Долзарб мавзу      Бош саҳифа

АНДИША МУҲИММИ Ё САЛОМАТЛИК?

Ота қишлоғимга бориб, бир совуқ гап эшитдим. Девор-дармиён қўшнимиз қизини узатган экан. Икки йил ўтмай, қизи ногирон бўлиб қолибди.

АНДИША МУҲИММИ Ё САЛОМАТЛИК?

Шифокорлар аёлнинг организмида анча йил олдин пайдо бўлган шамоллаш ўтиб кетгани, нотўғри даво қилиш эса хасталикни зўрайтириб юборганини айтишибди. Аёлнинг бир буйраги ишдан чиққан, бачадонида ўсимта пайдо бўлган экан. Ота-онаси ётиғи билан сўрагандан сўнг қизи бўлган воқеани айтиб берибди. Аслида у бўйида бўлавермагач, шифокорга боришга қайнонасидан уялиб, дугонасига дардини айтган. Дугонаси бир таниш табибдан дорилар олиб келган. Бу дорилар эса аёлнинг вужудида эндигина пайдо бўлган ҳомиласини нобуд қилиш билан бирга, саломатлигини баттар ёмонлаштирган. Қизнинг онаси вақтида текширтирмагани учун қаттиқ пушаймон бўлиб йиғлабди. Лекин афсус қилишга жуда кеч бўлганди...

Бу воқеага бир йилча бўлди. Яқинда кўпчилик аёлларни шу каби кўнгилсизликлардан асрайдиган қувончли бир воқеа бўлди. Ҳаммамиз дастурхон атрофида жам бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституция байрамига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини зўр қизиқиш билан кўраётгандик. Шу пайт давлатимиз раҳбари: «...Биз­нинг қизларимиз иболи! Баъзи масалаларда шифокорга дардини айтишга уялади. Шунинг учун хотин-қизлар саломатлигини асраш билан шуғулланадиган алоҳида поликлиникалар ташкил қилишимиз керак...» — деган фикрни айтиб қолди.

Етмишни қоралаб қолган бувим, Президентимизнинг бу гапларини жон қулоғи билан эшитиб бўлгач, кўзойнагини олиб, рўмолчаси билан мижжасига қалқиган намни артди. Онам ҳам ҳисларини яширолмади. Менинг эса кўз олдимга қўшнимизнинг ногирон бўлиб қолган қизи келди. Ҳа, оталарча куюнчаклик, ғамхўрлик билан айтилган бу сўзлар кўплаб аёлларимиз, қизларимизнинг дилидаги гап эди.

Ҳақиқатдан ҳам, ўзбек қизларининг ибо-ҳаёси кучли. Улар иффат, шаън деган туйғуларни жуда маҳкам тутади. Одатда, ҳар ким гап қилмасин, деб ҳатто оналар ҳам қизларини гинеколог-шифокорга олиб боришга истиҳола қилади. Бу, айниқса, қишлоқларда кўп кузатиладиган ҳолат. Лекин қизлар — бўлғуси оналар. Жамиятнинг, миллатнинг эртаси, келажаги улар дунёга келтирадиган фарзандларга боғлиқ. Соғлом ва баркамол келажак яратиш учун, аввало, она соғлом бўлиши зарур.

— Аёл ҳомиладор бўлгач, танадаги айрим дардлар юзага чиқади. Унгача дард жиддий белги бермай, «яшириниб» ётади, — дейди Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Кўктерак» марказий поликлиникаси акушер-гинекологи Малоҳат ­НАЗАРОВА. — Шифохонамизга мурожаат қиладиган айрим аёлларнинг саломатлигида жиддий муаммолар учраб туради. Бу кўпинча оила қургунча пайдо бўлган касалликлар бўлиб чиқади. Ҳатто никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтишга ҳам жиддий қарамаслик оқибатида аёл организмида турли хасталиклар тузалмасдан қолиб кетади. Булар, асосан, бачадон ва бачадон найи шамоллаши, қин шамоллаши,  камқонлик, иммун тизимининг заифлиги, бўқоқ, буйрак шамоллаши ва бошқа касалликлардир. Тиббиётда бир гап бор: буйрак — иккинчи она. Яъни, буйрак соғлом бўлмаслиги ҳомилага ниҳоятда жиддий таъсир қилади. Ёш келинларни текширганимизда улар бачадонидаги шамоллаш, ҳатто эрозияга айланиб кетганига гувоҳ бўламан. Юқорида айтганимдек, бундай хасталиклар, одатда, ҳомиладор бўлгачгина ўзини намоён қилади. Бундай ҳолатда барча чоралар кўрилса ҳам хасталик ҳомилага таъсир қилмай қолмайди. Бунинг оқибати эса ўзи­нгизга маълум: тўла соғлом бўлмаган, нимжон, нуқсонли, ҳатто, ногирон бола дунёга келиши мумкин.

Қизлар соғлом бўлиши учун балоғатга ета бошлаган, яъни ўн икки-ўн уч ёшдан бошлаб вақти-вақти билан акушер-гинекологга кўриниб, маслаҳат ва тавсиялар олиб туриши жуда муҳим. Бу улар организмини она бўлишга тайёрлашга катта ёрдам беради. 

Қизларни оналикка ҳам жисмонан, ҳам маънан тайёрлаш соғлом келажакни таъминлаш билан бирга, турмушдаги унча-мунча келишмовчиликлар, низо ва оилавий ажримларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Чунки соғлом аёлнинг ҳомиладорлиги хавфсиз, бошқоронғилик даври енгил ўтади.

— Президентимиз ўта долзарб масалани ўртага ташлади, — дейди Яшнобод туманидаги 282-мактаб ўқитувчиси Моҳигул ЭШМАНОВА. — Қизларни мактаб давриданоқ ўз соғлиғига эътиборли бўлишга ўргатиш, зарур йўл-йўриқлар бериб бориш керак. Кўча-кўйда аксарият қизларимизнинг совуқ кунда ҳам юпун кийиниб юрганига гувоҳ бўламиз. Таълим муассасаларида ёшларимиз асосан тез тайёр бўладиган егуликлар, газли ичимликлар ва шу каби саломатликка зарарли емакларни истеъмол қилишга ўрганиб қолишган. Бунинг бўлғуси ота ва оналар саломатлиги ҳамда уларнинг зурриёдига қанчалик салбий таъсир кўрсатишини тушунтиришдан чарчамаслигимиз керак. Айниқса, қизларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш масаласига ҳеч ким бефарқ қарамаслиги лозим.

— Уч нафар қизим бор, ҳали бирортасини узатганимиз йўқ, — дейди мухлисларимиздан бири Мунаввар ҚОДИРОВА. — Албатта, уларнинг саломатлигига етарлича эътибор бераман, деб ўйлайман. Лекин тўғриси, ҳеч қачон уларни акушер-гинекологга олиб бориб текширтирмаганман. Қўни-қўшни, маҳалладагилар, бирор танишимиз кўриб қолса, нотўғри хаёлга бормасин, деганман-да. Қизларимда ой кунида оғриқлар бўлиб туради. Оддий оғриқ қолдирувчи дорилар билан ўтказиб юборишади. Президентимизнинг аёлларимиз, қизларимиз саломатлигига бундай жиддий эътиборини кўриб, рости, фарзандларимизга ўзимиздан ҳам ортиқроқ қайғурадиган инсон борлигини ҳис қилдим.

Ўсмир, балоғат ёшдаги қизлар баъзан ўз руҳиятида кечаётган ўзгаришларни тўғри англолмайди. Уларнинг онаси ёки опаси бундай чоғларда энг яқин сирдош бўлиб, тўғри маслаҳат берса, яхши, акс ҳолда, қизларнинг аҳволи танг бўлиши ёки келгусида саломатлигида ўрнини тиклаб бўлмайдиган йўқотишлар келиб чиқиши мумкин.

Агар юртимизда хотин-қизлар учун махсус поли­клиникалар очилса, уларда ҳар йўналишдаги тажрибали шифокорлар, психологлар хизмат қилса, аёллар саломатлиги ишонарли ҳимояланган, руҳий олами янада гўзал, қизларимиз соғлом она бўлишига шароит яратилиб, имконият ортарди.

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

🕔17:26, 13.12.2019 ✔2

Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

Батафсил
ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

🕔17:25, 13.12.2019 ✔2

Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

Батафсил
«БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

«БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

🕔11:18, 10.12.2019 ✔140

ёки замонавий судхўрлик феномени 

«Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

    ✔ 2    🕔 17:26, 13.12.2019
  • ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

    ✔ 2    🕔 17:25, 13.12.2019
  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 140    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 142    🕔 11:16, 10.12.2019
  • ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

    ✔ 341    🕔 16:14, 29.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар