Даромад манбаи      Бош саҳифа

МУҲИМ ПАЛЛА

Август ойида ҳам боғ ва токзорларда иш қизғин бўлади. Негаки, эртага олинадиган ҳосил чўғи, сифати шу ойда ўтказиладиган агротехник тадбирларга ҳам бевосита боғлиқ.

МУҲИМ ПАЛЛА

Боғларда

Ушбу ойда ҳосилга кирган боғларда нок, шафтоли ва олхўри терилади. Беҳи, кечпишар олма ва нок боғларида олма қурти ва нок ширасига қарши курашилади. Агар июль ойининг охирги беш кунлигида дори пуркалмаган бўлса, август ойининг биринчи беш кунлигида бу тадбирни ўтказиш керак бўлади. Хўш, бунда қандай кимёвий воситалар ишлатилади?

— Кенг ишлатиладиганларидан «Карбофос», «Би-58», «Фозалон» препаратлари (100 литр сувга 200-300 грамм ҳисобида) ёки «Циперфос» (100 грамм), «Карате», «Децис», «Сумиальфа» (100 литр сувга 40-50 грамм аралаштириб) препаратларини қўллаш мумкин, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Абдулла ОРИФОВ. — Мева каналари тарқалиши кузатилса, бу воситаларга «Омайт», «Неорон» препаратлари (100 литр сувга 150 грамм ҳисобида) сувга аралаштириб пуркалади. Бундай ҳолларда намланувчи олтингугуртнинг 1 фоизлисини қўллаш ҳам тузук самара беради.

Токзорларда

Узумнинг кузги навлари узилади. Қалинлашиб кетган токзорларда новдаларнинг юқори қисми қисқартирилиб, кесиб ташланади. Чеканка қилишни эса айрим ҳолларда жуда кучли ўсувчи токзорларда сийраклаштириш билан бирга августнинг биринчи ярмида ўтказиш мумкин. Бунда ғўра хомтокдан қолиб кетган бачки новда ва баргларнинг ток тупини қалинлаштириб юборадиган, ҳаво ва ёруғликнинг етиб боришига тўсқинлик қиладиган қисмлари олиб ташланади. Бундай чеканка натижасида новдалар ва ҳосил яхши пишади, меваларнинг ширадорлиги ошади. Кейинчалик эса токни кесиш анча осонлашади.

Кечпишар узум навлари мевасини узишга 15-20 кун қолганда суғорилади.  Токзорларда чилла чиқиши билан қалинлашиб кетган тупларда узум бошларига соя солиб турган барглар олиб ташланади, кучли ўсиб кетган новдалар учи кесилади. Агар токзорда кул касаллиги тарқалса, олтингугурт билан (гектарига 30-40 килограмм ҳисобида) чанглатилади.

Хуллас, юқорида келтирилган агротехник тадбирлар ўз вақтида ва тўғри ўтказилса, боғ ва токзорлардан мўл-кўл ҳосил ва мўмай даромад олиш мумкин.

 Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

🕔15:04, 16.02.2018 ✔11

Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

Батафсил
ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

🕔15:04, 16.02.2018 ✔23

Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

Батафсил
ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

🕔15:03, 16.02.2018 ✔8

Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

    Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

    ✔ 11    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

    ✔ 23    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

    ✔ 8    🕔 15:03, 16.02.2018
  • ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    Ниҳоллар ҳосилга кириши ва даромад келтириши учун…

    Даромад олишнинг йўллари кўп. Кимдир ишлаб чиқариш билан, бошқаси хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

    ✔ 67    🕔 10:49, 09.02.2018
  • СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади. ​​​​​​​

    ✔ 36    🕔 10:48, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар