Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

ИНОБАТГА ОЛИНГАН ФИКР

болада қатъият ва ишончни оширади

«Доим оиламизда муҳим қарорлар қабул қилиш олдидан фикр билдирсам: «Сен нимани ҳам билардинг, ҳали ёшсан, аралашмай жим ўтир!», деб ҳеч кимнинг эшитгиси келмайди. Баъзан ўртоқларим ота-онаси улар билан худди катталардек муомала қилишини айтади. Айнан уларнинг фикри билан кўп ишлар амалга оширилганига гувоҳ ҳам бўлганман. Охирги вақтларда дарсда, дўстларим даврасида мулоҳазаларимни айтгим келмай қолди...

ИНОБАТГА ОЛИНГАН ФИКР

Ўсмирнинг бу гаплари мени ўйлантириб қўйди. Руҳи синган ва фикри инобатга олинмаган боланинг кўнглидан нималар кечяпти? Кейинги сафар ўз хоҳиш-истагини, мулоҳазасини билдиришга куч топа олармикан? 

— Тарбиядаги нуқсонлардан бири ота-онанинг болага ўз фикр-мулоҳазаларини очиқ баён этиш, мустақил қарорга келиш ва муайян вазиятга ўз нуқтаи назарини билдириш имконини чеклашдир, — дейди психология фанлари доктори Баҳриддин УМАРОВ. — Уйда бу нарсага тегиш мумкин, бу нарсага мумкин эмас, у кийимни киясан, бунисини киймайсан, қабилидаги муносабат ўрнатилади. Боланинг қизиқиши, эркинлиги четга сурилиб, ўзига ёққан кийимни кийиши, кўнгли истаган иш билан машғул бўлиши, қизиққан китобини ўқиши ва хоҳлаган спорт тури билан шуғулланиши фақат ота-она ихтиёри билан амалга оширилади. Бундай усулда тарбияланган болаларда мустақил фикр юритиш қобилиятининг суст ривожланиши, тортинчоқлик, ўз фикр-мулоҳазаларини баён эта олмаслик, тобелик, журъатсизлик каби салбий хислатлар ёрқин намоён бўлади. Бундайларда фаоллик ва ўз-ўзига ишонч етишмайди. Уларда раҳбарлик, бошқарувчанлик қобилиятлари суст ривожланган бўлади. Шу сабаб кўпинча алдов, тамагирлик қурбонига айланадилар. Кўнгилсиз вазиятларга ҳам тез-тез тушиб қолишади.

Кичиклигидан шундай муҳит ҳукмрон оилада улғайган бола балоғат ёшига етгач, тенгдошлари орасида яққол ажралиб қолади. Ундаги иккиланиш, фикрининг тўғрилигига ишонмаслик анчагина тўсиқларга учрашига сабаб бўлиши мумкин.   

— Икки фарзанднинг онасиман, — дейди Оқила ­САЛОМОВА. — Улар кичиклигида кўп касал бўлгани учун авайлаб ўрганиб қолган эканман. Мана, энди балоғат ёшига етганда бу камчилигим ўзимга билиняпти. Болалигида ҳамма нарсани тақиқлаб қўярдим. Улғая бошлагач, ҳамма ишда менга суянадиган бўлиб қолди. Ўғлим келгуси йил коллежни тамомлайди. Жуда ишонувчан, баъзан бундан ўзим ҳам хавотирга тушаман. Аслида боланинг ўзига мустақил фикрлаш, муҳим қарорлар қабул қилишига имкон яратиб бериш кераклигини тушундим.

Тошкент вилоятида истиқомат қиладиган Салим ота тарбияда айни шу масалага алоҳида эътибор қаратган. Оиланинг маросимлари, йирик харидлари олдидан мактаб ёшига етган фарзандларининг фикрлари билан ҳам қизиққани, бугун ўз натижасини кўрсатди. Бир қизи ва икки ўғли жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган. Бундай натижага эришишда китобхонлик машғулотларининг ҳам ўрни катта бўлди. Ўзи ва оиланинг барча аъзолари бирор бадиий асарни ўқиб бўлгач, йиғилиб муҳокамалар ўтказарди. Ҳар бир фарзандининг олган таассуротлари билан қизиққани уларнинг фикрини равон баён қила олишига катта ёрдам берган.  

Қатъий қарашлари ва мустақил фикрига эга бола жамиятда ўз ўрнини топишга қийналмайди. Фақат бу борада ота-она ва катталарга ҳурмат туйғусини унутмаслик жуда муҳим. Фарзанд тарбиясида бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак.  

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

🕔11:31, 04.10.2018 ✔47

Ўсмирни телефонга қандай куч боғламоқда? Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?

Батафсил
Фазилатнинг энг яхшиси

Фазилатнинг энг яхшиси

🕔11:42, 20.09.2018 ✔71

Қандай одам андиша ва фаросат эгаси бўла олади? Булар ўзи инсонга нима учун керак?

Батафсил
БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

🕔15:08, 16.02.2018 ✔517

Уни қандай енгиш мумкин?

Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

    Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

    Ўсмирни телефонга қандай куч боғламоқда? Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?

    ✔ 47    🕔 11:31, 04.10.2018
  • Фазилатнинг энг яхшиси

    Фазилатнинг энг яхшиси

    Қандай одам андиша ва фаросат эгаси бўла олади? Булар ўзи инсонга нима учун керак?

    ✔ 71    🕔 11:42, 20.09.2018
  • БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    Уни қандай енгиш мумкин?

    Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

    ✔ 517    🕔 15:08, 16.02.2018
  • БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    Бунга айбдор ким?

    Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

    ✔ 612    🕔 14:38, 01.02.2018
  • ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    Бунга ким айбдор?

    «...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

    ✔ 640    🕔 18:53, 18.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар