Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

КИЧИК ЁЛҒОН КАТТА ХАТОЛАРГА ЕТАКЛАЙДИ

«Ўғлим уйга кеч келадиган одат чиқарди. Сабабини суриштирсам, ҳар хил баҳоналар тўқийди. Унинг ёлғон гапираётганини сезганимда эса фарзандимга алдаш аллақачон одат бўлиб улгурган экан...»

КИЧИК ЁЛҒОН КАТТА ХАТОЛАРГА ЕТАКЛАЙДИ

Фарзандининг ёлғон гапиришидан ташвишга тушаётган онанинг бу надомати замирида аслида нима ётибди? Болада шаклланган бу салбий одатнинг сабаби нима?

Балоғат ёшига етган болаларда атроф-муҳитга, турли нарсаларга қизиқиш кучаяди. Гоҳ ўйинқароқлик, гоҳ вазиятдан чиқиш учун ёлғон сўзлайди. Ота-она бундай ҳолатда қандай йўл тутиши керак? Бу ёлғонларнинг олдини олиш мумкинми?

— Албатта, бундай ҳолда фарзандни эътиборсиз қолдириб бўлмайди, — дейди Чилонзор туманидаги 270-умумий ўрта таълим мактаби психологи Шаҳло ­УБАЙДУЛЛАЕВА. — Ўсмирнинг ёлғон сўзлашига яқинларидан меҳр кўрмаслиги, тазйиқнинг кучайиб кетиши сабаб бўлади.  Кучли тергаш ва  ўта ғамхўрлик ҳам унга салбий таъсир кўрсатиб, алдашни одат тусига айлантириши ҳеч гап эмас. Уларга тўғри йўл кўрсатишда ота-оналарга тавсия қиладиган бир неча усуллар мавжуд. Хусусан:

 Фарзандингиз ёлғон сўзлаётганини сездингизми, уни дарҳол койиманг, аксинча, нима учун бундай қилганини босиқлик билан суриштиринг.

 Унга дўст эканингизни, ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни тўғри тушунишингизни айтинг. Шунда фарзандингизнинг сизга ишончи ва меҳри ошади.

 Ўта қаттиққўл бўлманг. Қўрқув остида яшаган бола кўп ёлғон ишлатади.

 Фарзандингизнинг ёлғонларини отаси ёки бува-бувисидан яширманг. Бу йўл унга вазиятдан чиқишда енгиллик бериб, хатони такрорлашига туртки бўлади.

Болага кичик ёшданоқ рост сўзлашнинг аҳамиятини тушунтириб бориш зарур. Ёлғоннинг қандай салбий оқибатларга олиб келишини ҳаётий мисоллар билан гапириб беришнинг ҳам самараси катта.

— Мен фарзандим ёлғон сўзлаётганини унинг кўзларидан биламан, —дейди уч фарзанднинг онаси Нилуфар УМАРХОНОВА. — Катта ўғлим ёлғон сўзлаётганда кўзлари жовдираб, қўлини кўп қимирлатиб, ўзига ишончсиздек гапиради. Мен дарров буни фаҳмлаб, унга бу йўл тўғри эмаслигини тушунтирдим. Натижаси ёмон бўлмади, эндиликда у мендан тортиниб айтолмаган сўзларини айтишни, маслаҳатлашишни ўрганди.

Кўп ҳолларда фарзандимизни ёлғон сўзлашга ўзимиз ўргатиб қўямиз. Камчиликларимизни бошқа оила аъзоларимиздан яширишга уриниш ёки алдаш ҳам унда бунинг кўникма сифатида шаклланишига олиб келади.  Вақти келиб, биз ишлатган ёлғон ўзимизга икки ҳисса бўлиб қайтади.

— Мен ёлғон сўзлаш яхши одат эмаслигини биламан, — дейди биз билан суҳбатда пойтахтимиздаги умумий ўрта таълим мактабнинг 8-синф ўқувчиси. — Кўп ҳолларда мажбурликдан ёлғон ишлатаман. Ўқитувчимдан, ота-онамдан дакки эшитмаслик учун чора деса ҳам бўлади. Улар кўпинча мени тушунишмайди ва койишади.

Фикрлардан кўриниб турибдики, ёлғон сўзлаш билан бола ўзини ҳимоя қилишга уринади. Аммо бора-бора улар йиғилиб, катта хатоларга йўл очиши мумкинлигини ҳам унутмаслик зарур. Ҳеч ким фарзанд учун ота-онадек тўғри маслаҳат бермайди. Шундай экан, болага кичиклигиданоқ дўстларча муносабат билдириб, алдов йўлини тутишига имкон қолдирмаслик зарур. 

Матлуба АҲМЕДОВА




Ўхшаш мақолалар

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

🕔15:08, 16.02.2018 ✔5

Уни қандай енгиш мумкин?

Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

Батафсил
БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

🕔14:38, 01.02.2018 ✔66

Бунга айбдор ким?

Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Батафсил
ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

🕔18:53, 18.01.2018 ✔115

Бунга ким айбдор?

«...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    Уни қандай енгиш мумкин?

    Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

    ✔ 5    🕔 15:08, 16.02.2018
  • БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    Бунга айбдор ким?

    Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

    ✔ 66    🕔 14:38, 01.02.2018
  • ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    Бунга ким айбдор?

    «...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

    ✔ 115    🕔 18:53, 18.01.2018
  • ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

    ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

    Бу палладаги хато қимматга тушади

    «Ўғлим кичкиналигида жуда серғайрат, қизиқувчан эди. Мактабни ҳам аъло баҳоларга тугатди. Ҳозир ўн тўққиз ёшда. Негадир аввалги иштиёқи сўниб, ишёқмас бўлиб қолган. Туну кун телефонга берилиб, вақтини бекор ўтказади. Бирор ишнинг бошини тут, десак, унамаяпти... Унга нима бўлганини, мудраган иштиёқини қандай қилиб «уйғотиш»ни билолмай оворамиз...»

    ✔ 131    🕔 18:51, 18.01.2018
  • ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

    ✔ 274    🕔 12:19, 26.10.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар