Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҲАМ АРЗОН, ҲАМ СИФАТЛИ УЙЛАР

Халқимизни рози қилмоқда, турмушини яхшиламоқда

Инсон учун ўз уйига эга бўлиш энг муҳим ҳаётий эҳтиёжлардан саналади. Айниқса, ўзбек оилаларида фарзандларни уйли-жойли қилишга интилиш ота-оналарнинг умр мазмунига айланган, десак, янглишмаймиз. Тўғри, бунинг учун ҳаммада ҳам етарли имконият бўлмаслиги мумкин. Лекин давлатимиз бу борада яратиб берган шарт-шароит ушбу масаланинг ечимида энг мақбул йўл бўлмоқда.

ҲАМ АРЗОН, ҲАМ СИФАТЛИ УЙЛАР

Ином ва Соҳиба Каримовлар — ёш оила. Бир неча йил ижара уйда яшашди. Энди эса бунга ҳожат қолмади. Яқинда улар Гулистон туманидаги «Соибобод» қишлоқ фуқаролар йиғини Соибобод массивида қад ростлаган икки сотихли, уч хонали арзонлаштирилган уйлардан бирининг соҳибига айланди. Имтиёзли ипотека кредитидан фойдаланиб, уйли бўлди. Мана, бугун уларнинг қалбида шукроналик, ҳаётдан розилик ифодаси уфуриб турибди. Эртанги кунга катта ишонч ва мақсадлар билан яшашмоқда...   

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, аҳолига янада қулай имконият ва шароит яратиш мақсадида арзон, замонавий, шинам, имтиёзли ипотека кредити асосида бериладиган уй-жойлар қуришга киришилган. Жорий йилда мамлакатимиз қишлоқ массивларида 15 мингта ана шундай тураржой барпо этилади.

Айтиш керакки, шулардан биринчи ва иккинчи типдаги (арзонлаштирилган) 350 та хонадон Сирдарё вилоятининг 35 та массивида қурилиши режалаштирилган. Шу кунларда уларнинг айримлари тугалланиб, ўз эгаларига топширилмоқда. Юқорида тилга олганимиз ана шундай бахтга муяссар бўлган оилалардан бир мисол.

— Менга бу уйларнинг, айниқса, ҳовлиси борлиги жуда манзур, — дейди Соҳиба Каримова. — Энг аввало, болаларимдан кўнглим хотиржам бўлади. Негаки, кўчага чиқса, пойлаб туришинг керак. Ахир, шўх эмасми? Шу ернинг ўзини бирор кичик ўйингоҳ қилиш мумкин. Ёз ойларида ташқарида, тоза ҳавода бемалол дам олиш мумкин. Қолаверса, товуқ боқишга ҳам шароит бор. Шуни йўлга қўйсак, ҳам рўзғорга етади, ортганини бозорга ҳам чиқариш мумкин. Қўшимча даромад қилиш учун айни муддао. Буни йўлга қўйишда эса имконият етарли. Мана, банклар паррандачиликни ривожлантириш учун хонадонларга ажратиладиган кредитларни таклиф этишмоқда.           

Бундай уйларнинг ўзига хос яна бир томони, у чуқур ва пухта ўйланган бош режа асосида бунёд этилган. Яъни, бунда ўзбек оиласининг миллий анъаналари ҳисобга олинган. Хоналар шинам ва кенг, алоҳида-алоҳида. Коммунал тизимлар бўйича муаммо йўқ. Энг  муҳими, уй жуда арзон. Негаки, ундаги барча замонавий қурилиш материаллари, конструкциялар, ёғоч пол, дераза панжаралари, том ёпиш ва бошқа материалларнинг бирортаси четдан келаётгани йўқ. Ҳаммаси ўзимиздан чиқади.

Президентимизнинг тегишли қарори асосида аҳолига янада енгиллик яратиш мақсадида мазкур уйнинг бошланғич тўлови хонадон қийматининг ўн беш фоизидан ошмайди. Узоқ муддатли кредит ўн беш йилга берилади. Унинг асосий қарзи қайтарилиши бўйича уч йиллик имтиёзли давр белгиланган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бошқа имтиёз ва қулайликлари жуда кўп. Ҳа, шундай имконият ва шароитлар яратилган уйда ким ҳам яшашни истамайди, дейсиз...

Туманда яна бир турдаги — икки қаватли икки ва уч хонали арзонлаштирилган квартираларнинг қурилиши ҳам ҳадемай ўз ниҳоясига етади. «Деҳқонобод» массивида бунёд этилаётганини бориб кўрдик.

Киши эътиборини жалб қиладиган жиҳати, уйларнинг атрофи бетон қопламали. Ҳар бир подъезд қаршисида болалар майдончаси, ёнида ўриндиқлар жойлаштирилган. Уйнинг ташқи кўринишида ҳам юксак дид бор. Битаётган иккита уйнинг ўртасида қурилган кичик бир иншоотга кўзим тушди. Ёнимдаги ҳамроҳим, бу ердаги ишларнинг бошқарувчиси, «Жавоҳир-Фарҳод ҳамкор сервис» қурилиш ташкилоти раҳбари Қаҳрамон Отажонов дарҳол мени шу томон бошлади. Ичкарига кирдик. Икки томонда иккита тандир ва учтадан катта қозон ўрнатилибди.

— Ҳар бир уй учун алоҳида-алоҳида тандир ва қозон бўлиши кераклиги таъминланди, — дейди  Қ. Отажонов. — Ана, битта қозон ўн, бири ўттиз, учинчисида эллик кило ош дамласа бўлади.         

Ҳайратим ошиб, жуда ҳавасим келди. Беихтиёр ўйлаб қолдим. Мен ҳам қўпқаватли уйда тураман. Уйга тўрт-беш одам келса, қўни-қўшнидан каттароқ қозон сўрашнинг пайига тушамиз. Мана буниси чинакамига ўзбек оилаларига хос бўлибди. Элчилик-да, ул-бул тадбир-маросимларни ўтказиш учун ҳам айни муддао.

Ташқарида ҳаво совуқ. Дарров уйга ошиқамиз. Ичкарига киришимиз ҳамон иссиққина ҳаммомга тушгандек бўлдик: замонавий қозонхона бир вақтнинг ўзида бу ердаги тўртта уйни иситиш имконини бераркан. Зиналарнинг ҳаммаёғи кафель. Эътиборлиси, ёши улуғларга қийин бўлмасин деб, ҳар бир зинапоянинг баландлиги 15 сантиметрдан ошмайди. Ниҳоят, хонадонга қадам ранжида қилдик. Очиғи, сўз билан таърифлаб бўлмайди. Шинам, кенг, ёруғ, ҳар томонлама қулай. Хуллас, пойдеворидан бурама михигача бекаму кўст.

Иш қизғин. Усталар бир зумга ҳам тиним билмайди. Шу маҳал ёши улуғ бир онахон кириб келди. Меҳнат фахрийси экан. Ўзини Холида Саидвалиева деб таништирган бу аёлнинг айтишича, ўғли шу уйдаги хонадонлардан бири учун бошланғич тўлов қилган. Яқин атрофда тургани боис ҳар куни келиб хабарлашиб тураркан.

— Ўғлим икки хонали хонадонга харидор бўлган, — дейди Холида ая. — Бирор камчилик чиқиб қолмасмикан деб, ўзимча ҳар куни назорат қилиб тураман. Кузатаману, хавотирим ўринсиз эканининг гувоҳи бўламан. Барча хонадон бири-биридан гўзал, шинам. Илоҳим, ҳаммага мана шундай чиройли уйларда яшаш насиб қилсин.

Холида ая бу гапни бежиз айтмади. Чунки у бир пайтлар қандай пахса деворли уйларда яшагани ҳамон ёдида. Илгари қишлоқ уйлари деганда, пастқам, ич-таши шунчаки оҳаклаб қўйилган, асосан, пахса, хом ғиштдан қурилган уйлар тушуниларди. Уйни ётоқхона ё болалар хонаси каби қисмларга ажратиб жиҳозлаш-ку, фақат шаҳарларда бўларди. Шуларни сўзлаб, меҳнат фахрийси бу кунларга етказгани, мустақиллик берган улуғ неъмат, давлатимиз, Президентимизнинг бу борадаги оқилона сиёсатига раҳмат айтди, шукроналар келтирди.

Ташқарига чиққанимизда атроф одамларга тўлибди. Ҳамма бу уйлар хусусида кўпроқ билишни истамоқда. «Яна қуриладими, ҳозирдан тўлов қилса бўладими?» каби саволлар билан мутасаддию қурувчиларни кўмиб ташлашди. Ҳудудда уй-жойга талаб юқори. Шунга монанд, қўшимча уйлар, албатта, қурилади.

Бундай бунёдкорликлар замирида фақат бир ҳақиқат мужассам: қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовут қисқармоқда. Замонавий шарт-шароитлар, аввало, уй бекалари учун юқори даражадаги қулайликлар яратиляпти. Асосийси, қишлоқларимизда арзон, замонавий, шинам уй-жойлар қурилиши давом этаётгани — мамлакатимиздаги тинчлик-барқарорлик, аҳоли фаровонлиги ва тўкинликнинг яна бир ҳаётий ифодасидир.

 Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

🕔23:18, 15.08.2019 ✔14

Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

Батафсил
Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

🕔23:15, 15.08.2019 ✔14

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Батафсил
ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

🕔20:36, 08.08.2019 ✔55

Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

    ✔ 14    🕔 23:18, 15.08.2019
  • Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

    Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

    Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

    ✔ 14    🕔 23:15, 15.08.2019
  • ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

    ✔ 55    🕔 20:36, 08.08.2019
  • СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    ёхуд Ўзбекистондаги Америка

    «Илгари одамлар бу ерларда фақат ишлагани учунгина яшар эди, бугун эса мана шу жойлар билан фахрланмоқда»
     

    ✔ 554    🕔 20:33, 08.08.2019
  • ҲЕЧ ЗОТ  ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС,  ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    ҲЕЧ ЗОТ ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС, ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    Ҳоким ва вазир: манфаатлар тўқнашувими ёки даҳанаки жанг?

    ✔ 112    🕔 12:48, 02.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар