Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

МАКТАБГА ТАЙЁРЛАНИШ МАКТАБИ

Илк бор мактабга қадам қўйиш нафақат бола, балки ота-она учун ҳам катта синов. Шу боис улар ўзини ҳам бу даврга тайёрлаб бориши ва қийинчиликларни бирга енгиб ўтиши зарур. Бу қийин жараёнда фарзанд биринчи галда ота-онага суянади.

МАКТАБГА ТАЙЁРЛАНИШ МАКТАБИ

Биринчи синфда бола «мумкин, мумкин эмас» сўзларига дуч келади. Мактабдаги тартиб унинг «қоида»ларига зид келиши, истакларини бўғиши турган гап. Бу жараён бир неча ҳафтадан бир йилгача давом этиши мумкин. Катталарнинг қўллаб-қувватлаши, тўғри йўл кўрсатиши, болани тушуниши бу паллада жуда муҳимдир. Бунинг учун бир неча амалларга риоя қилиш талаб этилади.

Оддий қоидалар

Боланинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний ҳолати боғчадагидан кўра анча ривожланади. Тунги уйқу вақти ўн соатдан кам бўлмаслиги шарт. Болангиз учун мактаб кийими, қатъий кун тартиби, эрта уйғониш, дарсликларни кўтариб юриш, ўқитувчининг айтганларига итоат этиш каби кўникмаларга олдиндан тайёргарлик кўриш учун мактаб ҳаёти мавзусида қизиқарли суҳбатлар уюштириб туринг. Энг муҳими, вақтини тўғри ташкил қилинг. Телевизор ёки компьютер қаршисида кўп ўтиришнинг салбий томонларини тушунтиринг. Шифокорларнинг айтишича, бола монитор олдида (планшет ва смартфонларда ҳам) 40 дақиқадан ортиқ ўтирмаслиги лозим. Унинг компьютер ўйинларига ҳаддан ортиқ берилиб кетиши тез орада атрофдагилар билан мулоқот ўрнатишида муаммоларни юзага келтиришини унутманг.

Қўшимча оғирлик шартми?

Болани биринчи синфданоқ қўшимча курс ва тўгаракларга бериш тавсия этилмайди. Бу унга оғирлик қилади. Аввал бола янги кун тартиби ва янги одамларга ўрганиб олсин. Камида ярим йилдан сўнг фарзандингиз хоҳишига қараб, спорт ёки мусиқа тўгаракларига беришингиз мумкин. Болани тонгда уришиб уйғотманг, буни ўзи исташи керак. Шоша-пиша нонушта қилиш ҳам яхши эмас. Мактабдан келиб бироз мизғиб олсин.

Уйга вазифа

Унутманг, етти ёшли болалар узоғи билан 20 дақиқа диққатини бирор нарсага жалб эта олади. Уйга вазифаларни тайёрлаётганда танаффус бериб туринг. Аввал оғзаки, сўнг ёзма ишларни бажартиринг. Унинг ўрнига ўзингиз ёзиб берманг! Бола ўз юмушини ўзи бажариши лозимлигини тушунсин. Агар масалаларни тушунмаса, танбеҳ берманг. Буни ўйинлар ёрдамида тушунтиринг.

Ўқитувчисини ёмонламанг

Бола ҳаётида ота-онадан кейин турувчи муҳим инсон бу — унинг биринчи ўқитувчисидир. Ўқитувчи фарзанд камолотига ўз ҳиссасини қўшади. Ўқитувчи билан тортишиш, у ҳақда салбий фикр билдириш болага қаттиқ таъсир кўрсатади. Унга ҳамиша ўқитувчисини мақтанг ва айтганларини қилиши лозимлигини тушунтиринг.

Қўллаб-қувватлаш зарур

Уни доим қўллаб туринг. Паст баҳо олса, уришиб, юқори баҳо олса, мақтасангиз, болада «мени баҳоларим учун яхши кўришаркан», деган хулоса уйғонади. Унга доим холис муносабатда бўлинг. Ўзида уйғонаётган кўп саволларга ўзгалардан эмас, сиздан жавоб олишига имкон яратинг. Синфдошлари билан дўстлашишни ўргатинг, ёлғизланиб қолмасин.

Ортиқча танбеҳ

Бола шахс сифатида ривожланаркан, бу паллада можаролар унга салбий таъсир этади. Арзимас нарсалар учун танбеҳ бераверсангиз, у айбини яширишни ўрганади. Дафтаридаги сиёҳ, ручкасини йўқотиши, дарс жадвалида адашиши каби оддий ҳолатлардан катта фожиа ясаманг. Бу ҳар бир ўқувчи ҳаётида содир бўладиган табиий жараён.

Эрта тонгга ҳозирлик қоидалари:

 Эрталаб бола мактабга кеч қолмаслиги учун кечқурун зарур нарсаларни тайёрлаб қўйинг: ўқув либоси, сумка, жадвал бўйича китоб, дафтарлар.

 Агар эрталаб болангизни мактабга ташлаб, сўнг тўғри ишга кетадиган бўлсангиз, икки карра кўп вақт кетади. Бунинг учун аввал ўзингиз тайёр бўлгач, сўнг болани кийинтириб, тайёрлатинг.

 Нонушта мазали бўлишини таъминланг. Ҳар куни бир хил бўтқа ейиш боланинг кайфиятига таъсир қилади.

 Бола мактабга тайёрланаётганда сабрли бўлинг. Тиш ювиши, пайпоқларини кийиши, соч тараши каби вазифаларни ўзи бажаришига имкон яратинг. Бу вақтда уни шошилтирманг ва мажбурламанг.

 Замира БИЛОЛОВА,

 психолог




Ўхшаш мақолалар

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

🕔12:19, 26.10.2017 ✔71

Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

Батафсил
ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

🕔12:17, 26.10.2017 ✔60

Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?

...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.

Батафсил
ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

🕔14:55, 19.10.2017 ✔59

Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?

Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

    ✔ 71    🕔 12:19, 26.10.2017
  • ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

    ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

    Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?

    ...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.

    ✔ 60    🕔 12:17, 26.10.2017
  • ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

    ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

    Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?

    Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...

    ✔ 59    🕔 14:55, 19.10.2017
  • ОМОНАТ

    ОМОНАТ

    Пойтахтдаги ишларимни якунлаб, ишхонамга қайтиш учун таксига ўтирдим. Машинада нуроний онахон, ёш аёл ва икки бола ўтирарди. Йўлда кетаётиб, дўкондан харид қилган китобни сумкамдан олдим. Анчадан бери қидирган китобимни топганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим.

    ✔ 239    🕔 10:30, 08.09.2017
  • ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    Инсон руҳиятимураккаб. Баъзан ота-онанинг ўз фарзандини тушуниши ҳам жуда қийин кечади. Айниқса, бола улғайгани сари ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлаши ҳар икки томоннинг жабр чекишига сабаб бўлади.

    ✔ 251    🕔 10:30, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар