Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚАЧОН БЕПУЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАДИ?

Бугунги кунда нақдсиз пулни нақд пулга тенглаштириш, шунингдек, банк пластик карталарининг истеъмол кўламини кенгайтириш воситасида истеъмолчига қулайликлар яратиш масаласи илгари суриляпти.

Шундай бўлишига қарамай, картадан картага пул ўтказиш операцияси каттагина фоизлар эвазига амалга ошириляпти. Мана шу далилнинг ўзиёқ бизда ҳали нақдсиз пул муомаласига нақд пул каби қараш ва ёндашув бўлмаётганини кўрсатмайдими?

— Ҳеч қайси банкда картадан картага пул ўтказиш учун тўлов ёки фоиз талаб қилинмайди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўринбосари Жаҳонгир Абдурасулов. — Ҳар бир банк пластик карта эгаси шу банкнинг мижози бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар бепул хизмат кўрсатишга мажбур. Бу ерда айтилаётган муайян фоиз эвазига хизмат кўрсатиш бу банк хизматлари эмас, бошқа хусусий хизмат кўрсатиш субъектлари воситасида амалга ошириляпти. Хусусий секторнинг хизмат ҳақини қатъий белгилаб қўйиш эса, ҳаммага маълумки, мумкин эмас. Шунинг учун бугун айрим истеъмолчилар бу масалада баъзи муаммо ва қийинчиликларга дуч келаётгани сир эмас.

Келгусида бундай хизмат турларини амалга оширувчи субъектлар кўпайиши, улар орасида ўзаро рақобатнинг ортиши ҳамда банкларда яратилаётган янги имкониятлар натижасида бундай ҳолатларга мувофиқ ечим топилиши кўзда тутиляпти.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Қалбни ўлдирувчи хасталик

Қалбни ўлдирувчи хасталик

🕔11:03, 19.07.2018 ✔24

Бундайлар энг яқин кишисининг ҳам терисини шилиб олишни кўзлайди.

Батафсил
Эҳсон ҳалол, холис ва исрофсиз бўлиши зарур

Эҳсон ҳалол, холис ва исрофсиз бўлиши зарур

🕔10:41, 12.07.2018 ✔45

Шайх Абдулазиз МАНСУР,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Батафсил
Ота уйига ўт қўйган ким?

Ота уйига ўт қўйган ким?

🕔12:45, 05.07.2018 ✔155

«Айб ўзида, болани бошидан талтайтирмаслик керак эди... Бу эркатой ҳали чўпонни тириклайин гўрга тиқади».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар