Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЭНДИ ВАҚТ ВА МАБЛАҒ ТЕЖАЛАДИ

Ҳар бир тадбиркор маҳсулотини экспортга чиқариш ёки хориждан керакли ускуналарни импорт қилишни истайди. Аммо божхона расмийлаштируви, қоғозбозликлар анча вақтни олиши, шубҳасиз. Айни шу масалага ижобий, халқаро андозаларга мос ечим топилмоқда. Энди тадбиркорнинг ҳам вақти, ҳам маблағи анча тежаладиган, иши тезлашадиган бўлди.

ЭНДИ ВАҚТ ВА МАБЛАҒ ТЕЖАЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасида ташкил этилган «Ягона ойна» ахборот тизими шунга хизмат қилади.

Мазкур унификациялаштирилган «Ягона ойна» божхона ахборот тизимини яратиш ва амалга жорий этиш 2014 йилда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукуматлари ўртасида икки томонлама Ҳадли битим имзолангандан кейин бошланган. Ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш учун Жанубий Корея томонидан 5,5 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилди. Уни тўлиқ амалиётга жорий этиш маҳаллий ва Корея Республикасининг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда 2014 — 2016 йиллар давомида амалга оширилди.

Хўш, ушбу «Ягона ойна» божхона ахборот тизимининг аҳамияти нимада? Масалан, илгари тадбиркор экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда, яъни ташқи савдо шартномасини тузишдан бошлаб, товарларни жўнатгунча ёки қабул қилгунга қадар тегишли рухсатномалар олиш учун бир нечта давлат органларига, боз устига, ҳар бир идора учун алоҳида ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб тақдим этишига тўғри келарди. Табиийки, бунга кўп вақт ва харажат сарфланарди.

«Ягона ойна» тизими давлат божхона хизмати органларида товарнинг келиб чиқиш сертификатини, ветеренария, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиблардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини беради.

— Экспорт ва импорт юкларини божхона  расмийлаштирувидан ўтказиш учун зарур бўлган 20 турдаги ҳужжатларни онлайн режимида олиш имконини берадиган «Ягона ойна» тизими амалиётга жорий қилинмоқда, — дейди Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари ­Ғофуржон ­ШУКУРОВ. — Мазкур тизим иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан экспорт ва импорт товарларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхонага тақдим этилиши керак бўлган барча рухсатнома сертификатлари ҳамда хулосаларини йиғиш жараёнини тезлаштиради ва бу ишларга сарфланадиган вақтни қисқартиради.

Нурбек ҒАФФОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

🕔10:40, 14.06.2018 ✔38

Интенсив боғ қандай ерда унади?

Батафсил
Ширинлик ортидан келаётган даромад

Ширинлик ортидан келаётган даромад

🕔10:39, 14.06.2018 ✔38

Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

Батафсил
Томорқага такрорий экин

Томорқага такрорий экин

🕔10:39, 14.06.2018 ✔43

Кўп йиллик тажрибадан маълумки, суғориладиган томорқада такрорий экин сифатида картошка экиб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Бунда ушбу экин навини тўғри танлаш ва экиш муддатлари муҳим аҳамиятга эга. Зеро, такрорий экин қўшимча даромад ҳам дегани.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Интенсив боғ қандай ерда унади?

    ✔ 38    🕔 10:40, 14.06.2018
  • Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

    ✔ 38    🕔 10:39, 14.06.2018
  • Томорқага такрорий экин

    Томорқага такрорий экин

    Кўп йиллик тажрибадан маълумки, суғориладиган томорқада такрорий экин сифатида картошка экиб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Бунда ушбу экин навини тўғри танлаш ва экиш муддатлари муҳим аҳамиятга эга. Зеро, такрорий экин қўшимча даромад ҳам дегани.

    ✔ 43    🕔 10:39, 14.06.2018
  • Картошка энди ҳавода тугади

    Картошка энди ҳавода тугади

    Наманганлик тадбиркор аэропоника усулида тупроқсиз маҳсулот етиштиришни бошлади.

    ✔ 108    🕔 13:51, 07.06.2018
  • Жўжа 42 кунда 2,5 килограмм

    Жўжа 42 кунда 2,5 килограмм

    Гўштдор жўжа  боқиш сирлари

    ✔ 94    🕔 13:50, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар