Халқ виждони      Бош саҳифа

МАҲАЛЛАЛАРДА НАВРЎЗ ШУКУҲИ

Баҳорда Наврўзни интиқиб кутамиз. Бу миллий байрамимиз замирида юртдаги тинч ва осуда ҳаёт, тўкин-сочинлик ва инсонлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат туйғусининг бардавомлигига ишора бор. Неча асрлардан буён кўнгилларни боғлаётган баҳорий айём, мана, бу йил ҳам ҳар бир шаҳару қишлоқ, овул ва маҳаллаларда ўзгача тароват билан нишонланмоқда.

МАҲАЛЛАЛАРДА НАВРЎЗ ШУКУҲИ

Қишнинг аёзли кунлари ўтиши билан барча маҳаллаларда қўни-қўшнилар сумалак пишириш тадоригига тушиб қолади. Кимдир буғдой ундиради, яна биров ўтин ғамлаб, қозон-ўчоқ ҳозирлайди, болалар дошқозонга солиш учун тош теради. Катта-кичик бирдек меҳнат қилиб, баҳорнинг илк таомини ҳамжиҳатликда тайёрлашга ҳисса қўшади.

— Наврўз яқинлашиши билан маҳалламиз ҳам ҳавас қилгудек кўркам қиёфа касб этади, — дейди Қарши шаҳри «Рогузар» МФЙ раиси Зоҳид САИДОВ. — Йигитлар дарахт кўчатлари ўтқазишса, қизлар гул экишади. Ҳамма оиласи ва яқинлари билан бирга меҳнат қилади. Бундай ишларнинг бирдамликда ва ҳамкорликда бажарилиши фарзандларимизда кичик ёшданоқ меҳнат қилиш кўникмасини уйғотиб, уларни ҳамжиҳатликда фаолият юритишга ўргатади.

Халқ сайлларида миллий ўйин ва мусобақалар ташкил этилади. Бу каби анъаналар ёшлар онгида миллий қадриятларимизга ҳурмат уйғотишга хизмат қилади.   

Наврўз сайлида айланиб юрар эканмиз, атрофдагиларнинг кайфиятини кўриб кў­нгиллар ёришди. Кимдир гул кўтарган, яна кимдир яқин инсонини байрам билан табриклаш учун совға олиб кетяпти. Ёнимдан ўтиб бораётган қизча эса завқини яшира олмай, «ойижон, ҳар куни шундай байрам бўлса, қанийди», деди тўлқинланиб. Ҳақиқатан ҳам, Наврўзнинг шукуҳи ўзгача. 

— Маҳалламизда 4300 га яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди Яшнобод тумани «Тонг» МФЙ маслаҳатчиси Шоҳиста АЛИМОВА. — Улар ўртасида бирдамлик уйғотиш учун икки-учтадан кўпқаватли уйларда ҳамкорликда сумалак пишириш ташкиллаштирилади. Бунда қарияларимиз сумалак тарихи, унинг миллий урф-одатимиз сифатидаги аҳамияти ҳақида ёшларимизга турли ҳикоя ва ривоятлар сўзлаб беради. Уни пишириш қоидаларини ўргатади. Бу маҳалламизда истиқомат қилаётган бошқа миллат вакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотади. Турли миллат вакиллари бир дастурхон атрофига йиғилиб, миллий таомларимиздан тановул қилишади.

Назаримда, маҳалланинг фаровонлиги аҳилликда. Кўз-кўзга тушиб, инсонлар ўртасида меҳр пайдо бўлиши, ўзаро ҳурмат туйғусининг шаклланиши, миллий анъаналаримизнинг келажак авлодларга етиб боришида шу каби тадбирларнинг аҳамияти жуда катта.

Халқимизда шундай ажойиб анъана мавжуд: маҳалладошлар сумалак пиширса, уни ҳаммага улашишади. Айниқса, ёши улуғлар шу кунларга етказганига шукр қилиб, яхши ният билан сумалакдан тотиб кўришади. Аслида сумалак пишириб, Наврўзни нишонлаш, маҳалладошлар ўзаро йиғилиб дилдан суҳбатлашиши, аҳил-иноқликни янада мустаҳкамлаши учун оддий бир сабаб, холос. Лекин ана шу сабаб минг йиллар давомида халқимизнинг эзгу анъанаси бўлиб, аждоддан-авлодга ўтиб келяпти. Миллий анъаналарга содиқлик, урф-одат ва қадриятларга муносиб ворислик каби олижаноб таомиллар айни шундай муносабатларда яққолроқ кўринади.  

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔86

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Чаққон келин ҳаммасига улгуради

Чаққон келин ҳаммасига улгуради

🕔11:48, 28.06.2018 ✔88

Камини яшириб, кўпини оширадиган қайноналар шунчалик ноёбми?

Батафсил
Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

🕔10:13, 21.06.2018 ✔108

Ўтган йили 9 та жиноят содир этилган маҳаллада бугун жиноятчиликка чек қўйилди. Бунга қандай эришилди?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар