Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЯККАБОҒДА 4, ШАҲРИСАБЗДА 3 ГЕКТАР ПЛАНТАЦИЯ

Халқ табобатида заъфарон ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилади. Абу Али ибн Сино заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли, нафас аъзоларини соғлом қилишини ёзиб қолдирган. Бугунги кунда заъфарон Эрон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия каби ўн бешдан ортиқ мамлакатда етиштирилади.

ЯККАБОҒДА 4, ШАҲРИСАБЗДА 3 ГЕКТАР ПЛАНТАЦИЯ

Аgro.uz сайтида келтирилишича, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган истиқболли лойиҳалар қаторида юртимизнинг 23 туманида 50 гектардан зиёд майдонда заъфарон (шафран), зиравор ўсимлиги плантацияларини ташкил этиш, унинг хомашёсидан фармацевтика саноатида фойдаланиш, маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Биология фанлари доктори, профессор Бобоқул Тўхтаевнинг таъкидлашича, гулсафсардошлар оиласига мансуб заъфарон шамолдан пана, жануб томонга бироз қия қуруқ тупроқларда ўсади. Уни экиш муддати июль-август ойларига тўғри келади. Заъфарон тугунак пиёзлари 10 сантиметр узоқликда, 15 сантиметр чуқурликда, 60 сантиметр кенгликда экилади.

Ундан олинадиган доривор хомашё — қизил рангли гул устунчаси октябрь-ноябрь ойларида терилади ва заъфарон тайёрлаш пунктларига юборилади. Бир гектар плантациядан ўртача 4 килограмм, иккинчи йили 7-8, кейинги йилларда ­15-16 килограмм доривор ҳосил олиш мумкин. Жаҳон бозорида 1 килограмм хомашёнинг нархи 400 доллардан 1000 долларгача баҳоланади.

Мамлакатимизда ушбу ўсимликни кўпайтириш ва плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника боғи олимлари томонидан олиб борилди. Тадқиқотлардан аниқланишича, заъфарон юртимиз тупроқ-иқлим шароитига тўлиқ мос бўлиб, уни Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида, боғ ва токзорлар қатор ораларида, ўрмон ҳудудларида етиштирса бўлади.

Жорий йилдан бошлаб Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ва Китоб туманларида 4 гектардан, Шаҳрисабз туманида 3 гектар майдонда заъфарон плантацияларини барпо этиш мўлжалланмоқда. Ушбу ўсимликни кўпайтириш мамлакатимизда доривор ўсимликлар хом­ашёсини маҳаллий шароитда етиштириш, фармацевтика саноати эҳтиёжини таъминлаш ва озиқ-овқат зиравори сифатида экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Ҳозирги кунда ушбу ўсимлик тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Унинг таркибида 50 фоиздан ортиқ бўёқ берувчи кроцин, 2,7 фоиз ёғ, 0,32 фоиз эфир мойи, В, В2 витаминлари, азотли моддалар, қанд, калий ва кальций бирикмалари мавжуд бўлиб, кўплаб касалликларни даволашда қўлланилади. Ўзига хос хушбўй ҳиди, ёрқин ранг ва таъм бериши боис турли таомларга қўшилади. Заъфарон қўшилган озиқ-овқат маҳсулотлари бир неча кунгача сифатини йўқотмайди.

 Нурпўлат НУРҚУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

🕔15:04, 16.02.2018 ✔28

Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

Батафсил
ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

🕔15:04, 16.02.2018 ✔48

Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

Батафсил
ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

🕔15:03, 16.02.2018 ✔25

Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

    Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

    ✔ 28    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

    ✔ 48    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

    ✔ 25    🕔 15:03, 16.02.2018
  • ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    Ниҳоллар ҳосилга кириши ва даромад келтириши учун…

    Даромад олишнинг йўллари кўп. Кимдир ишлаб чиқариш билан, бошқаси хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

    ✔ 79    🕔 10:49, 09.02.2018
  • СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади. ​​​​​​​

    ✔ 47    🕔 10:48, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар