Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚИШЛОҚЛАРГА  АВТОБУС ҚЎЙИЛАДИМИ?

Йўлга чиққан кишига сафари бехатар бўлишини тилаймиз. Бу қадрият бизга ота-бобомиздан мерос. Қадимда от-уловда  йўлга чиққан киши манзилига етиб олгунча анча қийинчиликларга дуч келгани учун ҳам шундай тилак қилишган бўлса, не ажаб. Бугун яқинларимиз бизга оқ йўл тилар экан, кў­нгилларида хотиржамлик ҳукмрон бўлади. Ахир, манзилимизга соғ-омон  етиб боришимизни таъминлайдиган восита ва омиллар кўп бугун.

ҚИШЛОҚЛАРГА  АВТОБУС ҚЎЙИЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусда йўловчи ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган. Ушбу ҳужжат айнан республиканинг шаҳар ва қишлоқларида, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда автотранспорт хизматлари билан таъминлашни янада яхшилашга, йўловчилар ташиш хавфсизлигини оширишга қаратилган. 

2017 — 2021 йилларда 303 та янги йўловчи ташиш йўналиши, улардан 240 тасини (79,2 фоизи) шаҳар атрофида ва қишлоқ жойлардан ўтадиган шаҳарлар­аро қатновларни очиш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, асосан, автобуслар етишмаслиги туфайли қатнов тўхтатилган йўналишлар тикланади. Келгуси 5 йилда 8,6 мингта йўловчи ташиш автомобили, шу жумладан, 5,7 мингта умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олинади.

Автостанциялар, тўхташ бекатлари намунавий лойиҳалар бўйича қурилади.

Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида автобус ва микроавтобусларнинг ишини масофадан онлайн режимида (GPS) доимий кузатиш йўлга қўйилади.  2018 йилнинг 1 июль санасига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини банк пластик картаси орқали тўлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Қарорнинг амалга оширилиши йўловчилар ташиш хавфсизлигини, уларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатининг ошишига, транспорт воситалари ҳаракатининг белгиланган жадвал ва оралиққа риоя этишига ҳам кўмаклашади.

Шоолим ШОВАҲОБОВ,

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

🕔11:44, 20.09.2018 ✔26

Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

Батафсил
Кўролмайдиган кимса

Кўролмайдиган кимса

🕔11:43, 20.09.2018 ✔29

Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

Батафсил
Ахлоқнинг чегараси

Ахлоқнинг чегараси

🕔11:26, 13.09.2018 ✔68

Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

    ✔ 26    🕔 11:44, 20.09.2018
  • Кўролмайдиган кимса

    Кўролмайдиган кимса

    Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

    ✔ 29    🕔 11:43, 20.09.2018
  • Ахлоқнинг чегараси

    Ахлоқнинг чегараси

    Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

    ✔ 68    🕔 11:26, 13.09.2018
  • Бу заминнинг жозибаси бор

    Бу заминнинг жозибаси бор

    Ақлимни таниганимдан Имом ­Бухорий номини эшитиб катта бўлдим. Олдин катталардан эшитган бўлсам, кейинчалик ўзим турли китобларда бу номни тез-тез учратардим. Бу буюк шахсга меҳрим, ихлосим йилдан-йилга ортиб бораверди.

    ✔ 70    🕔 11:58, 30.08.2018
  • Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Отам косиблик орқасидан рўзғор тебратганлар. Ўн уч жонни косибликнинг оғир меҳнатидан келган уч-тўрт сўм пул билан эплаб туришган.

    ✔ 80    🕔 11:57, 30.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар