Оила шифокори      Бош саҳифа

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Сарвар ЭШОНТЎРАЕВ, Тошкент вилояти:

— Ботулизм касаллиги сифатсиз консерва маҳсулотлари истеъмолидан келиб чиқаркан. Айтинг-чи, харидор савдо шохобчасидан сотиб олган маҳсулоти истеъмолидан кейин шу касалликка чалинса, бунга ким жавобгар бўлади?

— Авваламбор, консерва маҳсулотлари турғун савдо нуқталаридан сотиб олиниши лозим. Харидор харид қилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш санасига, сақлаш шароитига, яроқлилик муддатига, маҳсулот ёрлиғига ҳамда банка ичидаги маҳсулотларнинг бутунлигига эътибор бериши лозим. Агарда савдо дўконларидан сотиб олинган консерва маҳсулотларидан истеъмол қилиниши натижасида ботулизмдан заҳарланиш содир бўлса, бу ҳолатга консерва маҳсулотларини ишлаб чиқарган корхона жавобгардир.

Набижон ОРТИҚОВ, Тошкент шаҳри:

— Асосан ёз ойида юқумли ўткир ичак касалликлари авж олади. Бунга сабаб, бозорлардаги сунъий тарзда дори билан етиштириган мева-чевалардир. Марказингиз бозорлардаги мева-чеваларнинг сифатли эканини текширадими? Агар харид қилинган маҳсулотдан диарея касаллиги келиб чиқса, маҳсулотнинг сифатсизлиги ҳақида қаерга мурожаат этиш мумкин?

— Бозорларда сотилаётган мевалар ҳамда полиз маҳсулотлари хавфсизлигини бозор ҳудудида жойлашган Давлат ветеринария бошқармасига қарашли ветеринария-санитария лаборатория мутахассислари текширади. Агар ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида юқумли ичак касалликлари келиб чиқса, шифокорга мурожаат этиш ҳамда бу ҳолат шифокор томонидан тасдиқланиши лозим. Кейинги чора-тадбирлар ўрнатилган тартибда санитария-эпидемиология назорати марказлари мутахассислари томонидан амалга оширилади.

Гулзора АСРОРОВА, Тошкент шаҳри:

— Санитария-эпидемиология назорат маркази томонидан ошхонада таом пиширадиган ошпазга қўйиладиган тиббий талаблар борми? Агар емакхонага кирган хўранда бу ҳақда сўраса, хўрандага ошпазнинг тиббий ҳужжати кўрсатиладими?

— Умумий овқатланиш корхоналарида таом пиширадиган ошпазга қўйиладиган гигиеник талаблар бор. Улар ҳар олти ойда даврий тиббий кўрикдан ўтиши, шахсий гигиенага риоя қилиши, махсус кийим-бош билан таъминланган бўлиши шарт. Ошпазнинг тиббий кўрикдан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатини фақат ваколатли орган кўриш ҳуқуқига эга.

Наргиза НАИМОВА, Тошкент шаҳри:

— Агар бирон емакхона овқатидан организм заҳарланса, бу қай тартибда текширилади? Бу ҳолатда қаерга мурожаат этиш керак?

— Хўранда овқатдан заҳарланганда шифохонага мурожаат қилиши лозим. Агарда овқатдан заҳарланиш шифокор томонидан тасдиқланса, заҳарланишга сабаб бўлган таом тайёрланган емакхонада ўрнатилган тартибда режадан ташқари текшириш ташкил этилади.

Шожалил ИНОЯТОВ, Тошкент шаҳри:

— Шаҳримиздаги емакхоналарнинг айримлари санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермайди. Марказингиз емакхоналардаги аҳволни қанча муддатда бориб назорат қилади?

— Умумий овқатланиш корхоналарида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

🕔12:15, 27.07.2017 ✔369

Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

Батафсил
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

🕔10:53, 16.02.2017 ✔583

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

🕔09:52, 02.02.2017 ✔771

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

    ✔ 369    🕔 12:15, 27.07.2017
  • ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 583    🕔 10:53, 16.02.2017
  • БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 771    🕔 09:52, 02.02.2017
  • «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    Муштарийлардан келган ОИТС касаллиги ҳақидаги саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази  директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

    ✔ 843    🕔 10:22, 22.12.2016
  • ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    Мухлислардан келган нейрохирургия касалликларига оид саволларга Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбари Ғайрат Кариев жавоб берди.

    ✔ 1066    🕔 10:44, 03.11.2016
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар