Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

Қўшни, энди бекор юравермай, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, — деди Камол қўшниси Иззат акага. — Кеча уйимизга келган банк ходими бунинг қийин эмаслиги, бундан каттагина даромад келишини ҳаётий мисоллар билан яхши тушунтириб қўйди. Хуллас, банкдан кредит олиб, анави қияликдаги еримда мевали боғ яратаман. Ҳовлим ҳам каттагина, балки иссиқхона ҳам қурарман. Озгина ҳаракат қилинса, каттагина даромад топиш мумкин экан, қаранг...

ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

Яқинда Миллий матбуот марказида «Агробанк» АТБ томонидан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга ошириладиган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида қатнашдим.

Мазкур банкнинг Жисмоний шахсларни кредитлаш бўлими бошлиғи Ўткиржон ­НЕГМАТОВ банк ходимлари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг ишбилармонлик соҳасидаги билим ва тажрибаларини ошириш, ташкилий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилганини айтди. Тадбирга 2132 нафар банк ходими жалб этилибди. Бундан мақсад, оддий аҳолини иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали оладиган даромадини ошириш. Банк ходимлари ҳар бир хонадонга кириб, уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш борасидаги имконият ва шароитларини ўрганмоқда.

— Кредитга эҳтиёжи бор оила вакилларининг бизнес-лойиҳалари банк мутахассислари томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда, кредит олишда яқиндан кўмак берилмоқда, — дейди банк ходими. — Мисол учун, 764 хонадонга шахсий томорқада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун 5 миллиард 399 миллион, 75 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларга 2 миллиард 858 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

Сут етиштириш бўйича банкнинг намуна лойиҳаси

(оддий ва тахминий ҳисоб-китоб)

Бир бош серсут зотдор қорамол сотиб олиб бозорга сут олиб чиқишни кўзлагансиз. Бундай қорамол ўртача 8 миллион сўм туради, дейлик. Энди унга озуқа-ем харажатини қўшиш керак. Қорамол бир кунда ўртача 7,5 килограмм ем ейди, дейлик. 1 килограмм емни эса 800 сўмдан ҳисоблаймиз. Демак, 1 кунда 6000 сўмлик ем кетади. Уни 365 кунга кўпайтирамиз, натижа эса 2 миллион 190 минг сўм чиқади. Бунга кимёвий дори ва бошқа ҳаражатлар ҳам қўшилиши керак — ўртача 200 минг сўм. Банкдан олинган кредитнинг 9 фоизлик йиллик суммаси ҳам қўшилади, бу 745 минг сўмни ташкил этади. Шунда олинган кредит билан бирга жами йиллик харажат 11 миллион 135 минг сўмни ташкил этади. Энди 1 бош сигир бир кунда 15 литр сут беради, дейлик. Уни 1 литр сутнинг ўртача нархи 3 минг сўмга кўпайтирсак, кунига 45 минг сўм келиб чиқади. Демак, бунда 9 ой ичида ялпи тушум 12 миллион 375 минг сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, сут сотишдан олинган ялпи тушум (12 375 000 сўм)дан жами йиллик харажат (11 135 000 сўм) айирилади. Қолган 1 миллион 240 минг сўм эса соф фойдани ташкил этади. Кўриб турганингиздек, кредитдан бемалол бир йилга етмай ҳам қутулиш мумкин. Яна қорамол ва бузоғи ўзингизга қолади. Бундай қорамол сотиб олиш учун кредит 3 йилга 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади.

Нурпўлат НУРҚУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири      




Ўхшаш мақолалар

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

🕔15:04, 16.02.2018 ✔28

Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

Батафсил
ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

🕔15:04, 16.02.2018 ✔48

Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

Батафсил
ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

🕔15:03, 16.02.2018 ✔25

Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

    Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

    ✔ 28    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

    ✔ 48    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

    ✔ 25    🕔 15:03, 16.02.2018
  • ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    Ниҳоллар ҳосилга кириши ва даромад келтириши учун…

    Даромад олишнинг йўллари кўп. Кимдир ишлаб чиқариш билан, бошқаси хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

    ✔ 79    🕔 10:49, 09.02.2018
  • СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади. ​​​​​​​

    ✔ 47    🕔 10:48, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар