Даромад манбаи      Бош саҳифа

ИХЧАМ ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ

Қуйида аҳоли томорқасида 2 сотих майдонда енгил конструкцияли иссиқхонада помидор етиштиришдан олинадиган даромаднинг оддий ҳисоб-китобини келтирамиз.

ИХЧАМ ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ

Аввало, иссиқхона қуриш ва кўчат сотиб олиш харажатлари учун ажратиладиган кредит миқдори аниқлаб олинади. ­Бу 7 800 000 сўмни ташкил этади, дейлик.

Иссиқхона қурилишига  7 500 000 кетади, деб ҳисоблаймиз. Бундай иссиқхонага эса йилига 1200 дона кўчат экиш мумкин. Кўчат сотиб олиш харажатлари 1 йилда 2 марта бўлади. 1 дона кўчат 250 сўмдан бўлса, 600 (1 марта) донаси 150 000 сўм бўлади. Бу бир йил учун 300 000 сўмни ташкил этади. 

Кимёвий воситалар, маҳаллий ва минерал ўғитлар сотиб олиш, маҳсулотни бозорга олиб чиқиш ва бошқа харажатларга ўртача 1 000 000 кетади.

Бундан эса жами йиллик харажат (ажратиладиган йиллик 9 фоизли кредит билан. Яъни, 7 800 000 + 1 000 000 + 702 000) келиб чиқади ва бу 9 502 000 сўмни ташкил этади.

Энди олинадиган маҳсулот миқдорига тўхталсак.  1 йилда 1 туп кўчат ўртача 3,75 килограмм ҳосил беради, дейлик. Демак, 3,75 килограммни 600 туп кўчатга (1-ҳосил) кўпайтирсак, 2 250 килограмм ҳосил бўлади. Ҳосил икки марта олинишини ҳисобга олиб, уни 2 га кўпайтирсак, 4 500 кило­грамм келиб чиқади.

Помидорнинг 1 килограмми ўртача 3 500 сўмдан ҳисобланса, бир йилда олинадиган даромад 15 750 000 сўмни ташкил этади. Энди олинган даромаддан (15 750 000) жами йиллик харажатларни (9 502 000) айирамиз. Демак, 1 йилда олинадиган соф даромад 6 248 000 сўм келиб чиқади.

Кредитни 6  ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга олиш мумкин.

 «Агробанк» АТБ бизнес-лойиҳа буклети асосида

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

150 хотин-қиз ишли бўлди

150 хотин-қиз ишли бўлди

🕔10:11, 21.06.2018 ✔37

Биринчи маҳсулотнинг 200 донаси «брак»ка чиққан.

Батафсил
Хорижий кредит фоизи қанча?

Хорижий кредит фоизи қанча?

🕔10:11, 21.06.2018 ✔35

Бугунги шиддаткор замонда бирор янгиликка қўл урмоқчи бўлган саноат корхонаси ёки тадбиркор борки, албатта, маблағга эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда хориждаги ҳамкорлар томонидан тақдим этилган кредит линияси жуда қўл келади.

Батафсил
Озгина жойдан  кўп ҳосил

Озгина жойдан кўп ҳосил

🕔10:10, 21.06.2018 ✔62

Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 150 хотин-қиз ишли бўлди

    150 хотин-қиз ишли бўлди

    Биринчи маҳсулотнинг 200 донаси «брак»ка чиққан.

    ✔ 37    🕔 10:11, 21.06.2018
  • Хорижий кредит фоизи қанча?

    Хорижий кредит фоизи қанча?

    Бугунги шиддаткор замонда бирор янгиликка қўл урмоқчи бўлган саноат корхонаси ёки тадбиркор борки, албатта, маблағга эҳтиёж сезади. Ана шундай пайтда хориждаги ҳамкорлар томонидан тақдим этилган кредит линияси жуда қўл келади.

    ✔ 35    🕔 10:11, 21.06.2018
  • Озгина жойдан  кўп ҳосил

    Озгина жойдан кўп ҳосил

    Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради.

    ✔ 62    🕔 10:10, 21.06.2018
  • Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Интенсив боғ қандай ерда унади?

    ✔ 59    🕔 10:40, 14.06.2018
  • Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

    ✔ 52    🕔 10:39, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар