, миллатнинг таржимаи ҳоли, ўтмиши, энг муҳими, ёрқин келажагини кўриш имкони бор. Қолаверса, ҳар бир инсон эртанги тарихнинг яратувчисидир. Мустақиллик барчамизга келажак авлод бизни яхши хотиралар билан ёд этишида ўзимизни тўла намоён қилиш имконини берди.

...Тўкин дастурхон четида иссиққина патирни ушатар эканман, кўнгилда янги истаклар, орзулар иштиёқи туғилди. Яшаётган давримизни ахборот технологиялари асри, деб атаяпмиз. Хоҳлардимки, бу асримизни меҳр-оқибат ва инсонийлик асрига айлантирсак. Дунёда осойишталик ҳукмрон бўлсин. Инсонлар, халқ ўртасидан мурувват, оқибат кўтарилмасин. Тўқчилик, дастурхонлардан мўл-кўлчилик аримасин. Кириб келаётган йилимизни тарих зарварақларига фақат яхшиликлар ва эзгуликлар билан битиш ҳар биримизга насиб этсин.

Мирали УСМОНОВ,

Паркент тумани




Ўхшаш мақолалар

Осмон ёруғ бўлди  бир лаҳза

Осмон ёруғ бўлди бир лаҳза

🕔14:26, 10.01.2019 ✔39

Майор Абдумажид Усмонов чақмоқ умридай қисқа ҳаётида ўз умрбоқийлигини кашф эта олган, она юртнинг жасоратли ўғлони эди...

Батафсил
2018 йил қандай бўлди?

2018 йил қандай бўлди?

🕔17:26, 27.12.2018 ✔60

Саноқли кунлардан сўнг 2018 йил тарихга айланади. У Ўзбекистон халқи ҳаётида қандай из қолдирди? «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан шу ҳақда сўров ўтказилди.

Батафсил
Қонунга итоат қачон ҳаётий эҳтиёжга айланади?

Қонунга итоат қачон ҳаётий эҳтиёжга айланади?

🕔09:23, 21.12.2018 ✔74

Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт.

Шавкат МИРЗИЁЕВ

(Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан)

 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Осмон ёруғ бўлди  бир лаҳза

    Осмон ёруғ бўлди бир лаҳза

    Майор Абдумажид Усмонов чақмоқ умридай қисқа ҳаётида ўз умрбоқийлигини кашф эта олган, она юртнинг жасоратли ўғлони эди...

    ✔ 39    🕔 14:26, 10.01.2019
  • 2018 йил қандай бўлди?

    2018 йил қандай бўлди?

    Саноқли кунлардан сўнг 2018 йил тарихга айланади. У Ўзбекистон халқи ҳаётида қандай из қолдирди? «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан шу ҳақда сўров ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 17:26, 27.12.2018
  • Қонунга итоат қачон ҳаётий эҳтиёжга айланади?

    Қонунга итоат қачон ҳаётий эҳтиёжга айланади?

    Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт.

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    (Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан)

     

    ✔ 74    🕔 09:23, 21.12.2018
  • Янги йилга янгича совға

    Янги йилга янгича совға

    Янги йил байрамини ҳамма орзиқиб кутади. Хаёлан қандайдир мўъжизалар рўй беришини, совғалар олишни истайди. Шундай вақтда одамлар бир-бирини хурсанд қилишга, ўзаро меҳр улашишга ҳаракат қилишади. Айниқса, кўнгли ярим, эътиборга муҳтож кишиларга яхшилик қилиш жуда хайрли иш.

    ✔ 79    🕔 09:22, 21.12.2018
  • Мен нима учун  «Оила даврасида»ни ўқийман?..

    Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

    ✔ 72    🕔 09:08, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар