Оила шифокори      Бош саҳифа

БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

Одина МАДҒОЗИЕВА, Тошкент шаҳри:

Тошкент шаҳрида оилавий поликлиникадан ташқари хусусий эмлаш марказлари мавжуд. Айримлар пулли эмлатиш учун хусусий эмлаш марказларига боришади. Оилавий поликлиника ва бу марказлардаги эмлаш воситалари ҳамда дори-дармонлари ўртасида фарқ борми?

— Оилавий поликлиникалар ва пулли эмлаш марказларидаги эмлаш воситалари ва дори-дармонлари сифатида фарқ йўқ.

Шодиёр ЭРКАЕВ, Паркент тумани:

— Болам уч ойлигида эмланган. Эмлангач, унда қалтироқ ва ҳушидан кетиш ҳолатлари пайдо бўлди. Шифохонага олиб борганимда, шифокор «Шамоллаган болада эмлаш ўтказилган, бунинг сабаби шу», дея ташхис қўйди. Ҳозир болам саккиз ойлик, аммо ҳалигача бу касаллигидан қутулмаган. Болани қандай пайтларда эмлаш тақиқланади? Эмлашдан олдин шифокор боланинг ҳолатини ҳисобга олиши керакми?

— Эмлашдан олдин бола, албатта, шифокор кўригидан ўтказилиб, фақат соғлом деб баҳоланганда, эмлашга кўрсатма берилади. Болада шамоллашнинг ёки бошқа касалликларнинг бошланиш ҳолатлари (продрома) кузатилганда, тузалгунга қадар эмланмай туради.

Ҳилола МАТЖОНОВА, Хоразм вилояти:

— Агар бола бир ёшгача маълум сабабларга кўра, касалликларга қарши эмлатилмаса, бир ёшдан кейин ҳам эмлатса бўладими? Бу қандай тартибда амалга оширилади?

— Баъзи сабабларга кўра, бир ёшгача эмланмаган болаларга бир ёшга тўлгандан сўнг ҳам эмлаш ишлари ўтказилади. Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади: ОПВ (полиомиелитга қарши), АКДС (кўкйўтал, қоқшол, дифтерияга қарши), КПК (қизамиқ, қизилча ва эпидемик паротитга қарши), ВГВ (гепатит В га қарши).

Шаҳноза ҒАНИЕВА, Тошкент вилояти:

— Ўғлимни кўкйўталга қарши эмлатганман. Аммо барибир шу касаллик билан оғриди. Эмлатиш болани неча фоизгача касалликдан ҳимоя қила олади?

— Кўкйўталга қарши эмлаш тури тўлиқ ўтказилганда, болани 90-95 фоизга ҳимоя қилади.

Жамол УСМОНОВ, Ургут тумани:

— Бугунги кунда болалар қайси турдаги касалликларга қарши эмланмоқда? Уларнинг қайсилари пулли? Шу ҳақда маълумот берсангиз...

— Ҳозирги кунда 16 ёшгача бўлган болаларга режали эмлаш бўйича 12 турдаги касалликка қарши (туберкулез, гепатит В, полиомиелит, Хиб инфекцияси, пневмококк, ротавирус, кўкйўтал, қоқшол, бўғма (дифтерия), қизамик, қизилча, эпидемик паротит) эмлашлар текин. Режали эмлашга киритилмаган — вирусли гепатит А га ва гриппга қарши вакциналар пулли.

Инобат ЭШИММАТОВА, Беруний тумани:

— Болам бир ярим ёшда. Яқинда эмлатдим. Эмлашдан кейин боламда ҳолсизлик, тана қизиши, укол ўрнининг қизариши кузатилди. Шифокорга олиб борганимда одатда, шундай бўлишини тушунтирди. Аслида буни эмлаш пайтида ҳамшира тушунтириши керак экан. Агар ҳамширалар тушунтиришга эринса, буни бирор йўриқнома қилиб оналарга бериш мумкинми?

— Албатта, шифокор томонидан онага болага қандай вакцина қилинаётгани, қандай касалликдан муҳофаза қилиши ва эмлашдан сўнг қандай ҳолатлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилиши керак.

Ҳикматулла НИШОНОВ, Самарқанд вилояти:

— Ўтган йили бруцеллёз касаллиги билан оғриганман. Клиник белгилари гриппга ўхшаш бўлгани учун олдинига гриппга қарши даволанганман. Кейинчалик шифокор буни бруцеллёз эканини аниқлаб даволади. Ҳайвонларни эмлашларидан хабарим бор, бу касалликка қарши одамларни ҳам эмласа бўладими?

— Одамларни бруцеллёз касаллигига қарши эмлаш самарасиз бўлгани учун бугунги кунда одамлар бу хасталикка қарши эмланмайди.

Анора НОРОВА, Қашқадарё вилояти:

— Агар ҳомиладор аёлда бруцеллёз касаллиги аниқланса, бунга қандай даво чоралари қўлланилади?

— Бундай ҳолда, бемор юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, даволанади ва кузатув остига олинади.

Ойбек ПАРДАЕВ, Тошкент шаҳри:

— Тахтакана (клопы)дан юқумли ва хавфли касалликлар юқиши мумкинми?

 — Қандалалар (клопы) чақиши оқибатида юқумли ва хавфли касалликларни юқтириш ҳолатлари кузатилмаган. Қандала чаққан жойида қаттиқ қичишиш ва айрим ҳолларда аллергик тошмалар пайдо бўлиши мумкин.

Икром ТЎРАЕВ, Хатирчи тумани:

— Куйдирги касаллиги юққанини қандай билса бўлади? Унинг олдини олиш учун ҚВПда бирор чора кўришадими?

— Куйдирги касаллиги одамларга, асосан, касал ҳайвонлар билан мулоқот (парвариш қилиш, сўйиш, терисини шилиш, гўштини майдалаш ва ҳ.к.) орқали юқади. Куйдирги касаллигининг яширин даври 2 кундан 14 кунгача, ўртача 2-3 кун давом этади. Одамда куйдирги касаллиги асосан (98-99 фоиз ҳолатларда), тери шаклида учрайди. Касалликнинг яширин давридан сўнг, қўзғатувчи тушган жой (асосан тананинг очиқ қисмлари)да доғ пайдо бўлади, бу доғ қизиб қичишади ва ўлчами 1-4 миллиметр келадиган папулага айланади. Папула 12-24 соат ичида дастлаб, ичи сероз, кейинчалик қон аралаш суюқлик билан тўлган нўхат катталигидаги пуфакча (везикула)га айланади ва унинг ёрилиши натижасида усти қора пўстлоқ билан қопланиб, оғриқсиз тўқ қизил яра пайдо бўлади. Яра атрофи қизаради ва шишади ҳамда майда пуфакчалар билан ўралган бўлади ва 5-6 кундан кейин яра қуриб тушади. Касалликни аниқлаш учун ярадан намуна олиниб, ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясида текширилади.

Беморларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида ҚВП ходимлари томонидан уйма-уй юриб, тушунтириш ишлари олиб борилади, беморлар аниқланганда юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилади.

Соҳиба ҚУРОЛБОЕВА, Шовот тумани:

— Қизим менингит касаллиги билан оғриди. Шифокор бу касалликни юқумли деяпти. Бу шамоллаш оқибатида келиб чиқадиган касаллик эмасми? Қизимдан бошқа болаларимга ҳам юқиши мумкинми? Олдини олиш учун нима қилишим керак?

— Менингит касаллигининг юқумли ва юқумсиз тури мавжуд. Касалликнинг юқумли турини менингококк бактерияси келтириб чиқаради. Менингококк инфекцияси бурун-халқум шиллиғининг, мия юмшоқ қобиғининг яллиғланиши, йирингли менингококкли сепсисгача кенг диапазонли клиник аломатлар билан намоён бўлувчи касаллик. Қўзғатувчиси ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир юқумли касалликдир. Унинг инкубацион даври 2 кундан 10 кунгача (кўпроқ 2-4 кун). Менингококк инфекцияси манбаи бемор ёки бактерия ташувчи киши ҳисобланади. Юқумли менингококк инфекцияси ташхиси фақат бактериология лабораторияси томонидан бемордан олинган намунадан менингококк аниқланганда қўйилади. Агарда беморда юқумли менингококк инфекциясига гумон этилса, бемор юқумли касалликлар шифохонасига зудлик билан ётқизилади, эпидемик ўчоқда 10 кун (обсервация) давомида мулоқотдаги шахсларнинг бурун ва ҳалқумини, тери қопламларини қараб кўришдан ва ҳар кунлик тана ҳароратини ўлчаб боришдан иборат тиббий кузатув йўлга қўйилади. Касал билан мулоқотда бўлган барча шахслар бактериологик усулда текширилади.

Шожалил ИНОЯТОВ, Тошкент шаҳри:

— Шаҳримиздаги емакхоналарнинг айримлари санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермайди. Марказингиз емакхоналардаги аҳволни қанча муддатда бориб назорат қилади?

— Умумий овқатланиш корхоналарида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.

Азамат ИМОМАЛИЕВ, Фарғона вилояти:

— Қутуриш ўлим билан тугайдиган касаллик, дейишади. Бу касалликнинг давоси топилганми? Ит ёки бирон ҳайвон тишлаганида биринчи бўлиб нима қилиш керак?

— Қутуриш касаллиги ўлим билан тугайди, унинг давоси топилмаган. Ит ёки бошқа ҳайвон тишласа, тирнаса ёки сўлаги тегса, жароҳат етказган жой хўжалик совуни билан ювилади ва кейин оқар сув билан ювилиб, зудлик билан маҳаллий тиббий муассасаларга мурожаат қилинади.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

🕔12:15, 27.07.2017 ✔368

Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

Батафсил
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

🕔10:53, 16.02.2017 ✔582

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

🕔09:52, 02.02.2017 ✔771

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

    ✔ 368    🕔 12:15, 27.07.2017
  • ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 582    🕔 10:53, 16.02.2017
  • БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 771    🕔 09:52, 02.02.2017
  • «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    Муштарийлардан келган ОИТС касаллиги ҳақидаги саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази  директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

    ✔ 842    🕔 10:22, 22.12.2016
  • ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    Мухлислардан келган нейрохирургия касалликларига оид саволларга Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбари Ғайрат Кариев жавоб берди.

    ✔ 1066    🕔 10:44, 03.11.2016
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар