Даромад манбаи      Бош саҳифа

БЕШИК МЕҲРДАН ЯСАЛСА...

бола сокин ором олади

Бозор айланиб юргандим, йўл четидаги мўъжазгина дўкон эътиборимни тортди.  Ҳунарманднинг қалб қўрини бериб, маҳорат билан ясаган бешикларини узоқ томоша қилдим.

БЕШИК МЕҲРДАН ЯСАЛСА...

Ёғоч ўймакорлиги, рангларнинг ишлатилиши чин юракдан меҳнат қилинганини кўрсатиб турарди.

— Анча йиллик устамисиз? Тажрибангизга қараб оламиз-да, маҳсулотингизни, — ҳазиломуз сўради, бешик харид қилиш ниятидаги онахон.

— Ақлимни таниганимдан буён отамнинг ёнида юриб, бешик ясашнинг сир-асрорларини ўрганганман, — деди уста жилмайиб. — Бешикчилар сулоласининг тўртинчи авлодиман. Ота касбни маҳкам ушлаб, мана, бугун оила аъзоларим билан бирга устачилик қилиб келяпмиз. Набираларим ҳам сафга қўшилиб, анча даст­ёр бўлиб қолишган. Турмуш ўртоғим билан шу ҳунарнинг ортидан икки қиз, бир ўғилни вояга етказиб, уйли-жойли қилдик.

Бешикларни бемалол танлаб олаверинг. Буниси толдан ясалган, буниси эса тутдан. Тутникини ола қолинг, қизи­нгиз ҳам тутдек серфарзанд бўлади. Бешикларимиз ёз ва қиш чилласини кўрган ёғочдан ясалган, қурт емайди, енгил. Бўялишига қараб, дидингизга ёққанини олаверинг. Қизил, сариқ, кўк, яшил ва қора ранглар бола миясини ривожлантириб, унда ранг ажратиш қобилиятини шакллантиради.

Онахон бешик танлагунига қадар устадан ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб олмоқчи бўлдим.

— Ҳалигина оилавий ҳунармандмиз, дедингиз. Фарзанд тарбиясида ҳунарнинг аҳамияти катта дейишади-я, шу ростми?

— Пешона тери билан оила боқиш, фарзандларни камолга етказишнинг машаққати билан бирга, завқи ҳам ўзгача, — дейди ўша  бешикчи ҳунарманд Шуҳрат КОМИЛОВ. — Ҳунарга меҳр қўйган боланинг қалби тоза бўлади. Доимий қиладиган иши, машғулоти бўлгач, ноўрин ишларга вақти қолмайди-да.

— Шогирдларингиз ҳам кўпдир?

— Албатта, ҳунарни қадрлайдиган инсонлар анчагина. Шу кунга қадар ўн нафардан кўпроқ йигитларга бешикчиликнинг сирларини ўргатдим. Ҳозир улар мустақил тарзда ўз ишларини йўлга қўйиб олишган.

— Ривожланиш ва ўзгаришлар асрида яшаяпмиз-да, айтинг-чи, келажакдаги бешикларимиз қандай кўринишда бўлади?

— Бугун турли-туман замонавий, ўзи тебраниб алла айтадиган бешиклар чиқяпти. Улар пульт ёрдамида ўзи тебраниб, алла айтади. Айниқса, бешикнинг йиғиладиган, ихчам турларини сайёҳлар эсдалик учун олиб кетяпти.

Хорижликлар бешикни кўрганда ҳайратини яшира олмайди. Шундай вақтларда қилаётган меҳнатим зое кетмаётганидан, ўзбекнинг ўзлигини дунё аҳлига кўрсата олаётганимдан хурсанд бўламан. 

Уста бир менинг саволимга жавоб бериб, бир харидорга кўмаклашар экан, ҳунар ортидан доимий ҳаракатда, тани соғлиғи энг катта бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Бешик ясаш шунчаки ҳунар эмас, балки ўзига хос ижод эканини айтди.  

— Бешикда чақалоқ сокин ухлаши, ором олиши учун унга устанинг меҳри сингиши керак. Бундай иш чиройли ва сифатли чиқади. Шунинг учун ҳам ҳаммаси ҳар хил вақтда битади. Ҳар бир бешикни худди янги санъат асарига ўхшатаман. Унинг тайёр бўлганидаги завқни ҳеч нима билан тенглаштириб бўлмайди...

Уста ҳали гапини тугатиб улгурмаганди, онахон «бешик танлаб бўлдим», — деб чақириб қолди. Устанинг турмуш ўртоғи Мастура опа бешикни чақалоқни белашга тайёр қилиб берганди, оппоқ тўр парда ёпилган бешикдан бир муддат кўз узолмай қолдим.

Дўкондан чиқар эканман, бирга ҳаёт кечириб, ўз умр йўлини ҳунарнинг машаққатли меҳнати билан боғлаган ҳунармандлар оиласига ҳавасим келди.

 Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири  




Ўхшаш мақолалар

«ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

«ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

🕔12:53, 30.11.2017 ✔52

Томорқадан даромад олишда зараркунанда ҳашаротлар деҳқонларга катта муаммо туғдиради. Шу боис уруғ ерга қадалгандан то униб чиқиб, ҳосилга киргунга қадар ҳам кимёвий ўғитларга эҳтиёж сезилади.

Батафсил
ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

🕔12:53, 30.11.2017 ✔39

маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди, аҳоли манфаатини ҳимоя қилади

Назорат-касса машиналари савдо ва барча тоифадаги хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритишида муҳим восита саналади.

Батафсил
ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

🕔12:34, 23.11.2017 ✔83

Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

    «ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

    Томорқадан даромад олишда зараркунанда ҳашаротлар деҳқонларга катта муаммо туғдиради. Шу боис уруғ ерга қадалгандан то униб чиқиб, ҳосилга киргунга қадар ҳам кимёвий ўғитларга эҳтиёж сезилади.

    ✔ 52    🕔 12:53, 30.11.2017
  • ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

    ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

    маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди, аҳоли манфаатини ҳимоя қилади

    Назорат-касса машиналари савдо ва барча тоифадаги хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритишида муҳим восита саналади.

    ✔ 39    🕔 12:53, 30.11.2017
  • ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

    ✔ 83    🕔 12:34, 23.11.2017
  • КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

    КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

    Фориш туманида ўтган йили 7 минг 725 тонна балиқ овланган эди. Жорий йилда бу кўрсаткични 8 минг тоннадан ошириш режалаштирилган.

    ✔ 66    🕔 12:34, 23.11.2017
  • ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.

    ✔ 146    🕔 11:52, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар