Давр нафаси      Бош саҳифа

«БАДАРҒА» ҚИЛИНГАН БОСВОЛДИ…

Аввалги пайтларда полизларда етиштирилган қовун, тарвузлар бозорларимизнинг кўрки бўлиб турарди. «Кеп қолинг, мана, тилими тилни ёрар Амири!», «Босволдидан олинг. Асал ейсиз, асал!», «Обиноввотдан олинг, обиноввотдан! Бу қовунни емабсиз, дунёга келмабсиз!», дея харидор чорловчи деҳқонлар бозорларимизга файз-барака киритиб ўтирарди.

«БАДАРҒА» ҚИЛИНГАН БОСВОЛДИ…

Энди-чи? Энди улар кўринмай қолди. Фақат уларгина эмас, қовун, тарвузнинг ўзи бозорларимиз ҳудудидан бутунлай «бадарға» қилинди, яъни уларни бозорда сотиш тақиқланди (бунинг сабабини афсуски, ҳеч ким тушуниб, тагига ета олмайди). Бундан беш-олти йил олдин рўзғор учун картошка-пиёз харид қилгани келган одам бозордан йўл-йўлакай қовун ё тарвуз олиб, уйига қайтарди. Энди бўлса, шундай ноқулай шароит вужудга келдики, бозор ичидан қовун, тарвузни топиб бўпсиз. Бу ноз-неъмат энди бозордан анча нарида, шаҳримизнинг йўл чеккаларида, кўприклар остида, кўча-кўйдаги дарахтлар тагида сотиладиган бўлиб қолди.

Эртадан кечгача жазирама офтобда узоқ туриб қолгани боис ичи бўшашган, тинмай, узлуксиз юриб турган транспортлардан чиқаётган заҳарли газ, чанг ва яна инсон саломатлигига путур етказадиган бошқа унсурларга тўйинган полиз экинларини, айтинг-чи, тановул қилиб бўладими? Айниқса, бу ҳол болалар, кексалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди, деб ким кафолат беради? Кейинги пайтларда бу ҳақда телевидениеда ҳам, республика газеталарида ҳам мутахассислар кўп чиқишлар қилди. Лекин афсуски, ҳануз натижадан дарак йўқ. Бу долзарб масалага на бозор мутасаддилари, на ҳокимият ­эътибор беради? Бу ҳам етмагандек, ўша йўл четидаги қовун-тарвузларнинг нархи осмондалигини айтмайсизми?

Куни кеча «Невараларга ола кетай», деб катта йўл четидаги уйиб қўйилган қовун-тарвуз олдига келдим. Пешонасини қийиқча билан танғиб олган, кўриниши деҳқонсифат мўйловли киши:

— Келинг тоға, қовундан берайми ёки тарвуз? — деб илиқ кутиб олди.

— Деҳқонмисиз? — деб сўрадим атай.

— Ҳа, деҳқонман… Фақат асфальт устидаги деҳқонман, — деди мени кулдириб.

Ҳандалакдан сал каттароқ бир қовунни қўлга олиб, нархини сўровдим.

— Ўн минг сўм,— дейди.

— Йўғ-эй, нима деяпсиз? Нега ўн минг сўм бўлади? Айни пишиқчилик пайти-ку, ҳозир? — десам:

— Нарх шунақа. Ўзи қимматга тушган, — дейди уялмай-нетмай, мендан нари кетиб.

— Мен бу пулга бозордан иккита қовун ёки иккита тарвуз олардим, — дея ортга қайтдим.

Хуллас, ҳозирча кунимиз ўрин-кўрпа қилиб олган шу «Асфальт устидаги деҳқонлар»га қолиб турибди. На илож!..

Жаҳонгир ПИРМУҲАММЕДОВ,

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 72-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 72-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИ

🕔12:16, 21.09.2017 ✔21

(Нью-Йорк шаҳри, 2017 йил 19 сентябрь)

Муҳтарам Раис!

Жаноби Олийлари!

Хонимлар ва жаноблар!

Батафсил
ЕТМИШ БЕШ ЙИЛЛИК ДИЙДОР

ЕТМИШ БЕШ ЙИЛЛИК ДИЙДОР

🕔14:06, 14.09.2017 ✔62

— 1942 йилда фронтда қуролдош дўстим Аҳмаджонни йўқотганимда чуқур қайғуга тушган эдим, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳамид ота Воҳидов. — Ҳатто, уруш тугагандан сўнг ҳам дўстимдан дом-дарак бўлмади. Олис юртларда танишган икки элдош фронтда бир-биримизга ҳамдард-суянчиқ бўлиб қолгандик. Бир тилда гаплашадиган икки йигит оға-ини бўлиб улгургандик... 

Батафсил
Маҳаллий дорилар таъминотида узилиш бўлмайди

Маҳаллий дорилар таъминотида узилиш бўлмайди

🕔14:06, 14.09.2017 ✔48

Бугунги кунда чакана савдо билан шуғулланадиган дорихонанинг ўртача ассортименти миқдори 1500-2000 хил номдаги дори воситаларидан ташкил топган. Шуларнинг қарийб тўртдан бир қисми (айримларда ундан ҳам кўп) ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳаллий дори воситаларига тўғри келар экан. Бу албатта, яхши. Фармацевтика саноатимиз жадал ривожланиб бораётганини кўрсатади. Қолаверса, ўзимизда ишлаб чиқарилган препаратлар хорижникига қараганда арзон, таъсири эса улардан қолишмайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 72-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИ

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 72-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИ

    (Нью-Йорк шаҳри, 2017 йил 19 сентябрь)

    Муҳтарам Раис!

    Жаноби Олийлари!

    Хонимлар ва жаноблар!

    ✔ 21    🕔 12:16, 21.09.2017
  • ЕТМИШ БЕШ ЙИЛЛИК ДИЙДОР

    ЕТМИШ БЕШ ЙИЛЛИК ДИЙДОР

    — 1942 йилда фронтда қуролдош дўстим Аҳмаджонни йўқотганимда чуқур қайғуга тушган эдим, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳамид ота Воҳидов. — Ҳатто, уруш тугагандан сўнг ҳам дўстимдан дом-дарак бўлмади. Олис юртларда танишган икки элдош фронтда бир-биримизга ҳамдард-суянчиқ бўлиб қолгандик. Бир тилда гаплашадиган икки йигит оға-ини бўлиб улгургандик... 

    ✔ 62    🕔 14:06, 14.09.2017
  • Маҳаллий дорилар таъминотида узилиш бўлмайди

    Маҳаллий дорилар таъминотида узилиш бўлмайди

    Бугунги кунда чакана савдо билан шуғулланадиган дорихонанинг ўртача ассортименти миқдори 1500-2000 хил номдаги дори воситаларидан ташкил топган. Шуларнинг қарийб тўртдан бир қисми (айримларда ундан ҳам кўп) ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳаллий дори воситаларига тўғри келар экан. Бу албатта, яхши. Фармацевтика саноатимиз жадал ривожланиб бораётганини кўрсатади. Қолаверса, ўзимизда ишлаб чиқарилган препаратлар хорижникига қараганда арзон, таъсири эса улардан қолишмайди.

    ✔ 48    🕔 14:06, 14.09.2017
  • ИТАЛИЯЛИККА ЯРАШГАН ЎЗБЕКНИНГ ТЎНИ

    ИТАЛИЯЛИККА ЯРАШГАН ЎЗБЕКНИНГ ТЎНИ

    Дмитрий Инюшевни Сурхондарё вилоятида кўпчилик яхши билади. Мана, қарийб ўн йилдирки, у қадимги миллий либослар, кашта, гилам, зеб-зийнат ва зардўзлик буюмларини қайта тиклаш, кўҳна бу юртнинг ўзига хос урф-одат ва анъаналарини, этнографик бойликларини кенг тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Якка тартибдаги тадбиркор.

    ✔ 126    🕔 10:47, 08.09.2017
  • МУСТАҚИЛ  МАМЛАКАТИМИЗНИНГ  БУЮК  БАЙРАМИ

    МУСТАҚИЛ  МАМЛАКАТИМИЗНИНГ  БУЮК  БАЙРАМИ

    «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди

    ✔ 86    🕔 10:43, 05.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар