Оила шифокори      Бош саҳифа

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

Инобат ЭШАМЕТОВА,

Хоразм вилояти:

— Кўзим оғримайди, аммо тинмай ёш оқади. Шифокорга учрадим. Шамоллаш экан. Тавсия қилган дармондориларни олдим. Бироқ бу ҳолат барибир давом этяпти. Нима маслаҳат берасиз?

— Кўз ёши оқиши кўпинча, кўзнинг ёш канали бекилганда ёки торайганда ва кўзнинг «қуруқ» синдроми ҳолатларида учрайди. Сизга кўз ёш каналларини текширтиришни тавсия қилардим. Агар улар ўтказувчан бўлса, унда «намлантурувчи» томчилар тавсия этаман.

Гуласал МАМАЖОНОВА,

Қўқон шаҳри:

— Ўғлим 19 ёшда. Бир кўзининг қорачиғи болалигида қийшайган. Шу сабаб бўлиб, шу кўзининг кўриш қобилияти пасайган экан. Шифокорга учрашганимизда жарроҳлик ҳам кўриш қобилиятини тиклаб беролмаслигини айтди. Бу қанчалик тўғри? Бир кўзига гавҳар қўйса бўладими?

— Кўзнинг туғма нуқсонларини даволашни қанча эрта бошласа, аксарият ҳолатларда шунча яхшироқ натижага эришса бўлади. Фарзанди­нгизда катаракта бор бўлса, сунъий гавҳар қўйса бўлади, лекин 19 ёшда кўриш қобилиятининг тикланишига кафолат йўқ.

Гўзал АЛИЖОНОВА,

Беруний тумани:

— Кўзойнак кўзнинг кўриш қобилиятини пасайтирмайди, деган гапда қанчалик ҳақиқат бор?

— Агар кўзойнак тўғри танланган бўлса, кўриш қобилиятини пасайтирмайди.

Нодир АСАДОВ,

Фарғона вилояти:

— Кўзимда катаракта бор экан. Катаракта фақат жарроҳлик орқали даволанадими? Бунинг бошқа арзонроқ йўли йўқми?

— Ҳозирги кунда катарактанинг «пишишини» секинлаштирадиган кўз томчилар мавжуд. Бу томчиларни катарактанинг бошланғич босқичида тавсия қилса бўлади. Лекин катарактани даволаш фақат жарроҳлик йўли билан амалга оширилади.

Нусрат ҲОТАМОВ,

Тошкент шаҳри:

— Ишим бевосита интернет, компьютер билан боғлиқ. Шу сабаб кунига 18 соат компьютерда ишлайман. Бу катарактага олиб келиши мумкинми?

— Компьютерда ишлаш жараёни кўз учун жудаям катта юкланиш ҳисобланади. Шу боис кўз учун махсус гимнастик комплекслар ишлаб чиқилган ва компьютерда ишлаш режими тавсия қилинади. Кунига 18 соат танаффуссиз компьютерда ишласангиз, кўзда турли касалликлар пайдо бўлиши мумкин, шу жумладан, катаракта ҳам.

Жасур АВАЗОВ,

Тошкент шаҳри:

— Кўз қизариши ёки сарғайиши нимадан бўлади? Бу келажакда кўриш қобилиятини тушириб юбормайдими?

— Кўзнинг қизаришига турлича кўз касалликлари сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, конъюнктивит, блефарит, кератит, птеригиум, увеит, глаукома ва бошқалар. Кўз қизаришини аниқлаш учун кўз шифокорига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сарғайишга эса жигар, ўт пуфаги ва сафро (желчь) йўллари касалликлари сабаб бўлиши мумкин. Агар вақтида кўз шифокорига ва терапевтга мурожаат қилсангиз, кўриш қобилиятингиз сақланади.

Ғуломжон АБДУЛЛАЕВ,

Хатирчи тумани:

— Агар аёл кишининг кўриш қобилияти суст бўлса-ю, у линза тақса, бунинг устига ҳомиладор бўлса, бу туғилажак фарзанднинг кўриш қобилиятига қанчалик таъсир ўтказади?

— Аёлингиз кўзларида миопия касаллиги мавжуд бўлса (узоқни ёмон кўриш), туғилажак фарзандингизга наслдан ўтиши эҳтимоли бор.

Алишер УСМОНОВ,

Тошкент вилояти:

— Онам 67 ёшда. Шифокор катаракта ташхисини қўйди. Агар онамда жарроҳлик ўтказилса, бунинг ҳеч қандай салбий оқибатлари қолмайдими?

— Ҳозирги кунда катарактани олиш «Олтин стандарти» — факоэмульсификация услубида жарроҳлик қилинса, деярли ҳеч қандай салбий оқибатлари қолмайди.

Нигора ИМОМБОЕВА,

Булунғур тумани:

— Жияним икки ёшда. Шифокорлар туғма катаракта ташхисини қўйган. Буни даволаб бўлар экан. Неча ёшдан кейин ёки неча ёшгача операция қилиниши мумкин?

— Икки ёшга тўлган бўлса, туғма катарактанинг эмульсификацияси сунъий гавҳар им­плантацияси билан мақсадга мувофиқ бўлади. Бизнинг марказимизда юқорида айтиб ўтилган операциялар амалга оширилади.

Салимжон ШОКИРЖОНОВ,

Бухоро шаҳри:

— Афакия туғма бўлса даволаб бўлмайди дейишади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай? Сиз фаолият юритаётган марказда афакия даволанадими?

— Агар афакия туғма бўлсаю бемор болалигидан махсус кўзойнак тақиб юрган ва кўриш ўткирлиги сақланган бўлса (минимал кўзойнакда 20-30 фоиз кўриш ўткирлиги бўлиши лозим), у ҳолда махсус сунъий гавҳар имплантацияси мақсадга мувофиқ бўлади. Бизнинг марказимизда шунақа операциялар амалга оширилади, аксарият ҳолатларда ижобий натижага эришганмиз.

Гулзира САМАНДАРОВА,

Қашқадарё вилояти:

— Бувим 70 ёшда. Кўзи яхши кўрмайди. Шифокор катаракта бор деган. Бир газетада халқ табобатида катарактани смола (дарахт елими) билан даволаш ҳақида ёзилганини ўқиганидан кейин шифокорга боришдан бош тортяпти. Уйда қарағай елими билан даволанишни маъқул кўряпти. Бироқ бу елим нима эканини биз ҳам билмаймиз. Катарактани халқ табобатида даволаса бўладими? Илтимос, бувимга бу борада маслаҳат берсангиз.

— Афсус, халқ табобати билан катарактани даволаб бўлмайди, фақат «пишиш» вақти чўзилиши эҳтимоли бор. Вақт ўтган сари операция қилиш кечикиши салбий оқибатларга сабаб бўлади. Катарактани олиш «Олтин стандарти» — факоэмульсификация усулида жарроҳлик 15-20 дақиқада амалга оширилади ва деярли салбий оқибатлар бўлмайди.

Шароф

АСАТУЛЛАЕВ,

Тошкент вилояти:

— Кўпчилик кўзойнак тақишдан уялиб, линза тақишни маъқул кўради. Эшитишимча, линзанинг маълум миқдорда зарари бор экан. Шу тўғрими?

— Контакт линзалар кўрсатмалар бўйича тўғри танланган бўлса, зарари йўқ.

Гулчеҳра ОРИПОВА,

Тошкент шаҳри:

— Кўзимда миопия бор: -3,5. Айтинг-чи, кўриш қобилиятимни операция билан тиклаш мумкинми? Эшитишимча, операциядан кейин кўриш қобилияти яна пасайиши мумкин экан. Шу тўғрими?

— Сизда ўрта даражали миопия. Кўз тубида ўзгариш бўлмаса ва коррекция билан кўриш ўткирлиги баланд бўлса, жарроҳлик йўли билан тикласа бўлади. Жарроҳликдан кейинги даврда шифокорларнинг тавсияларига риоя қилсангиз, кўриш қобилияти пасаймайди. Лекин айрим пайтларда пасайиши эҳтимоли бор. Эксимер-лазер ускунасида жарроҳлик ўтказиш учун 18 ёшдан 35 ёшгача энг қулай ёш, деб белгиланган.

Юртдошларимизга шифокор-офтальмолог сифатида айрим тавсия ва маслаҳатларни бериб ўтиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Зарарли одатлардан халос бўлиш керак. Хафақонлик касаллиги (гипертония) мавжуд бўлганларда никотин қон босимини кўтариб, глаукома касаллигини чақириш хавфи туғилади.

 Кўзни ультрабинафша нурларидан қора кўзойнак билан ҳимояланг.

 Компьютерда ишлаганда кўзни ҳимоя қилиш қоидаларига риоя қилинг.

 Кўз учун машқларни бажаринг. Ҳозирги кунда кўзнинг ички ва ташқи мушакларини машқ қилдирадиган замонавий компьютер дастурлари мавжуд.

 Тўғри овқатланинг. Кўз учун керакли минерал ва витаминларга бой озиқ-овқатлардан истеъмол қилинг.

 Уйқудан олдин кўз атрофидаги косметикани ювиб ташланг. Кўз қовоқларини гиёҳлар дамламаси билан ювинг. Кўз учун махсус машқларни бажаринг ва терингизга тўғри келадиган кремни кўз артофига суртинг.

 Уй вазифасини бажариш жараёнида фарзанди­нгиз ҳар 30 дақиқада 5 дақиқалик дам олиши шарт. У кўзини юмиб ўтириши ёки югуриб, сакраб ўйнаши мумкин.

 Юқори сифатли ойнали линзаларни ва қуёшдан сақлайдиган кўзойнакларни танланг.

«Оила даврасида» мухбири

Гўзал МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

«КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

🕔12:15, 27.07.2017 ✔135

Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

Батафсил
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

🕔10:53, 16.02.2017 ✔420

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

🕔09:52, 02.02.2017 ✔534

Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    «КАТАРАКТА»ГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШ

    Катаракта ва бошқа кўз касалликлари ҳақида муштарийлардан келган саволларга Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази директорининг Даволаш ишлари бўйича муовини тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор ­Ваҳид ­РОЗУКУЛОВ жавоб берди.

    ✔ 135    🕔 12:15, 27.07.2017
  • ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТИ ҚАНДАЙ?

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 420    🕔 10:53, 16.02.2017
  • БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ЭМЛАШ САМАРАСИЗ

    Юқумли ва хавфли касалликларнинг олдини олиш борасида муштарийлардан келган саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром АЛМАТОВ жавоб берди.

    ✔ 534    🕔 09:52, 02.02.2017
  • «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    «ҚАСДДАН ЮҚТИРСА, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ»

    Муштарийлардан келган ОИТС касаллиги ҳақидаги саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази  директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВ жавоб берди.

    ✔ 631    🕔 10:22, 22.12.2016
  • ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    ГИДРОЦЕФАЛИЯ  ҚАЙТАЛАНИШИ МУМКИН, АГАР...

    Мухлислардан келган нейрохирургия касалликларига оид саволларга Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбари Ғайрат Кариев жавоб берди.

    ✔ 801    🕔 10:44, 03.11.2016
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар