Даромад манбаи      Бош саҳифа

«БЕРИЛАДИГАН  КРЕДИТ  ОЗ  ЭМАСМИ?»

Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Мулкдорлар синфини шакллантириш орқали одамларнинг тафаккурини, дунёқарашини ўзгартирамиз», деб бот-бот таъкидлаётгани бежиз эмас.

«БЕРИЛАДИГАН  КРЕДИТ  ОЗ  ЭМАСМИ?»

Бугун жойларга чиқиб, ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик борасидаги имкониятларини ўрганиш, молиялаштиришни ҳал этиш ва амалий ёрдам бериш тижорат банкларининг ҳам асосий мақсадига айланган. Масалан, акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан аҳоли орасида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот туфайли 14 минг 57 фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирибди.

Ана шу вазифадан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг кенг қатламини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан кредит беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.

Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари Алишер МУРАТОВ ҳамда департамент директори Фарҳод ҒОФУРОВ кўпчиликни қизиқтираётган айрим саволларга жавоб беришди.

Жойларда аҳолига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратилаётган кредит маблағи фақат пластик картада бериладими?

— Аслида аҳолига ажратилаётган кредитлар фақат пластик картада берилсин, деган гапнинг ўзи йўқ. Ҳозир банк маблағни аҳолига нақд пулда бериш устида ҳам бош қотирмоқда.

Тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган фуқарога ставкаси 9 фоиздан кам бўлмаган миқдорда кредит берилади: бу миқдор кўп эмасми?

— Йўқ, кўп эмас. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда берилади. Қолаверса, тадбиркор ўз фаолиятини йўлга қўйиб, беш нафар ишчига янги иш ўринлари яратса, унга 6 фоизли кредит таклиф этилади.

Сир эмас, иссиқхона ташкил этиб, у ерда лимон ҳамда бошқа экинлар етиштириш истагида бўлганлар кўп. Маълум бўлишича, бу ишни бошламоқчи бўлиб юрган фуқарога 15 миллион сўм миқдорида кредит ажратиб берилади. Бу кам эмасми?

— Дастлаб, ишни 2-3 сотихча келадиган майдонда иссиқхона барпо этишдан бошлаган маъқул. Шундай қилинса, у ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Фуқаро, дейлик, 10 сотихда иссиқхона ташкил этиш ниятида бўлса ҳам унга зарур миқдорда кредит ажратиб берилади, албатта. Бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас. Масалан, Фарғона водийсидаги оилалар томорқасидан самарали фойдаланишда кўпчиликка ўрнак бўлиши мумкин. Бир тасаввур қилинг-а, иссиқхона ичида ўнта товуқ ҳам боқиляпти. Тадбиркорнинг айтишича, биринчидан, товуқ иссиқхона ҳароратини бир меъёрда ушлаб турса, иккинчидан, даромад ҳам келтиради, учинчидан, тупроққа маҳаллий ўғит ҳам беради. Бу тажрибани оммалаштириш мумкин.

Шу ўринда соҳибқирон Амир Темурнинг «Бир тадбиркор мингта лоқайд, тадбирсиз кишидан афзал», деган сўзлари ёдга келади. Бугун кўплаб тадбиркорлар банкдан кредит олиб, фаолиятини кенгайтириб, сифатли, харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда ва ўзини ҳам, давлатни ҳам бойитмоқда. Мухтасар айтганда, ҳаётда учрайдиган мушкулликларни писанд этмай, дадил ҳаракат қилаётган тадбиркор ўз орзусига эришмоқда. Буларнинг барига тадбиркорларга ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабаб.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

150 хотин-қиз ишли бўлди

150 хотин-қиз ишли бўлди

🕔10:11, 21.06.2018 ✔37

Биринчи маҳсулотнинг 200 донаси «брак»ка чиққан.

Батафсил
Хорижий кредит фоизи қанча?

Хорижий кредит фоизи қанча?

🕔10:11, 21.06.2018 ✔35

Бугунги шиддаткор замонда бирор янгиликка қўл урмоқчи бўлган саноат корхонаси ёки тадбиркор борки, албатта, маблағга эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда хориждаги ҳамкорлар томонидан тақдим этилган кредит линияси жуда қўл келади.

Батафсил
Озгина жойдан  кўп ҳосил

Озгина жойдан кўп ҳосил

🕔10:10, 21.06.2018 ✔62

Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 150 хотин-қиз ишли бўлди

    150 хотин-қиз ишли бўлди

    Биринчи маҳсулотнинг 200 донаси «брак»ка чиққан.

    ✔ 37    🕔 10:11, 21.06.2018
  • Хорижий кредит фоизи қанча?

    Хорижий кредит фоизи қанча?

    Бугунги шиддаткор замонда бирор янгиликка қўл урмоқчи бўлган саноат корхонаси ёки тадбиркор борки, албатта, маблағга эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда хориждаги ҳамкорлар томонидан тақдим этилган кредит линияси жуда қўл келади.

    ✔ 35    🕔 10:11, 21.06.2018
  • Озгина жойдан  кўп ҳосил

    Озгина жойдан кўп ҳосил

    Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради.

    ✔ 62    🕔 10:10, 21.06.2018
  • Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Интенсив боғ қандай ерда унади?

    ✔ 59    🕔 10:40, 14.06.2018
  • Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

    ✔ 52    🕔 10:39, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар