Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

ҚОБИЛИЯТ ЭМАС, МУНОСАБАТ

юксакликни кўрсатади

Айсбергнинг сув юзасига чиқиб турган қисми бизга жуда улкан кўринса-да, аслида унинг тасаввуримизга ҳам сиғмаган катта қисми сув қаърида яширинган. Биз унинг ўн фоиз қисминигина кўра оламиз, холос.  Айсбергнинг айни шу жиҳатини инсонларга нисбатан менгзаса бўлади.

ҚОБИЛИЯТ ЭМАС, МУНОСАБАТ

Инсондаги билим, маҳорат ва хулқ айсбергнинг кўриниб турган қисми бўлса, муносабат инсондаги яшириниб ётган қимматли гавҳаридир. Айнан инсон ўзидаги ишончни, мотивацияни, билимни муносабат орқали шакллантиради. Инсон муваффақиятга эришишида билим, қаттиқ ишлаш, маҳоратдан ҳам кўра муносабатнинг ўрни кўпроқ. 

Муносабат турли хил бўлиши мумкин. Масалан, сиз баъзан бирор ишни муҳим бўлгани учун мажбурликдан, кимлардандир ёрдам сўраб бўлса ҳам бажаришга ҳаракат қиласиз. Бу ҳам камдек, сиз учун маълум муддат қўйилган бўлса, вақт тиғизлиги ишингизнинг мендан кетгунча эгасига етгунча қабилида битишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Сиз ишингизнинг бундай якун топмаслиги учун, аввало, ҳар қандай ҳолатда ҳам, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартирсангиз кифоя. Сиз учун мушкул бўлиб туюлган ишларнинг ҳам қанчалик тез ва осон ҳал бўлиб кетганига ўзи­нгиз ҳам ҳайрон қоласиз.

Ижобий муносабатнинг шаклланишида ижобий қарашнинг ўрни жуда аҳамиятли. Ижобий ўй юқори натижанинг хамиртурушидир.

Агар сизга бирор бир нарса ёқмаса, ҳеч иккиланмасдан уни ўзгартиринг. Агар ўзгартира олмаса­нгиз, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг. Шикоят қилаверманг. Катта ўзгаришлардан бири бу инсон ҳаётидаги муносабатнинг ўзгаришидир. Тўғри муносабат самарали ҳаракатлар маҳсулидир.

Агар чин дилдан бахтли бўлишни хоҳласа­нгиз, сизни ҳеч ким тўхтата олмайди.

Идишдаги сувни тўла ёки ярим ҳолатда кўриш бу сизнинг унга қандай муносабат билан қарашингизга боғлиқ. Ижобий фикр эгалари ҳеч ким кўролмайдиган нарсаларни кўра олади, бошқалар туймайдиган баъзи ҳисларни ўзида ҳис қила олади, эришиб бўлмайдигандек туюлган ютуқларга эриша олади.

Муваффақиятли инсон билан бошқалар ўртасидаги фарқ билимнинг етарли эмаслигида эмас, балки хоҳиш-истакнинг камлигида. Зеро, инсондаги қобилият эмас, эътибор унинг юксаклигини белгилайди.

Жавҳар ТУРСУНОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

🕔12:19, 26.10.2017 ✔71

Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

Батафсил
ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

🕔12:17, 26.10.2017 ✔60

Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?

...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.

Батафсил
ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

🕔14:55, 19.10.2017 ✔59

Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?

Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

    ✔ 71    🕔 12:19, 26.10.2017
  • ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

    ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

    Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?

    ...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.

    ✔ 60    🕔 12:17, 26.10.2017
  • ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

    ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

    Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?

    Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...

    ✔ 59    🕔 14:55, 19.10.2017
  • ОМОНАТ

    ОМОНАТ

    Пойтахтдаги ишларимни якунлаб, ишхонамга қайтиш учун таксига ўтирдим. Машинада нуроний онахон, ёш аёл ва икки бола ўтирарди. Йўлда кетаётиб, дўкондан харид қилган китобни сумкамдан олдим. Анчадан бери қидирган китобимни топганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим.

    ✔ 240    🕔 10:30, 08.09.2017
  • ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    Инсон руҳиятимураккаб. Баъзан ота-онанинг ўз фарзандини тушуниши ҳам жуда қийин кечади. Айниқса, бола улғайгани сари ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлаши ҳар икки томоннинг жабр чекишига сабаб бўлади.

    ✔ 251    🕔 10:30, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар