Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ИККИ  ҲАФТАДА  10 847 ТА МУАММО  АНИҚЛАНДИ

Бу нимани англатади?

Халқимизнинг яшаш шароити кундан-кунга обод ва фаровон бўлиб бораётганини ҳеч ким инкор этмайди. Ҳар икки ҳовлидан бирида енгил машина, кўркам ва шинам уйлар... Аммо ҳамма рўзғорда ҳам шундай шароит эмаслиги бор гап.

ИККИ  ҲАФТАДА  10 847 ТА МУАММО  АНИҚЛАНДИ

Қишлоқда яшаб, рўзғорини зўрға ўтказиб келаётганлар топилади, албатта. Қўли калта, иқтисодий аҳволи ҳаминқадар. Қийинчиликлар туфайли бири икки бўлмайди. Бу ёқда кундалик турмуш ташвишлари одамни ҳоритади. Ана шундай маҳалларда дарвозаси бехосдан тақиллаб, маҳалла оқсоқоли, ҳокимлик мутасаддиси ва республика ташкилотидан вакиллар келиб: «Ҳолингиз нима кечяпти? Қандай муаммоларингиз бор? Қани, айтинг-чи, ҳал қилишга ёрдам берамиз», деб турса. Ўша одам қанчалар қувонади. Кўзига ёш келиб кетса ҳам ажаб эмас.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб ­эълон қилинган жорий йилда бу шунчаки эртакнамо гап, тасаввурдаги ҳолат эмас, амалда рўй бермоқда. Дардини эшитиш, унинг ечимини топиш, умуман, ҳолидан хабар олиш учун мутасаддилар ана шундай оддий одамлар эшигини қоқмоқда.  

Эсингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг ­кенгайтирилган мажлисида кўплаб вазирлик ва давлат ташкилотлар раҳбарлари қатори Бош вазир ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раисига ҳам жойларга чиқиб, оилаларга кириб, юзма-юз туриб улар билан мулоқот қилиш, муаммоларини ўрганиш бўйича топшириқ берган эди.

Ана шу топшириққа биноан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, «Камолот» тузилмалари, Дин ишлари бўйича қўмита, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари мутасаддиларидан иборат учта ишчи гуруҳи ташкил этилди. 

Ушбу гуруҳлар жорий йилнинг 20 январидан бошлаб Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига бориб, кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юриб, мавжуд вазиятни чуқур ва пухта ўрганмоқда. Ўрганиш натижаларини таҳлил қилиб, жойлардаги оддий оилалардан, кўпни кўрган отахон ва онахонларимиздан таклифлар олмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасидан маълум қилишларича, айни пайтда водий вилоятлари оилаларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш юзасидан вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмиталари раислари раҳбарлигида, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси раислари бошчилигида ишчи гуруҳлар шакллантирилган. Ишчи гуруҳининг  иш тартиби, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни соғломлаштириш, хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган  ишларни ташкил этиш бўйича тавсиялар, оилалардаги  ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳит ўрганилган маҳалла паспорти лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилган.

Ҳар бир вилоят, шаҳар ҳамда туманларда давлат ва жамоат ташкилотларининг 25-30 кишилик масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилган. Шунингдек, маҳаллаларда маҳалла раислари раҳбарлигида ташкил этилган ишчи гуруҳлар ҳар бир оилага кириш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда.

Бугунги кунга  қадар Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятида Республика, вилоят ишчи гуруҳи аъзолари томонидан 1035 та маҳалла ўрганилди. 134 минг 518 та хонадонда мулоқот ўтказилди. 471 минг 771 нафар оила аъзолари билан юзма-юз суҳбат қилинди. 1998  та  кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, 444 та соғлиқни сақлаш муассасалари (шундан  369 та ҚВП  ва 75 та поликлиника), 1226 та таълим муассасаси (шундан 154 та коллеж, 17 лицей, 642 та мактаб, 413 та мактабгача таълим муассасаси) ўрганилди. Ўрганишлар давомида 10 минг 847 та муаммоли ҳолатлар аниқланди. Эътиборлиси, аниқланган муаммолардан 7 минг 340 таси жойида ҳал этилди, 3145 таси туман дастурларига киритилди. 247 таси вилоят дастурига киритилди. Республика даражасида ҳал этиладиган 115 та муаммо аниқланиб, уларнинг ечими бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.

Рақамлар кўп нарсага ойдинлик киритади. Ўзингиз ўйланг: уч вилоятдаги мутасаддилар қадами етган оилаларда атиги икки ҳафта мобайнида 10 минг 847 та муаммо борлиги аниқланиб, 7 минг 340 таси жойида ҳал этилибди. Демак, бу рақамлар ҳали давлат идоралари, мутасаддилар халқимизнинг давлатдан рози бўлиб, фаровон, хотиржам яшаши учун кўп ишлаши кераклигини англатади. Ишлаганда ҳам энди идорада ўтириб эмас, халқимизнинг ҳузурига бориб, кўнглига қўл солиб, сўзига қулоқ тутиб, дардини тинглаб, амалда ишлаши керак. Ана шунда давлатимиз халқдан, халқимиз эса давлатдан кўнгли тўқ, хотиржам бўлиши, шубҳасиз. 

Жасур ЖАМИРОВ




Ўхшаш мақолалар

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

🕔23:18, 15.08.2019 ✔14

Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

Батафсил
Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

🕔23:15, 15.08.2019 ✔14

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Батафсил
ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

🕔20:36, 08.08.2019 ✔54

Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

    ✔ 14    🕔 23:18, 15.08.2019
  • Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

    Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

    Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

    ✔ 14    🕔 23:15, 15.08.2019
  • ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

    ✔ 54    🕔 20:36, 08.08.2019
  • СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    ёхуд Ўзбекистондаги Америка

    «Илгари одамлар бу ерларда фақат ишлагани учунгина яшар эди, бугун эса мана шу жойлар билан фахрланмоқда»
     

    ✔ 553    🕔 20:33, 08.08.2019
  • ҲЕЧ ЗОТ  ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС,  ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    ҲЕЧ ЗОТ ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС, ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    Ҳоким ва вазир: манфаатлар тўқнашувими ёки даҳанаки жанг?

    ✔ 111    🕔 12:48, 02.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар