бир-биридан фарқланса...
Бугун савдо расталаримиз турфа хил қандолат маҳсулотларига тўла. Лекин уларнинг айримларида ишлаб чиқарилган ёки яроқлилик муддати кўрсатилмайди. Эмин-эркин сотилаверади. Савол туғилади: бундай маҳсулотнинг сифат хавфсизлиги даражаси қандай? У талабга жавоб берадими? Ушбу озиқ-овқатлар истеъмолга яроқлими?
— Қоидага кўра, қандолат маҳсулотлари (булочка, пряник ва ҳоказолар) тайёрланган кундан бошлаб ўн кун давомида сотилиши мумкин, — дейди «Ўзстандарт» агентлигининг аккредитация бошқармаси бошлиғи Шокир АЛИМОВ. — Шу муддатдан қолиб кетса, савдога чиқарилиши мумкин эмас. Шу маънода, агар истеъмолчи бундай маҳсулотнинг (умуман, ҳар қандай) муддати ёки яроқлилик санаси кўрсатилмаганига дуч келса, уни харид қилмаслиги керак.
Агентлигимиз тадбиркорлар ишлаб чиқарган қандолат маҳсулотларининг сифат даражасини текширишга масъул ташкилотлардан бири. Мазкур жараёнда маҳсулот сифатсиз деб топилса, у истеъмолга чиқарилишига йўл қўйилмайди. Масалан, 2016 йилда 1 миллиард 962 миллион сўмликдан зиёд маҳсулотлар яроқсиз, деб топилди.
Олиб борилаётган ушбу чора-тадбирларга қарамай, фуқароларимиз орасида сифати кафолатланмаган, муддати ўтиб кетган қандолат маҳсулотларини сотаётган «учарлар» ҳали-ҳамон бор.
Айрим ҳолларда буханка ноннинг ҳажм жиҳатидан бир дўконда катта, бошқасида кичикроқлигига гувоҳ бўламиз. Аслида у меъёр бўйича неча грамм бўлиши керак?
— «Ўзстандарт» агентлиги томонидан буханка нонга белгиланган стандарт вазн — 600 грамм, — дейди мутахассис. — Ундан кам бўлса, буханка нон истеъмол талабига жавоб бермайди. Текшириш давомида шу ҳолатга дуч келинса, буханкани ишлаб чиқараётган тадбиркорга сертификат берилмайди. Демакки, нонни ишлаб чиқариш вақтинчалик тўхтатилади.
Ўз мухбиримиз
ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
🕔17:26, 13.12.2019
✔2
Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди.
Батафсил
ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?
🕔17:25, 13.12.2019
✔2
Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.
Батафсил
«БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»
🕔11:18, 10.12.2019
✔140
ёки замонавий судхўрлик феномени
«Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.
Батафсил