Давр нафаси      Бош саҳифа

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯНИНГ МУҲИМ АСОСИ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил  15 июнь куни пойтахтимизда ўтказилган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжумандаги маърузаси замонамизнинг долзарб ва нозик масалаларига бағишлангани билан ижтимоий-маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди.

Жамиятимизда учраётган муаммолар ҳаётий мисоллар асосида таҳлил этилиб, барча давлат ва жамоат ташкилотларига аниқ вазифалар топширилди. Оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз софлигини асраш ғоят муҳим масала экани таъкидланиб, маънавиятимизни юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган, халқимизни маърифатга бошлаган улуғ алломаларимиз меросини ўрганиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Маърузада алломаларимизнинг маънавий-илмий меросини ёшларга етказиш борасида бир қанча таклифлар билдирилди. Негаки, бугун жаҳоннинг турли минтақаларидаги экстремистик гуруҳларнинг найрангларига эргашмаслик, бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш йўлларини Абул Муъйин ан-Насафийдек буюк аждодларимиз неча юз йиллар аввал кўрсатиб берган.

Президентимизнинг Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази барпо этиш, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарё вилоятидаги Абул Муъйин ан-Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этиш таклифи барча юртдошларимизни беҳад мамнун этди.

Ана шу эзгу мақсадга қаратилган ишларни амалга оширишга ҳисса қўшиш, айниқса, биз, диний жамоалар, имом-хатиблар фаолиятининг асосини ташкил этиши лозим. Бинобарин, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишнинг олдинги сафларида дин пешволари, имом-хатиблар бўлиши керак. Ана шу ҳаётий заруратдан келиб чиқиб, масжидларда, турли маърака-маросимларда диний-маърифий тарбия ишларини янада кучайтириш учун нима қилишимизу, нималарга кўпроқ эътибор қаратишимиз зарурлигини муҳокама қилиб, вазифаларимизни белгилаб олдик.

Бугунги кунда айрим давлатларда ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчи тоифаларнинг найрангу зўравонликлари, улар содир этаётган вайронгарчиликлар ҳар қандай эсли-ҳушли одамни ташвишга солади. Бундай нопок ишлардан ёшларимизни асраш ҳар бир соғлом фикрли инсоннинг бурчи эканини одамларга тушунтиришимиз керак. Ота-боболаримиз асрлар давомида пок сақлаб келаётган ислом динини ҳар қандай бузғунчиликдан асраш, бу дин инсонлар қонини ноҳақ тўкишга мутлақо қарши эканини оят-ҳадислар асосида таъсирчан қилиб аҳолига етказишимиз даркор.

Ўз билим ва салоҳиятимизни ишга солиб, ҳар бир адашган кишини йўлдан қайтариш, уни тинглаб, ғоявий душманларга ўлжа бўлишдан асрашда аҳолини фаол бўлишга даъват этиш муҳим бурчимиздир. Бу йўналишдаги фаолиятимизда уюшмаган ёшларга эътибор кучайтирилмоқда. Бунда Президентимизнинг «Ўз болангни ўзинг асра!» деган даъватлари ғоят муҳим аҳамиятга эга. Унинг маъно-мазмунини ҳар бир ота-она яхши англаб етмоғи, қулоқларига қўрғошиндай қуйиб олмоғи лозим. Бунинг учун янгича ёндашувлар, замонавий, таъсирчан воситалардан фойдаланиш талаб этилади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, адашган шахслар билан мулоқот қилмаслик, уларни жамиятдан ажратиб қўйиш уларда давлатга нисбатан норозилик келтириб чиқаради ва қалбини аламзадалик эгаллаб олишига сабаб бўлади.

ФҲДЁ бўлимидан ўтмасдан туриб, пул эвазига яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатлари ҳам, афсуски, учраб турибди. Жамиятимизни бундай иллатлардан асрашда туман ва шаҳарлардаги вакилларимиз масъулияти янада оширилмоқда. Бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик, қўшхотинлик балосининг хунук оқибатларини ҳисобга олмасдан, яширинча никоҳ ўқувчи домлаларнинг фаолиятига чек қўйишда маҳалла фаоллари билан ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга.

Диний маърифат азалдан жамиятимизда маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим қисми бўлиб келган. Президентимизнинг маърузасида кўҳна тарих тажрибалари ва бугунги замон талабларидан келиб чиқиб билдирилган хулосалар, олдимизга қўйилаётган вазифалар фаолиятимизда муҳим дастуриламал бўлади.

 Меҳмонхон ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакили

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

БИЗНЕСГА ХАЛАЛ БЕРМАСЛИК

БИЗНЕСГА ХАЛАЛ БЕРМАСЛИК

🕔15:22, 16.02.2018 ✔10

катта натижа кафолатидир

Президент Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсат Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштиришга қаратилган. Зеро, фақат эркин иқтисодиёт ва рақобат орқалигина товарлар сифати яхшиланади, нархлар арзонлашади ва халқнинг турмуш даражаси ошади.

Батафсил
АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ,  ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМ ҚИЛИШДА МУҲИМ ҚАДАМ

АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ, ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМ ҚИЛИШДА МУҲИМ ҚАДАМ

🕔11:04, 09.02.2018 ✔45

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмини яратиш ҳар доимгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этяпти.

Батафсил
ЎЗИМИЗНИНГ «ХЎРОЗҚАНД»

ЎЗИМИЗНИНГ «ХЎРОЗҚАНД»

🕔11:04, 09.02.2018 ✔48

Фармацевтика соҳасида қачон қадоқлашдан ишлаб чиқаришга ўтамиз?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗНЕСГА ХАЛАЛ БЕРМАСЛИК

    БИЗНЕСГА ХАЛАЛ БЕРМАСЛИК

    катта натижа кафолатидир

    Президент Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсат Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштиришга қаратилган. Зеро, фақат эркин иқтисодиёт ва рақобат орқалигина товарлар сифати яхшиланади, нархлар арзонлашади ва халқнинг турмуш даражаси ошади.

    ✔ 10    🕔 15:22, 16.02.2018
  • АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ,  ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМ ҚИЛИШДА МУҲИМ ҚАДАМ

    АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ, ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМ ҚИЛИШДА МУҲИМ ҚАДАМ

    Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмини яратиш ҳар доимгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этяпти.

    ✔ 45    🕔 11:04, 09.02.2018
  • ЎЗИМИЗНИНГ «ХЎРОЗҚАНД»

    ЎЗИМИЗНИНГ «ХЎРОЗҚАНД»

    Фармацевтика соҳасида қачон қадоқлашдан ишлаб чиқаришга ўтамиз?

    ✔ 48    🕔 11:04, 09.02.2018
  • БУЮК ИНСОНГА БУЮК ЭҲТИРОМ

    БУЮК ИНСОНГА БУЮК ЭҲТИРОМ

    Мамлакатимизда Биринчи Президентимиз, давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

    ✔ 77    🕔 14:45, 01.02.2018
  • СОЛИҚ ЮКИ ЕНГИЛЛАШЯПТИМИ?

    СОЛИҚ ЮКИ ЕНГИЛЛАШЯПТИМИ?

    Солиқ қонунчилигида қандай ўзгартириш ва янгиликлар бўлди? Тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилмоқда? Молк-мулк солиғи ҳақиқатдан ҳам ошдими?

    ✔ 75    🕔 14:44, 01.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар