Давр нафаси      Бош саҳифа

БИЛИМНИНГ ҚУДРАТИ

саккиз яшар ҳамюртимизни дунёга танитди

«Бўладиган бола бошидан маълум», деган гап бежиз эмас. Эндигина саккиз ёшга қадам қўйган Дилноза Норбоева ҳам ана шундай қизалоқлардан бири. У 16 июль куни Малайзияда бўлиб ўтган халқаро ментал арифметика бўйича мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллаб, «Гран-при» соҳибига айланди.

БИЛИМНИНГ ҚУДРАТИ

Дилноза мисол ва масалалар ечишга жуда қизиқади. Математикага бўлган иштиёқи баландлигини кўриб, ота-онаси уни «ALOHA mental arithmetic Uzbekistan» ўқув марказидаги қўшимча машғулотларга жалб қилган эди. Инсоннинг ақлий тафаккурини ривожлантириш, дунёқарашини кенгайтириш ва хотирасини мустаҳкамлаш борасида фавқулодда қобилиятини шакллантирувчи ментал арифметика сабоқларини ­Дилноза пухта ўзлаштириб олиши учун уч ой кифоя қилди. Шундан сўнг республика миқёсида бўлиб ўтган баҳсларда биринчи ўринни эгаллаб, Малайзиядаги халқаро мусобақага йўлланма олди.

— Ментал арифметикада ўқувчилар берилган топшириқларни хаёлида тезкор ҳисоблашни ўрганади, — дейди Дилнозанинг ўқитувчиси, «ALOHA mental arithmetic Uzbekistan» ўқув марказида дарс берувчи Мунира ­МУЗАФФАРОВА. — Асосан, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга татбиқ қилинадиган бу методикада аввалига абакус номли махсус ҳисоблаш ускунасидан фойдаланилади. Кейинчалик эса мисолларни болалар абакусни кўз олдига келтирган ҳолда тасаввурида ҳисоблайди. Дилноза бу дастурни жуда қисқа вақтда ўзлаштиришга эришди. Унинг ўткир зеҳни, хотираси ва тиришқоқлиги муваффақият қозонишга ёрдам берган бўлса, ажабмас.

Мунира Музаффарованинг таъкидлашича, ментал арифметика бола миясининг чап яримшари ривожланиши, хотираси, диққат-эътибори кучайишига яхши таъсир кўрсатади. Айниқса, тил ўрганишда катта туртки бўлади, чунки бу дастурни ўзлаштирган болада янги маълумотларни жуда тез эслаб қолиш қобилияти шаклланади.

Ҳа, ҳозир оддий математик амалларни ҳисоблаш учун ҳам калькулятор қидириб қоламиз, Дилноза эса мураккаб мисолларни хотирасида тезда ҳисоблаб, бир зумда аниқ жавоб топа олади. Миянинг тезкор ишлаши боланинг фикрлашига, ақлий салоҳияти юксалишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

— Қизимдаги бундай қобилиятни кўриб, тўғриси, бироз хавотир олгандим, — дейди Дилнозанинг онаси Дилафрўз НОРБОЕВА.­ — Бунча катта дастурни ўзлаштириш унга оғирлик қилмасмикан, деган ҳадик ҳам бўлган. Лекин бола тафаккури ҳар қандай қийин дастурларни ҳам босқичма-босқич ўзлаштира олишига ўзим гувоҳ бўлдим. Инсоннинг имкониятлари биз тасаввур қилганимиздан кўра кенгроқ экан.     

Баъзи бир ота-оналар фарзандининг қизиқишларини инобатга олиб, уларни қайсидир соҳага йўналтиришни истайди. Гоҳида эса, болада ўзи йўналтирилган соҳага қизиқиш пайдо бўлади. Энг муҳими, фарзандга беэътибор бўлмасликдир. Ота-она фарзандга ишонса, болада ҳам ўзига ишонч туйғуси ортиб бораверади. Ана шу ишонч куни келиб катта муваффақиятларга омил бўлиши мумкин.     

Ўттиздан ортиқ мамлакат ёшлари билан рақобатлашган, ҳозирда Сергели туманидаги 104-умумтаълим мактабининг 2-синфига қадам қўйган бу қизалоқ оила муҳитида худди шундай эътибор топгани шубҳасиз. 

— Уйда ҳар куни дарс тайёрлаймиз, — дейди бу ҳақда қаҳрамонимиз Дилноза Норбоева. — Дадам ҳам ишдан келгач, мен билан бирга дарс қилади. Дадам ишда пайтлари ойим иккаламиз мисоллар ечамиз. Мен гимнастикага, сузишгаям қизиқаман...

Дилнозанинг соддагина ва болаларча самимий сўзларидан ҳали қанчадан-қанча марраларни забт этиб, кўплаб ютуқларга эришиши яққол намоён бўлиб турибди. Мамлакатимизнинг бундай серғайрат, ҳаракатчан авлодлари бор экан, эртанги кунимиздан умидимиз катта.

 Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

🕔10:54, 14.06.2018 ✔27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Батафсил
Ватани севмоқ иймондандир

Ватани севмоқ иймондандир

🕔10:53, 14.06.2018 ✔29

Улар бюрократиянинг не-не тўсиқларига дуч келиб, йиллар мобайнида шу оддий паспортга эга бўлолмаган...

Батафсил
Гўшт нархи яна нега ошди?

Гўшт нархи яна нега ошди?

🕔14:50, 07.06.2018 ✔53

Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш ўрнига, айрим тадбиркорлар учун  кредит ташкилотига айланиб қолган махсус жамғарма Бош прокуратура томонидан жиддий текширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

    Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

    ✔ 27    🕔 10:54, 14.06.2018
  • Ватани севмоқ иймондандир

    Ватани севмоқ иймондандир

    Улар бюрократиянинг не-не тўсиқларига дуч келиб, йиллар мобайнида шу оддий паспортга эга бўлолмаган...

    ✔ 29    🕔 10:53, 14.06.2018
  • Гўшт нархи яна нега ошди?

    Гўшт нархи яна нега ошди?

    Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш ўрнига, айрим тадбиркорлар учун  кредит ташкилотига айланиб қолган махсус жамғарма Бош прокуратура томонидан жиддий текширилади.

    ✔ 53    🕔 14:50, 07.06.2018
  • Таълим энди жамоатчилик кенгаши назоратида

    Таълим энди жамоатчилик кенгаши назоратида

    Янги жамоатчилик кенгашлари олий таълим муассасаларидаги коррупцияга барҳам бера оладими?

    ✔ 54    🕔 14:49, 07.06.2018
  • ОКЕАН ОРТИГА  ТАРИХИЙ ТАШРИФ

    ОКЕАН ОРТИГА ТАРИХИЙ ТАШРИФ

    Ҳамкорлик, музокаралар ва битимлар

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга келди, дея хабар бермоқда ЎзА махсус мухбири.

    ✔ 79    🕔 16:47, 17.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар