Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

«СУВНИ КЎРМАЙ ЭТИК ЕЧМАЙМАН»

Бир пайтлар телеэкран орқали намойиш этилган «Чархпалак» сериали ҳали-ҳануз томошабинлар ёдида. Уни ҳаммамиз мароқ билан томоша қилганмиз. Фильмдаги ҳар бир роль ижрочиси ўз мухлисини топиб, муваффақиятга эришган. Айниқса, бош қаҳрамонЭгамқул образининг ижрочиси Карим МИРҲОДИЕВ катта шуҳрат қозонган.

Деярли барча ролларида сабр-бардошли, камтарин, жиддий, ҳалол инсонни гавдалантирадиган бу инсон аслида ҳаётда қандай? Актёр билан кечган мазмунли суҳбатимизнинг дастлабки саволини шундан бошладик.

«СУВНИ КЎРМАЙ ЭТИК ЕЧМАЙМАН»

— Инсон ўзига четдан туриб баҳо беролмайди, — дейди актёр. — Балки баъзилар учун инжиқдирман. Лекин одамлар менга қандай муносабатда бўлса, уларга жавобим ҳам худди шундай бўлади. Иккиюзламачиликни ёмон кўраман. Қўлимдан келса, ёрдамимни аямайман, келмаса, тўғри тушунтираман. Ҳаётда барчага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Ҳамманинг кўнглига қараб яшасангиз, шахсий ҳаётингиз мураккаблашиб кетади.

— Кўпчилик сизни «Чархпалак» сериали орқали таниган. Шундан сўнг бир қанча сериалларда ҳам роль ижро этдингиз. Аммо уларни «Чархпалак»даги қаҳрамон каби муваффақиятли дея олмаймиз. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

— Очиғи, «Чархпалак» фильмидаги Эгамқул образи бу қадар машҳур бўлишини умуман кутмагандим. Томошабинларга ёққан экан, бундан фақат хурсандман. Албатта, бунга юксак истеъдодли ёзувчи Шароф Бошбековнинг беқиёс хизмати туфайли эришилди: у фильм сценарийсини қиёмига етказиб ёзган.

Бошқа сериаллардаги ролларим яхши чиқмаганининг асосий сабаби — сценарийнинг саёзлиги ва режиссёрлик ишининг талаб даражасида эмаслиги, деб биламан. Кўпи ўзимга ҳам маъқул бўлмаган. Мисол учун, «Одамлар орасида» сериалидаги ролимдан умуман кўнглим тўлмаган.

Аслида «Чархпалак» билан бу сериални битта режиссёр суратга олган. Лекин «Одамлар орасида» асарида ортиқча диалог ва сюжет кўп. Қолаверса, унда конкрет муддао очилмаган. «Чархпалак»да эса аксинча. Воқеалар аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамда ортиқча эпизодлардан ҳоли.

— Ролларингиз турлича бўлса-да, ҳаммасини бирлаштириб турадиган бир жиҳат бор — ҳаётга жиддий қарайдиган, қийинчиликларда тобланган, қандайдир ички дардга эга қаҳрамонлар. Бу ҳаётдаги Карим Мирҳодиев табиатидан ўтган жиҳатларми ёки режиссёрлар сизга айнан шундай роль беришадими?

— Кўпи бошимдан ўтган. Лекин мен ўзимни ниҳоятда жиддий актёр деб ҳисобламайман. Чунки ҳар бир ижодкорнинг ўз йўналиши бор. Айримларга жиддий, бошқаларга эса кўпроқ комик роллар ижро этиш ёқади. Танлаган йўналишим шу ва бундан ҳозирча қайтиш ниятим йўқ.

Менимча, актёр хоҳ ижобий, хоҳ салбий роль ижро этсин, томошабиннинг юрагига етиб бориши керак. Шу маънода, буюк актёр Ҳамза Умаров ижодини жуда ҳурмат қиламан. Бу инсон ҳар қандай ролни маромига етказиб ижро этган. Масалан, «Ўткан кунлар» фильмида салбий қаҳрамон, яъни Ҳомид характерини ниҳоятда юқори диапазонда тасвирлаб бергани боис, устозимизнинг фильмда айтган гаплари халқ орасида ҳали-ҳануз машҳур.

Умуман, Ҳамза Умаровнинг нафақат фильмдаги, балки дубляж санъатидаги жумлалари одамлар орасида, кундалик ҳаётдаги ҳазил-мутойибада ҳозиргача оммалашган.

— Фильмларда оқкўнгил, самимий, меҳрибон ота ролини маромига етказиб ўйнайсиз. Аслида оилада, фарзанд тарбиясида ҳам шундай отамисиз?

— Барча ролларни маромига етказдим, дейиш нокамтарлик. Камчиликларим ҳам оз эмас. Баъзи ролларни кўнгилдагидек ижро этолмаган пайтлар кўп бўлган. Оиламга келсак, у ҳақда гапиришни истамайман. Чунки бу менинг шахсий ҳаётим. Фарзанд тарбиясида ҳар ким хоҳлаганини қилади. Болаларим менинг каллам билан яшамайди. Уларнинг ақл-идроки бор, ўз ҳаёт йўлини танлашга ҳақли.

Фақат бирор нима қилмоқчи бўлса, олдин мен билан маслаҳатлашса, кифоя. Улар билан дўстона муносабатда бўлишга интиламан. Чунки уларга ишонаман. Шу боис, ўз ҳолига қўйганман. Аслида ота-онам ҳам менга худди шундай тарбия берган.

— Аброр Ҳидоятов деганда Отелло, Шукур Бурҳоновни олсак, Шоҳ Эдип, Сойиб Хўжаевда эса Тошболта ошиқ образлари гавдаланади. Карим Мирҳодиевда-чи? Сиз қайси ролингизни тасаввур қиласиз ва нима учун?

— Ҳали бундай образ яратмадим. Кимнинг қандай ижодкор эканини томошабин ҳал қилади. Биздан кейинги авлод меҳнатимизга баҳо берсин. Унгача бир нарса дейиш қийин. Қолаверса, ҳали қиладиган ишларим, режаларим жуда кўп.

Сиз юқорида санаб ўтган актёрлар — буюк ижодкорлар. Уларнинг барчасини ўзимга устоз деб биламан. Актёрлик санъатида ҳали бирон нарсани уларга ўхшатиб, қотириб қўйганим йўқ.

— Нега комик роллар ижро этмайсиз? Ахир, уни профессионал даражада очиб бера оладиган актёрсиз. «Кичкина табиб» фильмидаги Тешавой қаҳрамони­нгиз­ ҳам ёмон чиқмаган, назаримда.

— Шунақа таклиф бўлмаяпти-да (кулиб). Агар таклиф тушса, албатта, ижро этаман. Назаримда, актёр ҳар қандай жанрда роль ижро эта олиши керак. Шунда у ўз касбининг устасига айланади.

Комик роль ижро этиш ўзимга ҳам ёқади. Афсуски, менга уни таклиф этишмайди. Сабаби, кўпчилик режиссёр мени жиддий актёр деб қабул қилади.

— «Барон» фильмида кичкина эпизод роли­нгиз бор эди. Фильмдаги бу саҳна катта экранларда кўрсатилмади. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

— Очиғи, фильмнинг катта экрандаги намойишини кўрмадим. Агар шундай бўлса, балки режиссёрга маъқул бўлмагандир. Айнан шу саҳна нима сабабдан олиб ташлангани менга қоронғи. Бу — санъат. Унда ҳамма нарсага чидашга мажбурмиз.

— Хорижий фильмларда ҳам кўплаб роллар ижро этгансиз. Уларда суратга тушишдан олдин миллий менталитетимизни инобатга оласизми ёки моддий томони бирламчими?

— Албатта, ўзбекчиликка тўғри келиш-келмаслигини ҳисобга оламан. Агар у картина бизнинг қадрият ва анъаналаримизга тўғри келмаса, гонорари ҳар қанча юқори бўлмасин, фильмда роль ижро этишга розилик бермайман.

— Роль танлаётганда, асосан, унинг қайси жиҳатига эътибор берасиз?

— Энг аввало, сценарий ва режиссурага, кейин ижодий жамоага. Негаки, бу учлик бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Сценарий яхши бўлса-ю, аммо режиссёрда истеъдод етишмаса ёки ижодий жамоа профессионал бўлмаса, фильм муваффақиятга эришмайди.

— Актёрга ижод учун оилада алоҳида муҳит керакми?

— Оиладаги муҳитни фақат ўзингиз яратасиз. Яқинларим менинг ролим, ижодим учун масъул эмас. Мен саҳнада актёрман, оилада эса турмуш ўртоқ ва отаман. Уйда ижодкорлигимни унутаман.

— Ҳозир айрим актёрлар режиссёрлик ҳам қилмоқда. Сизнинг ҳам шу йўлдан бориш ниятингизни билмоқчи эдик…

— Тўғри, бугун кўпчилик режиссёрлик қиляпти. Уддалаган қандини урсин. Аммо каминада ҳозирча бундай истак йўқ. Бу иш менга тўғри келмайди. Балки йиллар ўтиб фикрим ўзгарар. Мен сувни кўрмай туриб, этик ечадиганлар тоифасидан эмасман. Шунинг учун олдиндан бирор бир гап айтолмайман. Буни кимдир нотўғри тушуниши мумкин.

— Тўй-ҳашамларда бошловчилик қилиш-чи? Бунга қандай қарайсиз?

— Бундай йўл билан пул топмайман. Чунки мен актёрман, бошловчи эмас. Позициям шу. Бошқалар бу ишни ўзига лозим топган экан, бу уларнинг иши.

— Хусусий фильмларда камнамосиз. Нега?

— Тўғриси, бу борада кўп талаб бўлади. Лекин мен фақат ўзимга маъқул топган картинадагина суратга тушаман. Актёрман деб, пул топиш илинжида дуч келган фильмда роль ўйнаш ўзини ҳурмат қилган санъаткорга мутлақо тўғри келмайди.   

— Тошкент Маданият коллежида анча йиллар ўқитувчилик қилгансиз. Ҳозир бу соҳадан кетдингиз. Аммо актёрлик соҳасидаги кўп йиллик тажрибангизни талабаларга ўргатишга имкон топсангиз бўлмайдими?

— Мактабни битириб коллежга келган бола ҳали босиқ бўлади. У билан ишлаш бирмунча осон ва мароқли. Институтда эса бунинг акси. Айрим талабаларга бирор нарсани тушунтириш мушкул. Шу билан бирга, баъзи талабалар нима учун бу касбни танлаганини ўзи ҳам билмайди. Касбига муҳаббати бўлмаган киши билан қандай ишлаш мумкин?

Қолаверса, ўзим ҳам илк актёрлик билимини кичик тўгаракдан бошлаганман. Ўн ёшимдан драматик тўгаракка қатнашдим. Яхши мураббий қўл остида бу касбнинг сир-асрорларини эгалладим. Машғулотларда спектакль саҳналаштирардик ва уларда роль ижро этардим.

Коллеждаги фаолиятимдан мамнунман. Болалар билан ишлаб, улардан ҳам кўп нарса ўргандим. Бироқ кўпроқ ижод билан машғул бўлиш учун уни тарк этдим. Айни пайтда бадиий фильмларда суратга тушиш билан бирга, «Ўзбеккино» миллий агентлиги қошидаги театр студиясида ҳам фаолият олиб боряпман.   

 — Ҳозирги санъат инсон маънавиятининг юксалишига қанчалик таъсир қиляпти, деб ўйлайсиз?

— Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам одамлар театр ва кино саройларига келиб, спектакль ва кино томоша қилишган. Ҳатто, фарзанди жон олиб, жон бериб жанг майдонида курашаётган ота-оналар қандайдир ички илинжда санъатдан таскин топган. Санъат ҳар қандай вазиятда ҳам ўз мақомини сақлаб қола олади ва албатта, ҳар қандай шароитда ҳам эзгуликка хизмат қилади.

Назаримда, қанча давр ўтса ҳам, одамларнинг санъат орқали маънавий юксалишга интилиши сўнмаган. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади, деб ўйлайман.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Фарҳод АБДУЛЛАЕВ:  ИККОВИНИ ТАНЛАШДА ҲАМ АДАШМАГАНМАН

Фарҳод АБДУЛЛАЕВ: ИККОВИНИ ТАНЛАШДА ҲАМ АДАШМАГАНМАН

🕔14:24, 01.02.2018 ✔66

Ўзига хос қиёфа, овоз эгаси, комедик, драматик, трагедик ролларни бирдай меъёрига етказиб ижро этадиган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев саҳифамизнинг бу галги меҳмони. Унинг актёр ва театр ҳақидаги фикрлари ҳам ўзига хос, такрорланмас...

Батафсил
«ХИВАКИ» ТАРИХДА ҚОЛГАНИ РОСТМИ?

«ХИВАКИ» ТАРИХДА ҚОЛГАНИ РОСТМИ?

🕔12:07, 11.01.2018 ✔132

ёхуд хом-хатала ашула билан халқ ҳузурига чиқаётганлар аслида кимлар?

Инсон ўз касбини нечоғли пухта эгалласа, унинг ипидан игнасигача билса, ҳаётдан оладиган завқи ҳам ўзгача бўлади. Атрофдагилар эса шунга яраша муносабат билдиради.

Батафсил
КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ

КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ

🕔14:01, 05.01.2018 ✔173

ёхуд 100 $га тушган қизиқувчанлик

Санъат ихлосмандлари Раметовлар деса, дарров ­Жумадулла, Саида, Азиз Раметовни кўз олдига келтиради. Чунки бу санъаткорлар оиласи яратган образлари билан ҳар бир хонадонга кириб боришга улгурди. Бугунги байрамона суҳбатимизни ана шу ижодкорлар оиласи даврасида уюштирдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фарҳод АБДУЛЛАЕВ:  ИККОВИНИ ТАНЛАШДА ҲАМ АДАШМАГАНМАН

    Фарҳод АБДУЛЛАЕВ: ИККОВИНИ ТАНЛАШДА ҲАМ АДАШМАГАНМАН

    Ўзига хос қиёфа, овоз эгаси, комедик, драматик, трагедик ролларни бирдай меъёрига етказиб ижро этадиган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев саҳифамизнинг бу галги меҳмони. Унинг актёр ва театр ҳақидаги фикрлари ҳам ўзига хос, такрорланмас...

    ✔ 66    🕔 14:24, 01.02.2018
  • «ХИВАКИ» ТАРИХДА ҚОЛГАНИ РОСТМИ?

    «ХИВАКИ» ТАРИХДА ҚОЛГАНИ РОСТМИ?

    ёхуд хом-хатала ашула билан халқ ҳузурига чиқаётганлар аслида кимлар?

    Инсон ўз касбини нечоғли пухта эгалласа, унинг ипидан игнасигача билса, ҳаётдан оладиган завқи ҳам ўзгача бўлади. Атрофдагилар эса шунга яраша муносабат билдиради.

    ✔ 132    🕔 12:07, 11.01.2018
  • КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ

    КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ

    ёхуд 100 $га тушган қизиқувчанлик

    Санъат ихлосмандлари Раметовлар деса, дарров ­Жумадулла, Саида, Азиз Раметовни кўз олдига келтиради. Чунки бу санъаткорлар оиласи яратган образлари билан ҳар бир хонадонга кириб боришга улгурди. Бугунги байрамона суҳбатимизни ана шу ижодкорлар оиласи даврасида уюштирдик.

    ✔ 173    🕔 14:01, 05.01.2018
  • ЎҚИШДАН МАҚСАД — ХУЛОСА ЧИҚАРИШ

    ЎҚИШДАН МАҚСАД — ХУЛОСА ЧИҚАРИШ

    «Адабиёт — ҳаётни ўргатадиган мактаб. Бу мактабни билмай, китоб ўқимай туриб бахтли яшаб бўлмайди».

    Бугунги саҳифамизда китоб ва мутолаа маданияти ҳақида адабиётшунос-танқидчи, филология фанлари доктори, профессор Наим КАРИМОВнинг фикрларига қулоқ тутдик.

    ✔ 188    🕔 11:52, 21.12.2017
  • Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

    Гавҳар Зокирова:  «САБР ҚИЛАМАН, КЕТСА ҲАМ ҚАЙТИБ КЕЛАДИ»

    Турмуш ўртоғи билан оилавий ҳаётда ҳам, ишда ҳам елкадош бўлган аёллар унча кўп эмас. Айниқса, томошабин кўнглига йўл топиш каби мураккаб санъат соҳасида бундай ҳамнафаслик анча жиддий синовларда тобланиши аён.

    ✔ 266    🕔 12:11, 07.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар