Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

МУШТУМИ ЗЎР — МУШТУМЗЎР

ёхуд ўсмирлар ўртасидаги жанжалга нима сабаб бўлди?

Бекат яқинида бир неча ўсмир йигит қўлини пахса қилиб, ўзаро ниманидир қаттиқ муҳокама қилаётганига кўзим тушди. Бир хил кийиниб олишган демак, коллеж ўқувчилари. Анча давом этган тортишув уларнинг бир-бирига қўл кўтаришигача етиб борди.

МУШТУМИ ЗЎР — МУШТУМЗЎР

Шундай кезда муштлашувнинг олди олинмаса, қандай жиддий оқибатларга олиб келишини тасаввур қилиш қийин эмас. Хайриятки, икки-уч нафар ёши катталар тезда орага тушиб, уларни ажратиб қўйди. Бундай ҳолатлар ўсмирлар орасида тез-тез учраб туради. Баъзиларининг оқибати эса жуда аянчли якун топади. Яқинда пойтахтимиздаги коллеж ўқувчиларининг шундай муштлашувларидан бири 17 ёшли йигитнинг ўлими билан тугаганидан кўпчиликнинг хабари бор. Бу каби вазиятларнинг олдини олиш учун нималарга аҳамият бериш керак? Тарбиянинг қандай нуқсонларини бартараф этиш талаб қилинади?

Бу саволларга жавобни аввало, оиладан қидириш керак. Эндигина ақлини таниётган икки-уч ёшли болакайга катталарнинг берилиб муштлашувга ўргатаётганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Эртага бола улғайгач, тарбиянинг бу нуқсони ўз натижасини кўрсатади. Кўзи кўкариб, юзи шилиниб келганда, уни бу йўлдан қайтариш биз ўйлагандан анча қийин бўлади.       

— Айрим ота-оналар фарзандига худди ёш боладек муносабатда бўлади, — дейди психолог Лайло ­ТОИРОВА. — Аммо балоғат даврида бола ўзини худди катталардек ҳис қилади. Ота-онаси билан қарашларидаги тафовут эса уни ташқаридан дўст топишга мажбур қилади. Қарабсизки, улар бир-биридан узоқлашади. Ўсмир оиласидан яқинлик кўрмагач, ташқаридаги ҳаётга қизиқа бошлайди. Улар кўпинча ўзи англамаган ҳолда турли ҳолатларга тақлид қилади. Ўсмир энди бегона муҳитдагиларга кимлигини кўрсатиб қўйишга интилади. Бунинг учун ҳамма нарсага тайёр туради, ҳатто, куч ишлатишга ҳам.

Муаммога ечим топишда оилада ўсмир учун яқинроқ киши орқали таъсир кўрсатиш мумкин. Қолаверса, атрофдаги ўртоқлари ва шароитни ўзгартириш ҳам ёрдам беради. Кўпроқ ўзига ёқадиган вазифаларни юклаш, вақтини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор бериш керак.

Жуда эркин қўйиб юбориш ҳам болада ўйлаб-ўйламай турли ишларга қўл уриш истагини шакллантиради. Негаки, у ҳали қарорлари ва ҳаракатларига чегара қўйишни билмайди. Эътиборнинг меъёридан ошиб кетиши ёки камайиши эса жазолаш ва рағбатлантиришнинг ўз ўрнида қўлланмаслигига сабаб бўлади.

— Мени қийнаётган муаммолар ҳақида ҳеч ким эшитгиси келмайди, — дейди касб-ҳунар коллежида ўқиётган бир ўсмир. — Ўз яқинларимнинг ишончини қозона олмаяпман. Бирор ишга қўл урмоқчи бўлсам, дадам: «Бу қўлингдан келмайди, негаки, лаллайган, лапашангсан!», дейди. Ҳар қадамимни назорат қилишлари эса жаҳлимни чиқаради. Аввалига эътибор бермадим. Бир куни дўстларим олдида дадамдан қаттиқ койиш эшитдим. Шундан кейин ўзимни камситилгандек ҳис қилиб, қўлимдан нималар келишини кўрсатиб қўймоқчи бўлдим. Дарсларга қизиқишим йўқолди. Ҳаммага билагим зўрлигини исботлашга киришдим. Бу ҳаракатларим нотўғрилигини биламан, лекин қўлимдан кўп иш келишини ёнимдагиларга қандай йўл билан бўлмасин, исботлагим келаверади...

Кўриб турганингиздек, ота-онанинг болага ноўрин муносабати унда ички номутаносибликни юзага келтирган. Ўсмир ўзига азоб бераётган алам ҳиссини бошқаларга куч ишлатиш орқали олишга ўтган. Сергаклантирадиган ҳолат, тўғрими?

Ўсмирлик даврида боланинг жисмоний куч-қуввати анча ортади. Уни фақат ижобий ишларга йўналтириш ота-онанинг зиммасига катта масъулият юклайди. Фарзандимиз оила ва жамият ҳаёти учун фойда келтирадиган инсон бўлиб вояга етиши учун унинг тарбиясини бир он ҳам унутмаслигимиз зарур. 

Шаҳноза  ШОЖАЛИЛ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

ОМОНАТ

ОМОНАТ

🕔10:30, 08.09.2017 ✔61

Пойтахтдаги ишларимни якунлаб, ишхонамга қайтиш учун таксига ўтирдим. Машинада нуроний онахон, ёш аёл ва икки бола ўтирарди. Йўлда кетаётиб, дўкондан харид қилган китобни сумкамдан олдим. Анчадан бери қидирган китобимни топганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

🕔10:30, 08.09.2017 ✔72

Инсон руҳиятимураккаб. Баъзан ота-онанинг ўз фарзандини тушуниши ҳам жуда қийин кечади. Айниқса, бола улғайгани сари ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлаши ҳар икки томоннинг жабр чекишига сабаб бўлади.

Батафсил
ТАЪТИЛДАН  ЧАРЧАБ  ҚАЙТДИМ…

ТАЪТИЛДАН  ЧАРЧАБ  ҚАЙТДИМ…

🕔10:29, 08.09.2017 ✔52

Тоғ ёнбағирларида мириқиб дам олиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Руҳий ва жисмоний ҳордиқдан кейин эса яна ишга киришиб кетиш бироз мушкул кечиши аниқ. Психотерапевтлар бу ҳолатни «таътилдан кейинги синдром» деб атайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОМОНАТ

    ОМОНАТ

    Пойтахтдаги ишларимни якунлаб, ишхонамга қайтиш учун таксига ўтирдим. Машинада нуроний онахон, ёш аёл ва икки бола ўтирарди. Йўлда кетаётиб, дўкондан харид қилган китобни сумкамдан олдим. Анчадан бери қидирган китобимни топганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим.

    ✔ 61    🕔 10:30, 08.09.2017
  • ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    Инсон руҳиятимураккаб. Баъзан ота-онанинг ўз фарзандини тушуниши ҳам жуда қийин кечади. Айниқса, бола улғайгани сари ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлаши ҳар икки томоннинг жабр чекишига сабаб бўлади.

    ✔ 72    🕔 10:30, 08.09.2017
  • ТАЪТИЛДАН  ЧАРЧАБ  ҚАЙТДИМ…

    ТАЪТИЛДАН  ЧАРЧАБ  ҚАЙТДИМ…

    Тоғ ёнбағирларида мириқиб дам олиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Руҳий ва жисмоний ҳордиқдан кейин эса яна ишга киришиб кетиш бироз мушкул кечиши аниқ. Психотерапевтлар бу ҳолатни «таътилдан кейинги синдром» деб атайди.

    ✔ 52    🕔 10:29, 08.09.2017
  • ЎСМИРНИНГ ИЛК СЕВГИСИ

    ЎСМИРНИНГ ИЛК СЕВГИСИ

    ташвишми ёки қувонч?

    Ўсмирликнинг жозибаси ва ташвишларидан бирикимгадир нисбатан илиқ туйғунинг пайдо бўлиши. Бу ҳолат кўпгина ота-оналарда норозилик туғдиради. Улар ўғли ёки қизининг ўзга бир инсонга яқин муносабатини сезиши ҳамон бунга нуқта қўйишга уринади. Шу йўл билан муаммога барҳам бермоқчи бўлишади. Қарабсизки, икки томонлама қарамааршилик юзага келади.

    ✔ 129    🕔 12:16, 17.08.2017
  • ҚОБИЛИЯТ ЭМАС, МУНОСАБАТ

    ҚОБИЛИЯТ ЭМАС, МУНОСАБАТ

    юксакликни кўрсатади

    Айсбергнинг сув юзасига чиқиб турган қисми бизга жуда улкан кўринса-да, аслида унинг тасаввуримизга ҳам сиғмаган катта қисми сув қаърида яширинган. Биз унинг ўн фоиз қисминигина кўра оламиз, холос.  Айсбергнинг айни шу жиҳатини инсонларга нисбатан менгзаса бўлади.

    ✔ 127    🕔 12:15, 17.08.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар