Саломатлик ва гўзаллик      Бош саҳифа

АҚЛ ТИШИ НЕГА ОҒРИБ ЧИҚАДИ?

— Икки йил аввал ақл тишим чиқа бошлади. Оғриқлар бўлди. Аммо оғриқ ҳозир анча кучайган. Кўпчилик уни олдириб ташларкан. Бу қанчалик тўғри? Олдирмасдан даволашнинг йўллари борми?

Фарида ИБРАГИМОВА

Тошкент шаҳри

АҚЛ ТИШИ НЕГА ОҒРИБ ЧИҚАДИ?

— Ростдан ҳам ақл тишининг ёриб чиқиши кўпинча қаттиқ оғриқ ва яллиғланиш билан бирга кечади, — дейди пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 33-сон оилавий поликлиникаси олий тоифали стоматологи Тоҳир ТУЛЯКОВ. — Мутахассисларнинг айтишича, бор-йўғи 30 фоиз киши кеч чиқадиган тишдан азият чекмас экан, қолганлар эса унинг оғриғи ва асоратлари билан курашиб келади.

Катта ёшдаги одамнинг оғиз бўшлиғида 32 дона тиши бўлиб, улардан 28 таси балоғат ёшига етгунча ўсиб, шаклланиб бўлади. Қолганлари эса 17-25 ёшда ёки ундан кейинроқ ривожланади. Кеч чиқадиган тишга «ақл тиши», деб ном берилишига ҳам сабаб шу. Чунки одам бу ёшда алоҳида дунёқараш ва феъл-атворга эга бўлади. Айрим ҳолларда тиш милкни ёриб чиқмаслиги ҳам мумкин.

Ақл тиши кўриниши бўйича бошқаларидан фарқланмайди. Ақл тишларининг асосий хусусияти шундаки, уларнинг «ўтмишдоши» — сут тишлари бўлмайди ва бирдан илдизли тиш ўсиб чиқади. Илдизи нотўғри шаклланган ёки бир нечта илдиздан иборат бўлиши ҳам мумкин.

Унинг ривожланиши ва ўсиши ҳар бир кишининг ирсиятига, тиш қаторининг жойлашувига, жағ суяклари шаклига боғлиқ бўлади. Муаммолар кўпинча одам жағ суяги аждодлариникига қараганда кичрайиб бораётгани билан боғлиқ. Яъни, ақл тиши бемалол ёриб чиқиши учун оғиз бўшлиғидаги тишлар сафида жой етишмаётгани сабаб ҳам муаммолар келиб чиқиши мумкин. Натижада, ақл тиши ўсиш учун нотўғри йўналиш танлайди ва қўшни тишлар, милк ва баъзида юз суякларига хавф туғдиради. Ақл тишнинг ёриб чиқиши ва ўсиши узоқ вақт давом этиб, кўпинча оғриқ ва яллиғланиш билан кечади. Бундан ташқари, бу тиш этни ёриб чиқа олмаса, оғиз бўшлиғида нотўғри йўналиш танласа, муаммолар пайдо бўлади. Шунингдек, кариеснинг эрта бошланиши, гигиенага риоя қилинмаслик, перикоронарит, пулпит, периодонтитда ҳам оғриқлар бошланади.

Одатда, ақл тиши безовта қилганлар муаммонинг илдизига эътибор бермай, оғриқни вақтинча қолдиришга шошилади. Лекин бу билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Ақл тиши билан боғлиқ яллиғланиш ва бошқа муаммолар бир қанча хасталикларга, яъни уч шохли асаб неврити, абсцесс, киста, гранулема, остеомиелит — суяк тўқималарининг яллиғланиши, юмшоқ ва мушак тўқималарнинг йиринглашига олиб келиши мумкин.

Стоматологга мурожаат қилинг

Бу тиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганда стоматолог-жарроҳ, стоматолог-терапевт ёрдами лозим бўлади.

Терапевтик даволаш шишни йўқотишга қаратилади ва аналгетиклар, антибиотиклар, антисептик дори-дармонлар қўлланилади. Тишнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда шифокор уни сақлаб қолиш ёки олиб ташлаш кераклигини аниқлайди. Оғриқ ёки яллиғланиш ҳолатида уй шароитида юзга совуқ компресс қўйиш, оғизни доривор ўтлар билан ёки милк яллиғланишини камайтирувчи инфекцияга қарши курашувчи антисептик воситалар билан чайиш, яллиғланишга қарши дорилар ва оғриқ қолдирувчи аналгетиклар қабул қилишни бошлаш керак.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ЭРТА АНИҚЛАНСА, ДАВОЛАШ МУМКИН

ЭРТА АНИҚЛАНСА, ДАВОЛАШ МУМКИН

🕔11:56, 21.09.2017 ✔18

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, аёллар орасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида сут бези саратони биринчи ўринни эгаллайди. Бутун дунё бўйича ҳар ўнинчи аёл ушбу хасталикка чалинар экан. Асосан 30-60 ёшдаги аёлларда учрайдиган бу хасталик сабабли йилда 1,5 миллиондан ортиқ аёл вафот этади.

Батафсил
БИР ШИНГИЛ ДАРМОН

БИР ШИНГИЛ ДАРМОН

🕔11:55, 21.09.2017 ✔15

Ширали ва мазали узумнинг бир шингили танимизга қувват ва тетиклик бағишлайди. Каттаю кичик бирдек севиб истеъмол қиладиган бу мева инсон саломатлигини таъминлашда тенгсиз қийматга эга.

Батафсил
БРИКЕТ КИМЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ?

БРИКЕТ КИМЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ?

🕔13:39, 14.09.2017 ✔40

Тишнинг соғломлиги ва гўзаллиги инсон чеҳрасини яна ҳам кўркамроқ кўрсатишга ёрдам беради. Брикет эса бугунги кунда қийшиқ тишларни тўғрилашдаги ягона ёрдамчидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЭРТА АНИҚЛАНСА, ДАВОЛАШ МУМКИН

    ЭРТА АНИҚЛАНСА, ДАВОЛАШ МУМКИН

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, аёллар орасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида сут бези саратони биринчи ўринни эгаллайди. Бутун дунё бўйича ҳар ўнинчи аёл ушбу хасталикка чалинар экан. Асосан 30-60 ёшдаги аёлларда учрайдиган бу хасталик сабабли йилда 1,5 миллиондан ортиқ аёл вафот этади.

    ✔ 18    🕔 11:56, 21.09.2017
  • БИР ШИНГИЛ ДАРМОН

    БИР ШИНГИЛ ДАРМОН

    Ширали ва мазали узумнинг бир шингили танимизга қувват ва тетиклик бағишлайди. Каттаю кичик бирдек севиб истеъмол қиладиган бу мева инсон саломатлигини таъминлашда тенгсиз қийматга эга.

    ✔ 15    🕔 11:55, 21.09.2017
  • БРИКЕТ КИМЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ?

    БРИКЕТ КИМЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ?

    Тишнинг соғломлиги ва гўзаллиги инсон чеҳрасини яна ҳам кўркамроқ кўрсатишга ёрдам беради. Брикет эса бугунги кунда қийшиқ тишларни тўғрилашдаги ягона ёрдамчидир.

    ✔ 40    🕔 13:39, 14.09.2017
  • ДЕНГИЗ  ТУЗИ  ГЎЗАЛЛИКНИ  АСРАЙДИ

    ДЕНГИЗ  ТУЗИ  ГЎЗАЛЛИКНИ  АСРАЙДИ

    Бугун юртимиздаги барча савдо шохобчалари ва бозорларда сотилаётган бу маҳсулотнинг фойдасини биласизми? Денгиз тузи инсонда модда алмашинувини фаоллаштиради, юракон томир фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизимини мустаҳкамлайди, тери, соч ва тирноқларни чиройли қилади. Ундан таом тайёрлашда ҳам фойдаланса бўлади.

    ✔ 30    🕔 13:39, 14.09.2017
  • «Ёшлик элексири» яратиладими?

    «Ёшлик элексири» яратиладими?

    Олимлар қариш устидан ғалаба қозонишга жуда яқин турибди, дея хабар тарқатади «The Daily Mail» нашри.

    ✔ 56    🕔 13:38, 14.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар