Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ўн олти ёшда НИКОҲ

Бу қонунийми ёки қандай расмийлаштирилади?

Яқинда таҳририятимизга қирқ ёшлар атрофидаги эркак кириб келди. Бироз тортиниб, иккиланиб «бировга дардингни айтишга, бирор ташкилотдан ёрдам сўрашга ҳам уялар экансан», дея гап бошлади. Қўлидаги хатни берди. Маслаҳат сўраб келибди. Анча суҳбатлашдик.

Ўн олти ёшда НИКОҲ

Ҳаёт синовлардан иборат. Инсон бошига қандай савдо тушишини билмайди. Ҳаётнинг кутилмаган зарбалари олдида эса довдираб қолиш ҳеч гапмас. Аксига олиб, баъзи бир «маслаҳатгўйлар» ёрдам бераман, деб муаммони янада чигаллаштиради, инсон ҳаётини ўйинчоқ қилади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам масалага қонун йўли билан ечим топиш зарур. Акс ҳолда, касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади.

Шу сабабли, ушбу йигитнинг шахси ва манзилини сир сақлаган ҳолда, унинг мурожаати ва муаммо ечимини чоп этишга қарор қилдик.

«Ҳурматли таҳририят. Бошимга тушган мушкулотни ечишда йўл-йўриқ кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳат беришингизни илтимос қилиб мурожаат қиляпман. 

Оилада фарзандларнинг каттасиман. Отам ўтиб кетган. Устачилик  билан оила тебратаман.

Яқинда ўн тўққиз ёшли укамнинг ўйламай қилган хатосидан оиламиз боши эгилиб қолди. Укамнинг маҳалладош қиз билан учрашиб юришини орқаворотдан эшитгандим. Аммо бунга жиддий эътибор бермаган эканман. Яқинда маълум бўлди, қиз икки ойлик ҳомиладор экан. Буни қизнинг ота-онаси келиб айтишди. Мен оиламиз каттаси сифатида укамни шу қизга уйлантириб қўйишни бўйнимга олдим.  Улар ҳам қараб турмайдиган бўлишди. Шошилинч тўй ўтказишга келишиб олдик.

Аммо икки ёшни никоҳдан ўтказишнинг расман иложи йўқ дейишяпти. Сабаби, қиз ўн олтига тўлмаган, коллеж ўқувчиси. Паспорт олиш ёшигача яна олти ой бор. 

Бу ўртада сиримиз коллеж маъмуриятига ошкор бўлди. Улар бу муаммони маҳаллага кўтариб чиқди. Хуллас, ҳозир бир томондан коллеж раҳбарияти, иккинчи томондан эса маҳалла фаоллари бизни сиқувга олмоқда.

Коллеж бизга қизни шошилинч академик таътилга чиқаришни маслаҳат берди. Бунинг учун бирор бир шифохонадан эски сана билан қизнинг гўёки узоқ муддатга даволаниши зарурияти тўғрисидаги маълумотнома олиб келишимиз зарур экан. Қиз коллежда, ўқувчилик даврида эмас, академик таътил вақтида туғса, расмиятчилик қисқариб, тўй қилиш осонлашармиш.

Акс ҳолда, коллеж раҳбарияти ўқувчисининг ҳомиладорлиги юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилишга мажбурлиги, бу, ўз навбатида, укамни вояга етмаган қизнинг номусига тегиш жинояти билан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Маҳалла эса қизнинг ота-онасига фарзандининг яшаш жойи бўйича эмас, доимий рўйхатдан ўтган туманда туғиши зарурлигини айтмоқда.

Номус — ўлимдан қаттиқ, дейишади. Мен тезроқ тўй қилиб, ҳам ёшларни, ҳам қизнинг ота-онасини маҳалла-кўй, қариндош-уруғ олдида обрўсини, орини сақлаб қолмоқчиман. Менга ҳозирги вазиятда тезроқ никоҳни расмийлаштиришнинг қонуний йўл-йўриғини кўрсатишингизни илтимос қиламан».

Никоҳ ёши бир  йилга қисқартирилиши мумкин

Дилбаҳор ЁҚУБОВА, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи:

— Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши) никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра, никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги назарда тутилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш» қоидаларининг 83-бандига мувофиқ, никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети кўрсатилиши керак, деб қатъий белгилаб қўйилган.

Таҳририят изоҳи:

Адлия вазирлиги мутасаддиси жавобидан кўриниб турибдики, сизнинг ҳолатингизда никоҳни расмийлаштириш учун биринчи навбатда яшаш жойингиздаги туман ҳокими номига никоҳ ёшини бир йилга камайтиришни сўраб, асосланган ариза билан мурожаат қиласиз.

Иккинчидан, никоҳ расман қайд этилиши учун қиз фуқаролик паспортига эга бўлиши зарур. Амалдаги паспорт тизимига оид норматив ҳужжатларда фуқаролик паспорти олиш ёши ўн олти ёш қилиб белгиланган. Шу ёшга тўлмасдан фуқаролик паспорти олиш мумкин бўлган ҳолатларда сизнинг вазиятингиз кўзда тутилмаган. 

Биз бу масалага ойдинлик киритиш учун Юнусобод тумани ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ҳам оғзаки мурожаат қилдик. Бўлим масъул ходими бундай вазиятда, туман ҳокимининг никоҳ ёшини бир йилга камайтириш ҳақидаги қарори илова қилинган асосланган ариза билан мурожаат қилинганда, истисно тариқасида ўн беш  ёшдан ошган фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти берилишини маълум қилди.

Шундан сўнг, туман ФҲДЁ органига никоҳни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилиш мумкин.

Коллеж маъмуриятининг юқоридаги талаби эса ҳеч қандай асосга эга эмас.




Ўхшаш мақолалар

ПЛАСТИК КАРТАГА ОИД ЯНГИЛИКЛАР

ПЛАСТИК КАРТАГА ОИД ЯНГИЛИКЛАР

🕔11:57, 21.09.2017 ✔29

Тўлов терминали ижараси қанча?

Президентимизнинг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиши ва сотиши ҳамда ўз маблағини хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш имконияти яратилди.

Батафсил
«ВАЛЮТА КИРСА, КУРС ТУШАДИ»

«ВАЛЮТА КИРСА, КУРС ТУШАДИ»

🕔11:56, 21.09.2017 ✔22

Эллик минг сўмлик купюра муомалага киритилгач, одамлар орасида «тез орада юз минг сўмлик банкнота ҳам чиқар экан», деган гаплар урчиб кетди. Бу нечоғли ҳақиқатга яқин?

Батафсил
СТАНДАРТДАН ЎТКАЗИШГА ОРТИҚЧА ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШСА...

СТАНДАРТДАН ЎТКАЗИШГА ОРТИҚЧА ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШСА...

🕔10:26, 08.09.2017 ✔77

Энергетика ресурслари (газ, электр энергияси ва сув) ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш жараёнида аҳоли қатор муаммоларга дуч келади. Ҳозирда соҳада йиғилиб қолган ана шу камчиликлар узил-кесил ҳал этилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ПЛАСТИК КАРТАГА ОИД ЯНГИЛИКЛАР

    ПЛАСТИК КАРТАГА ОИД ЯНГИЛИКЛАР

    Тўлов терминали ижараси қанча?

    Президентимизнинг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиши ва сотиши ҳамда ўз маблағини хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш имконияти яратилди.

    ✔ 29    🕔 11:57, 21.09.2017
  • «ВАЛЮТА КИРСА, КУРС ТУШАДИ»

    «ВАЛЮТА КИРСА, КУРС ТУШАДИ»

    Эллик минг сўмлик купюра муомалага киритилгач, одамлар орасида «тез орада юз минг сўмлик банкнота ҳам чиқар экан», деган гаплар урчиб кетди. Бу нечоғли ҳақиқатга яқин?

    ✔ 22    🕔 11:56, 21.09.2017
  • СТАНДАРТДАН ЎТКАЗИШГА ОРТИҚЧА ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШСА...

    СТАНДАРТДАН ЎТКАЗИШГА ОРТИҚЧА ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШСА...

    Энергетика ресурслари (газ, электр энергияси ва сув) ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш жараёнида аҳоли қатор муаммоларга дуч келади. Ҳозирда соҳада йиғилиб қолган ана шу камчиликлар узил-кесил ҳал этилмоқда.

    ✔ 77    🕔 10:26, 08.09.2017
  • БОЛАМ 7 ЁШ,

    БОЛАМ 7 ЁШ,

    аммо туғилганлик гувоҳномаси йўқ

    — Жиззахдан Сирдарё вилоятига узоқ қариндошимизнинг ўғлига турмушга чиққанман. Икки нафар фарзандим бор. Тўнғичимнинг ёши яқинда еттидан ошади, сентябрда биринчи синфга чиқиши керак. Аммо унинг ҳанузгача туғилганлик гувоҳномаси йўқ. Исмини ўзимиз қўйиб олганмиз. Бу ҳужжат билан расмийлаштирилмаган.

    ✔ 166    🕔 10:20, 10.08.2017
  • СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ УЧУН КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

    СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ УЧУН КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

    Бундан буён барча турдаги қурилиш материаллари ўзимизда ҳам тайёрланади. Натижада маҳсулот таннархи арзонлашади, валюта маблағи тежалади, қўшимча янги иш ўринлари яратилади.

    ✔ 154    🕔 10:19, 10.08.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар