Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«САЙГАК» ДЕГАНЛАРИ КИМ ЁКИ… НИМА?

Бир танишим уйланиш арафасида куёвликка сарпо қилиш учун бирга бозорга боришни таклиф этди. Бордик. Кийим бозорини айланиб юрсак, сотувчилардан бири қўймай дўконига бошлаб кирди. Костюм-шимни роса мақтади. Нархини сўрасак, қимматроқ айтди. Биз ҳам ота-боболаримизга ўхшаб анойилик қилмадик: айтилганидан ярим нархини бичдик! Лекин савдомиз пишмади. Дўкондан чиқиб, айланишда давом этдик.

«САЙГАК» ДЕГАНЛАРИ КИМ ЁКИ… НИМА?

Шу маҳал неча йиллик бир қадрдон дўстимни учратиб қолдим. У ҳам дўкон очибди. Унга дардимизни айтдик, бояги пишмаган савдони гапириб бердик. У ажабланиб турди-да, «Юринглар, ўзим савдо қилиб бераман», дея орқасидан эргаштирди. Ишонасизми, биз бичган нархдан ҳам арзонроққа ўша костюм-шимни олиб берди. Оғзимиз ланг очилиб қолди. Сўнг шеригим — куёвбола кийим-кечак харид қилгунича мен ўша дўстимнинг дўконида кутиб турдим.

Дўкони ихчамгина, асосан, эркаклар кийим-кечаги сотилар экан. Менинг савдога унча уқувим, қизиқишим йўқ, лекин дўстимнинг шундай ҳашаматли савдо мажмуасида дўкон очганини кўриб, қувондим, ҳавас қилдим.

Бу орада харидорлар ҳам кириб турибди, нарх-навони сўраб, айримлари дўстим билан роса савдолашиб, ул-бул сотиб оляпти. Икки-уч йигит ҳовлиқиб харидор бошлаб кириб қолди. Харидорлар дўстим қолиб, ўша йигитлар билан савдолашади.

Эътиборимни тортгани, ҳалиги йигитлар мен боягина дўкон эгаси — дўстимдан эшитган нархдан анча баланд суммани айтишди. Юриш-туришидан ўзига тўқ кўринган харидорлар кўп ҳам қисталанг қилмай, сотиб олади, бошқалари индамай чиқиб кетади. Ортидан бояги болалар ҳам эргашиб: «Нариги дўконимизни ҳам кўринг, ака, бундан ҳам яхшилари бор...», дея харидорни ўша томонга судрайди. 

— Кичкинагина магазинда шунча киши савдо қиласизларми? — дейман дўстимга.

— Йўқ, фақат ўзимман.

— Унда манави йигитлар ким? Нечта магазинингиз бор ўзи?

Дўстим мийиғида кулади:

— Қўяверинг. Дўконим битта. Бу йигитлар шу бозорда тирикчилик қиладиганлар. «Сайгак» деймиз уларни.

— «Сайгак»? У нима дегани? — дейман таажжубланиб.

— Маъносини билмайман ўзим ҳам. Бозорчилар шундай дейди-да.

Кейин дўстим «сайгак»нинг кимлигини ижикилаб тушунтиради. Билдимки, бояги йигитлар бозордаги дўконлар оралаб, «ўлжа ови»да юраркан. Уларнинг на дўкони, на маҳсулоти бор экан.

— Улар харидорни узоқдан кузатиб туради, — дейди дўстим. — Агар кимдир, дейлик, туфли олмоқчи бўлиб турганини кўрса, шартта ёнига бориб, «Ака, бизда зўр туфлилар бор. Арзонгина. Бир кўринг. Нархини келиштириб берамиз», дейди. Харидор ўйлашга ҳам улгурмайди, уни шартта тўғри келган магазинга бошлайди. «Сайгак» дўкон эгасига бир ишора бериб қўяди-да, нарх бичади. Ўзини худди магазинчидай тутиб, савдолашади.

Демак, «сайгак»лар қарийб ҳамма магазиндаги молнинг нарх-навосини билади. Ўша молнинг устига ўзига маъқул суммадаги устамани қўяди-да, бошлаб келган харидорга ўтказаверади. Пулини олгач, астагина қайтиб келиб, молнинг асл нархидаги пулни магазин эгасига беради, олам — гулистон. Шундай қилиб, сотувчи моли ўтганидан, «сайгак» эса, устамадан хурсанд.

Аслида бояги бизга костюм-шим сотмоқчи бўлган йигит ҳам «сайгак» бўлиб, дўстим ўша молни бизга ҳақиқий сотувчининг ўзидан олиб берган экан.

Дўстимнинг гапларини эшитиб, тахтадай қотиб қолдим. Бу қанақаси бўлди? Шуям инсофданми? Ахир, бу харидор — истеъмолчи, яъни, сизу бизнинг жабримиз эмасми? Шундоғам бозорда олиб-сотарлар молнинг устига яхшигина нарх қўйиб сотади-ку?! «Cайгак» дегани эса унинг ҳам устига қўшимча нарх қўйиб пулласа, мижознинг ҳақига ошкора хиёнат эмасми? Куппа-кундузи талончилик қилиш, фирибгарлик билан баробар эмасми бу?

— Бундан чиқди, боя сизнинг магазинингизда чувалашиб юрган йигитлар ҳам «сайгак» экан-да? — дея сўрайман дўстимдан. Сиз ҳам виждони­нгизни еганмисиз? Нега индамайсиз уларга?

— Нима қилай, жўра, бизга молнинг сотилгани муҳим. Бир мен дўконимга қўймаганим билан бошқа дўконларда «иш» қилаверади-да улар... Ҳар ким ўзининг ишига жавоб беради.

Нима ҳам дердим: бозор иқтисоди шароитида маънавий тушунчалар пулдан устун турмаслиги мумкин...

Бироқ шундан бери кўп ўйлайман: ҳаётимизда «сайгак»лар ниҳоятда кўпайиб кетмаяптими? Концерт саройлари кассаларида «тугаб қолган» чипталар унинг олдигинасида турган чиптафуруш — «сайгаклар» қўлида сотилади. Албатта, касса нархидан ярим, бир, баъзан икки баравар қимматига! Додингизни кимга айтасиз? Кассани ҳам айблаш қийин. Сабаби, чиптани сиз оласизми, «сайгак» оладими, уларга фарқи йўқ...

Кейинги пайтларда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг муҳим ўйинлари олдидан чипталар чайқовчилар қўлига чиқиб кетаётгани ҳақида кўп эшитамиз. Стадионларга кириш йўлакларини ҳам ўша «сайгак»лар эгалламоқда. Терма жамоамизга мухлислик қилиш ниятида, дейлик, олис Сурхондарё ёки Хоразмдан минглаб километр йўл босиб келганлар ҳисобидан чўнтагини қаппайтираётганларни ким билмайди дейсиз?

Уй-жой сотиб олмоқчисиз. Ёки бирор квартирани ижарага олмоқчи бўлсангиз ҳам шу аҳвол. Эълонларга кўз югуртириб, у ерда ёзилган телефон рақамларига қўнғироқ қиласиз. Нархини келишасиз. Бироқ у ерда ҳам асосан «сайгак»лар — воситачилар! Ҳар бир олди-сотди ёки келишувдан муайян миқдорда ҳақ олади. Айрим олғир воситачилар уй-жой сотгандан ҳам, харид қилгандан ҳам, квартирани ижарага бергандан ҳам, ижарага олгандан ҳам яхшигина хизмат ҳақи ундиради.

Тўғри, ҳозирча фақатгина уй-жой олди-сотдисига воситачилик қилувчилар фаолияти ҳуқуқий тартибга солинган. Бироқ риэлторлик фаолияти билан қонун  доирасида шуғулланувчилардан кўра, яширинча «сайгак»лик қилувчилар ҳозир ҳам оз эмас...

Нега биз шунақамиз? Нима учун доим оғирнинг остидан, енгилнинг устидан ўтамиз? Осонгина, ҳеч қандай меҳнат қилмасдан пул топиш илинжида юрамиз? Нега текинхўрликдан ҳам ҳазар қилмай қўйдик? 

Қулай фурсат пайдо бўлди дегунча ундан шахсий манфаат йўлида фойдаланиб қолишга нега бунча ўчмиз? Олғирлик, чайқовчилик, талончилик билан топилган пулда барака бўладими?

Бу ишнинг ҳуқуқий оқибати, диний ва маънавий тарафдан фойда-зарари қандай аслида?

Жамиятда ҳамма нарсани қонун билан жой-жойига қўйиш, тартибга солиш мумкин. Лекин ҳаётнинг манаман деган қатъий чора-тадбир ва қонунлар ҳам бошқара олмайдиган жиҳатлари оз эмас. Уларни фақатгина уйғоқ виждон, инсоф деб аталмиш маънавий қонунлар билан тартибга солиш мумкин.

Хўш, «сайгак»ларда ўша маънавий қонун ишламайдими? Уларда виждон борми ўзи? Бировнинг ҳақидан қўрқиш, ҳалоллик, барака деган тушунчаларга тоби қалай уларнинг?

Сизнинг-чи? Сиз бу борада қандай фикрдасиз, азиз муштарий?

Жасур КЕНГБОЕВ,

«Оила даврасида» мухбири

Азиз ўқувчи! Ушбу мақолада кўтарилган муаммо юзасидан фикрларингизни таҳририятимиз манзилига ёзиб юборинг. Газетамизнинг www.od-press.uz сайтидаги муҳокамада ҳам иштирок этишингиз мумкин.

Таҳририят.




Ўхшаш мақолалар

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

🕔12:09, 21.09.2017 ✔133

ёхуд кўчада қолдирилган ёшларга ким жавобгар?

Олийгоҳларга ўқишга кириб, талаба деган номга мушарраф бўлган узоқ ҳудудлардан келган аксарият талаба, биринчи навбатда, турар жойга эҳтиёж сезади. Бу улар учун сув ва ҳаводек зарур. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги институту университетлардаги талабалар турар жойларида яратилган шароитлар киши ҳавасини келтиради. Шинам, замонавий. Лекин олий таълим муассасасининг ётоқхоналарида талабалар учун жой етарлими? Ётоқхонадан жой тегмаган ёшлар қаерда яшамоқда? Уларнинг ўқишдан ташқари ҳаёти кимнинг назоратида?

Батафсил
БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

🕔14:05, 14.09.2017 ✔62

нега бунча қийин?

«Боламни боғчага беришим керак».

Бу фарзанди уч ёшга тўлган аксарият ота-онанинг дарду ташвиши. Албатта, боғчага борган бола кўп нарсани ўрганади, тенгқурларига нисбатан ҳар томонлама ривожланади, мактабга чиқишга тайёрланади. Шу боис боласини боғчага бериш истагидаги ота-она айни пайтда кўпаймоқда. Бироқ…

Батафсил
ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

🕔13:43, 14.09.2017 ✔53

ёхуд яшаш завқи, ҳаёт гўзаллигидан бебаҳралик оқибатлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар қирқ сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади. Улар орасида инсоният наслининг давомчилари бўлган аёлларнинг борлиги жуда аянчли. Аёл — оиланинг мадори. Фарзандлар туғилганидан бошлаб онага суянади. Она улар учун чинакам ватан. Эркакнинг ҳам бу ёруғ дунёдаги рўшноси — аёл. Эркак кези келганда, шу ожизага суяниб яшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

    ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

    ёхуд кўчада қолдирилган ёшларга ким жавобгар?

    Олийгоҳларга ўқишга кириб, талаба деган номга мушарраф бўлган узоқ ҳудудлардан келган аксарият талаба, биринчи навбатда, турар жойга эҳтиёж сезади. Бу улар учун сув ва ҳаводек зарур. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги институту университетлардаги талабалар турар жойларида яратилган шароитлар киши ҳавасини келтиради. Шинам, замонавий. Лекин олий таълим муассасасининг ётоқхоналарида талабалар учун жой етарлими? Ётоқхонадан жой тегмаган ёшлар қаерда яшамоқда? Уларнинг ўқишдан ташқари ҳаёти кимнинг назоратида?

    ✔ 133    🕔 12:09, 21.09.2017
  • БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

    БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

    нега бунча қийин?

    «Боламни боғчага беришим керак».

    Бу фарзанди уч ёшга тўлган аксарият ота-онанинг дарду ташвиши. Албатта, боғчага борган бола кўп нарсани ўрганади, тенгқурларига нисбатан ҳар томонлама ривожланади, мактабга чиқишга тайёрланади. Шу боис боласини боғчага бериш истагидаги ота-она айни пайтда кўпаймоқда. Бироқ…

    ✔ 62    🕔 14:05, 14.09.2017
  • ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

    ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

    ёхуд яшаш завқи, ҳаёт гўзаллигидан бебаҳралик оқибатлари

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар қирқ сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади. Улар орасида инсоният наслининг давомчилари бўлган аёлларнинг борлиги жуда аянчли. Аёл — оиланинг мадори. Фарзандлар туғилганидан бошлаб онага суянади. Она улар учун чинакам ватан. Эркакнинг ҳам бу ёруғ дунёдаги рўшноси — аёл. Эркак кези келганда, шу ожизага суяниб яшайди.

    ✔ 53    🕔 13:43, 14.09.2017
  • НАЗОРАТЧИГА НАЗОРАТЧИ КЕРАКМИ?

    НАЗОРАТЧИГА НАЗОРАТЧИ КЕРАКМИ?

    Ёхуд намунавий уйларнинг сифатсиз қурилишига сабаб нима?

    Кейинги йилларда халқимиз турмуш шароити яхшиланиб, шаҳар ва қишлоқ ўртасида фарқ қисқарди. 2009 йилдан буён қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаб келаётган уйлар бунга исбот.

    ✔ 280    🕔 10:46, 08.09.2017
  • СУВ  КУНИГА  ИККИ СОАТ  КЕЛСА...

    СУВ  КУНИГА  ИККИ СОАТ  КЕЛСА...

    унга ўттиз кун учун пул тўлаш адолатданми?

    Тасаввур қилинг, оила даврасида телевизор кўриб ўтирибсиз. Шу маҳал бир дори ҳақида реклама берилди. Уни боғчага борадиган фарзандингиз тушунмай, сиздан сўради: «Дадажон, простата бези нима дегани?»

    ✔ 97    🕔 10:46, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар