Даромад манбаи      Бош саҳифа

ГЎШТ БЕРАДИГАН ЎСИМЛИК

Бугунги замон ерга ҳам замонавий ёндашувни талаб этмоқда. Ердан оқилона фойдаланиш, юқори даромадли экинлар етиштиришга эътибор ортмоқда. Ана шундай сердаромад экинлардан бири соядир. Соя етиштиришни ривожлантириш катта иқтисодий самара берувчи соҳа ҳисобланади.

ГЎШТ БЕРАДИГАН ЎСИМЛИК

Соя кўплаб хусусиятларга эга ўсимлик. Дони таркибида 50 фоиз оқсил ва 28 фоизгача мой бор. Қимматбаҳо экинлар гуруҳига кирувчи соя донидан бугунги кунда халқ хўжалиги учун зарур 400 дан зиёд турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган экологик тоза, сифатли хомашё.

Мойи ажратиб олингандан сўнг соя изоляти ҳосил бўлади ва унинг таркибида оқсил миқдори 75 фоизга етади. Ундан болалар овқатлари, пишириқлар, нон учун қўшимчалар, колбаса саноатига оқсиллар, қаҳва ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрланади. Саноатда линолеумлар, сифатли ва қимматбаҳо машина бўёқлари олинади.

Бир килограмм соя дони истеъмол учун 4 литр, бузоқлар учун 8 литр сут беради. Шунингдек, ҳайвонлар берадиган барча маҳсулотларни — сут, қатиқ, творог, пишлоқ, гўшт маҳсулотларини олиш мумкин. Масалан, Хитойда бирор оиланинг сигир боқишга имкони ва боғлашга жойи бўлмаса, соя донидан сут тайёрлаб, истеъмол қилишаркан.

Гўшти қанақа?

Соя гўшти ёғсизлантирилган соя унидан тайёрланади. Унга сув қўшилиб, суюқ соя махсус машина тешикларидан ўтказилади. Натижада маҳсулот тузилмаси ўзгаради, стерилланади ва тола-тола кўринишга келади. Мазкур биокимёвий ўзгаришлар катта босим ва ҳарорат таъсирида амалга оширилади. Ҳосил бўлган маҳсулотни инсон организми яхши ҳазм қилади, ўзлаштиради. Соя гўшти тўйимлилик борасида мол гўштидан қолишмайди. Сабаби, унинг тенг ярми ўсимлик оқсилларидан ташкил топади. Тола-тола бўлгани сабабли анча пайтга қадар тўқлик ҳиссини сақлаб туради. Томирларда холестерин тўпланиб қолиши олдини олади.

Жуда тўйимли

Чорвачиликда ҳеч бир экин соя каби кўп озуқа бирлигига эга эмас. У 100 килограмм донида 138 озуқа бирлигини сақлайди, ушбу кўрсаткич, маккажўхори, беда ва бошқа экинларда пастроқ. Ҳатто, унинг 100 килограмм қуруқ поясида ҳам 52 озуқа бирлиги мавжуд. Тўйимлилиги жиҳатидан биронта озуқа экини соя донидан устунлик қила олмайди. Молларнинг тез семириши ва паррандаларнинг кунлик вазнининг ошиши учун, албатта, уларнинг кундалик хўрагида сояли маҳсулотлар бўлиши лозим. Соя оқсили таннархи ҳайвон оқсилидан 27 марта арзон. Республикамиздаги мавжуд мой заводларининг барчасида соя мойини қайта ишлаш технологияси яратилган ва бу борада уларнинг имконияти катта.

Бу ўсимликнинг яна бир хусусияти шундаки, ўзидан кейин тупроқда гектарига 55-60 килограмм (манбаларда турлича келтирилади) соф азот қолдиради. Бугун мамлакатимизда тупроқ унумдорлигини тиклаш долзарб масала бўлиб қолмоқда. У ўсиб-ривожланаётган даврда далага катта миқдорда минерал ўғитлар солишга ҳожат йўқ, чунки ўсимликнинг ўзи ҳаводан азотни ўзлаштира олади. Такрорий экин сифатида донли экинлардан кейин июннинг охири ва июлнинг бошларида экиш мумкин.

Соя хусусиятларига кўра, эртапишар, ўртапишар ва кечпишар навларга бўлинади: эртапишар навларнинг ўсиш даври 70-75, ўртапишар навлар 100-110, кечпишар навлар эса 135-140 кунда пишиб етилади.

Уни экиш ва парваришлаш учун янги техника воситалари шарт эмас. Соя уруғини маккажўхори, сабзавот сеялкалари билан экиш мумкин, дони комбайнлар ёрдамида ўриб олинади. Ўсимлик биологик хусусиятига кўра, ер танламайди.

Ушбу экин тури сифатли тай­ёрланган майдонларга қаторлаб 60-70 сантиметр кенгликда экилади. Экиш меъёри соя нави, тупроқ-иқлим шароитига қараб, гектарига 50-70 килограммни ташкил этади.

Ўсув даврида 3-5 марта суғорилади. Биринчи суғориш — шоналашда, иккинчиси — дуккаклар шаклланишида, кейинги суғоришлар — дон ҳосил бўлиш жараёнида амалга оширилади.

Сирдарё вилоятида пахта билан сояни аралаш экиш борасида бир неча йиллар давомида изланишлар олиб борилган. Натижада тупроқ унумдорлиги ошди ва июль ойининг ўрталарида гектарига ўртача 7-8 центнер соя дони олинди. Фермерларимизнинг мазкур тажрибадан фойдаланиши яхшигина даромад келтириши мумкин.

Соя етиштириш нима беради?

 мўл-кўл озиқ-овқат ва чорвачилик маҳсулотлари;

 чорва, паррандалар сифатли ва оқсилга бой озуқа билан таъминланади;

 республика мой заводларига арзон, сифатли хом-ашё етказиб берилади;

 тупроқ унумдорлиги ошади ва қисқа муддатли алмашлаб экиш тизими вужудга келади.

Интернет материаллари асосида

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

🕔10:40, 14.06.2018 ✔31

Интенсив боғ қандай ерда унади?

Батафсил
Ширинлик ортидан келаётган даромад

Ширинлик ортидан келаётган даромад

🕔10:39, 14.06.2018 ✔32

Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

Батафсил
Томорқага такрорий экин

Томорқага такрорий экин

🕔10:39, 14.06.2018 ✔34

Кўп йиллик тажрибадан маълумки, суғориладиган томорқада такрорий экин сифатида картошка экиб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Бунда ушбу экин навини тўғри танлаш ва экиш муддатлари муҳим аҳамиятга эга. Зеро, такрорий экин қўшимча даромад ҳам дегани.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Интенсив боғ қандай ерда унади?

    ✔ 31    🕔 10:40, 14.06.2018
  • Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

    ✔ 32    🕔 10:39, 14.06.2018
  • Томорқага такрорий экин

    Томорқага такрорий экин

    Кўп йиллик тажрибадан маълумки, суғориладиган томорқада такрорий экин сифатида картошка экиб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Бунда ушбу экин навини тўғри танлаш ва экиш муддатлари муҳим аҳамиятга эга. Зеро, такрорий экин қўшимча даромад ҳам дегани.

    ✔ 34    🕔 10:39, 14.06.2018
  • Картошка энди ҳавода тугади

    Картошка энди ҳавода тугади

    Наманганлик тадбиркор аэропоника усулида тупроқсиз маҳсулот етиштиришни бошлади.

    ✔ 99    🕔 13:51, 07.06.2018
  • Жўжа 42 кунда 2,5 килограмм

    Жўжа 42 кунда 2,5 килограмм

    Гўштдор жўжа  боқиш сирлари

    ✔ 92    🕔 13:50, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар